Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Ҳозирги кунда санъаткор ва олимнинг ижодий меҳнати фақат ички, ҳиссиётлар билан алоқадор шаклда эмас, балки ташқи – техника нуқтаи назаридан ҳам эстетиклашган. Чунончи, бугунги ёзувчи ўз меҳнат жараёнини компютерсиз, диктофонсиз тасаввур қилолмайди, рассомлар, қўшиқчилар ва бошқалар компютпр технологиясидан фойдаланадилар, электрон чолғу асбоблари ҳам маълум маънода техниканинг эстетиклашувидан далолат беради. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин, барча ҳодисаларда дизайнер томонидан мукаммаллаштирилган гўзаллик ижодкорнинг маънавий-руҳий кўмакчисига айланганини кўрамиз.Меҳнат эстетикаси техника эстетикаси каби атроф-муҳитни гўзаллаштириш тизими билан боғлиқ. Корхона ҳовлисидаги яшил олам, фаввора, дарахтлар, ҳайкалларнинг уйғунлиги, иморатлар пештоқлари ва деворларида акс этган кўргазмали амалий санъат намуналари, бинолар ичининг юксак дид билан безатилиши – ҳаммаси инсон меҳнатини гўзаллаштиришга, меҳнат жараёнининг эстетик завқ билан амалга ошувини таъминлашга хизмат қилади.Шу тахлит, меҳнат эстетикаси меҳнат жараёнидаги нафосатни фақат саноат ишлаб чиқариши билан чегараламайди, дизайндан кенг фойдаланган ҳолда, ўзини атроф-муҳитни гўзаллаштириш тизмидаги асосий омиллардан бири сифатида намоён этади ва техника эстетикаси билан доимий ҳамкорликда иш олиб боради.Меҳнат – инсоннинг ақлий ёки жисмоний кучи билан амалга ошириладиган мақсадли фаолият. У кундалик маънавий ва моддий жиҳатдан одамзот ҳаётини фаровонлаштириш, маънавий ҳамда моддий қадриятларни яратиш воситаси. Меҳнатда инсон, айни пайтда, ҳам ақлий ҳам жисмоний томондан тарбияланиб, маънавий юксалиб боради. Бироқ меҳнат оғир мажбуриятга айланган жойда унинг бу хусусиятлари йўқолади. Шу сабабли, меҳнат ҳар жиҳатдан юксак самара бориши учун эркин бўлиши, меҳнат жараёни ижодий ва қизиқарли кечиши лозим. Зотан ўзига ёққан, эркин меҳнат турини бажараётган кишиларнинг «Бу ишни мен ўйнаб қилиб қўяман» қабилидаги гаплари, эркин меҳнатни ўйинга қиёслашлари бежиз эмас. Ўйин – санъатнинг асоси эканини назарда тутсак, бу билан ўз касбини, ишини севган одамлар уни ижод даражасига кўтаришга ҳаракат қилаётганини кўрамиз. Зотан севмоқ – эркинлик, ижод эса, эркинлик меваси. Меҳнат эркинлигини, унга эркин муносабатни шакллантириш ҳамма замонларда ҳам муҳим масала бўлиб келган. Оғир меҳнатни энгиллаштириш, эркинлаштириш мақсадида инсон қадимдан уни бадиийлаштиришга, эстетиклаштиришга интилган. Бунга ҳалқ оғзаки ижодидаги меҳнат турларига бағишланган қўшиқлар яхши мисолдир. Улар меҳнат жараёнининг қизиқарли, «ичдан» бўлмаса ҳам, «ташдан» гўзал, мусиқий, бадиий бўлиб кўринишига хизмат қилган.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling