Ҳозирги пайтда меҳнат жараёнининг ҳам «ичдан», ҳам «ташдан» гўзал бўлишини таъминлашни уйғун тарзда амалга ошириш долзарб аҳамият касб этган. Бунда яна дизайннинг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлаш лозим. Меҳнат эстетикасида дизайнга бўлган талаб кўпёқламалик табиатига эга. Унда фақат техникавий гўзаллик эмас, ботунисича технологик жараён ва ишлаб чиқариш жойи – макон гўзаллиги ҳам дизайн қонун-қоидаларига бўйсуниши: инсон – техника – макон тизимининг эстетиклашиши рўй беради. Меҳнат билан нафосатнинг оъзаро алоқаси тоъгърисида украиналик эстетик олим Д.Ю. Кучерюк диққатга сазовар фикрлар билдиради: «Меҳнатнинг мазмуни айнан оъзини қадрият сифатида намоён қилиши билан белгиланади, – деб ёзади у. – Нафосат ҳам меҳнатнинг мазмуний жиҳатига алоқадор»61. Бунга мисол тариқасида у инсон оъз руҳий-физиологик қувватининг меҳнат жараёнини бошқариш маҳоратига эгалигидан руҳланишини ва бутун вужуди билан эстетик қувончни ҳис этишини таъкидлаб оътади. Дарҳақиқат, бундай ҳолатда инсоннинг ижодий муносабати, руҳий коътаринкилиги меҳнат билан эстетиканинг уйгъунлашиб кетишига олиб келади, нафосат меҳнат жараёнини жонлантирадиган ҳодисага, уни гоъзаллаштирадиган қудратга айланади. Бунинг учун инсон – техника – макон тизимида, яъни, дастгоҳлардан тортиб, девору иморатларгача, гултувакдан тортиб, дарпардаларгача боълган муҳитда дизайнернинг ижодий ёндашуви лозим; бунда ранглар нафосати ҳам алоҳида рол оъйнайди. Нима учундир биз, меҳнат эстетикаси деганда, коъпинча фақат жисмониймоддий меҳнат жараёнларидаги нафосатни тушунамиз ва асосан уни зоър бериб тадқиқ этишга уринамиз. Ваҳоланки, маънавий-ақлий соҳалардаги меҳнат ҳам жиддий эътиборга, эстетик таҳлилга лойиқ. Масалан, театр санъатидаги меҳнатни олиб коърайлик. Улугъ режиссёримиз Маннон Уйгъур янги спектаклни тайёрлашда «оъзи ҳам тинмаган, бошқаларни ҳам тиндирмаган». Репетиция пайтида тушликка чиқишга вақт тополмаганидан унга уйидан овқат олиб келишган. Спектаклдан сўнг тунлари таҳлил билан шуғулланган, театр санъатининг муҳим масалаларига доир қоидаларини қоғозга туширган. Буюк франсуз ёзувчиси Балзакниннг эса, кунига 14-16 соатлаб ишлагани ҳаммага маълум. Меҳнат туфайлигина санъаткор ўз истеъдодини намоён қила олади, айни пайтда ана шу «ўзини қийнаш»дан у бутун борлиғи билан қувонч ҳиссини туяди. Бадиий ижод эстетик фаолият сифатида санъаткор учун доимо “ширин азоб”, «гўзал аъмол» – эстетик завқ манбаи.
Do'stlaringiz bilan baham: |