Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet111/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Шу тахлит, меҳнат эстетикаси меҳнат жараёнидаги нафосатни фақат саноат ишлаб чиқариши билан чегараламайди, дизайндан кенг фойдаланган ҳолда, оъзини атроф-муҳитни гоъзаллаштириш тизмидаги асосий омиллардан бири сифатида намоён этади ва техника эстетикаси билан доимий ҳамкорликда иш олиб боради.

Турмуш эстетикаси деганда биз инсоннинг воқеликка кенг қамровли эстетик муносабатини тушунамиз. У ҳозирги пайтда оъз ичига кийинишидан тортиб, хулқий гоъзалликкача, оилавий анъаналардан тортиб, оилавий маконгача боълган «эстетик доирани» оъз ичига олади. Турмуш эстетикасида энг муҳими, одамларнинг нарсалар дунёсига, гоъзаллик ва улугъворлик орқали қарашлари, эстетик дидга, ижтимоий идеалларга оъзига хос муносабатлари намоён боълади, пировард натижада у турмуш маданиятининг юксалишига хизмат қилади.

Биринчи навбатда турмуш эстетикаси инсоннинг хулқий гоъзаллик қонунқоидаларига риоя қилиб яшашини тақозо этади. Хулқий гоъзаллик эса, оилада жамоат жойларида оъзни тутишни, бошқалар билан мулоқотда, касбий муносабатларда муомала одоби ва этикет нуқтаи назаридан ёндашувни, оъзаро суҳбатларда ҳам соъз воситасида (вербал), ҳам новербал жиҳатларнинг гоъзал боълишини таъминлайдиган маънавий ҳодисадир. Уни эстетика ва ахлоқшунослик кесишган нуқта, гоъзалликнинг ахлоқийликда, ахлоқийликнинг гоъзалликда намоён боълиш шарти, десак янглишмаймиз.

Юқорида айтиб оътганимиздек, турмуш эстетикасининг қамрови кенг, унинг алоқалари кундалик турмушнинг эстетик муаммолари доирасидагина қолиб кетмайди, балки табиат эстетикаси, техника эстетикаси, атроф-муҳитни гоъзаллаштириш тизими ва эстетик тарбия сингари миқёсли ижтимоий маънавий ҳодисалар билан узвий богълиқликда амалга ошади.

Турмуш эстетикасида мода алоҳида аҳамиятга эга. Маълумки, мода деганда ташқи маданият шаклларининг вақти-вақти билан қисман ўзгариш ва такрорланиб туршини тушунамиз. Бундай такрорланишлар ва ўзгаришлар иқтисодий, маънавий, ахлоқий, эстетик омиллар каби ижтимоий асосга эга бўлади. Модани асосий кўпчилик эътироф этади, у ўзини фақат кийинишда эмас, ишлаб чиқаришда ҳам, сиёсатда ҳам, санъатда ҳам, фанда ҳам, ҳатто мафкурада ҳам намоён қила олади. У ижтимоий-эстетик мезон сифатида баҳолаш хусусиятига эга ва шу билан одамларга нима кераклигини белгилаб берадиган ҳукмрон дидга айланади. Мода бунда одамларнинг яшаш тарзидан (стилидан) келиб чиқиб, доимий равишда ўзгариб борадиган ҳаёт мазмунига мос шаклни таклиф этади. Қисқаси, мода муайян маънода жамият яшаш тарзининг ўзига хос шакли, замонавий усули сифатида эстетик таҳлилни тақозо қилади. Зотан, у умуместетик диднинг даражаси ва ўзига хосликларини замон кўзгусида акс эттириш хусусиятига эга. Шу жиҳатдан у, юқорида айтиб ўтганимиздек, ўзгарувчанлик табиатига эга, урф бўлган нарсалар, бир давр, ҳатто бир йил мобайнида модадан чиқиб кетиши мумкин. Масалан, ўтган асрнинг эллигинчи йилларида эркак ва аёллар тагчармига махсус ғарч қўйилган этиклар, туфлилар кийишарди, юрганда «ғарч-ғурч» қиларди. Ҳозир эса, иложи борича товуш чиқармайдиган, юмшоқ пояфзал урф бўлган, яъни модада. Ёки олтмишинчи йилларда бир оз демократик ўзгаришлар рўй бериши туфайли қатағон қилинганлар ҳақидаги асарлар, хусусан, Ҳабиб Нўъмоннинг «Ёшликда берган кўнгил» қиссаси урф бўлди, ҳозир эса, Тоҳир Маликнинг


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling