Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


«Шайтанат» романи модада. Бундай ҳолатни «хит» бўлган қўшиқларга ва улар ижрочиларига ҳам тадбиқ этиш мумкин


Download 341.14 Kb.
bet112/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

«Шайтанат» романи модада. Бундай ҳолатни «хит» бўлган қўшиқларга ва улар ижрочиларига ҳам тадбиқ этиш мумкин.

Ана шундай хусусиятлари билан мода кишилар эстетик тарбиясига таъсир ўтказади. Бироқ бу таъсир доим ҳам ижобий бўлавермайди. Ҳозирги, глобаллашув жараёнлари қизғин кетаётган даврда, бир минтақадан иккинчи минтақага моданинг “кўчиши” кўпинча салбий хусусиятга эга. Масалан, бири бирининг акси бўлган икки ҳодисадаги модани олиб кўрайлик. Бири – ҳижоб. У аслида саҳрога сероб араб мамлакатларида оғиз-бурунни, кўзни, умуман, бутун баданни қум зарраларидан асраш мақсадида кийиладиган либос, кейинчалик у исломий талабга мослаштирилган. Бизда эса, унинг вазифасини минтақавий фаслларимизга мос келадиган рўмол турлари (қишки, баҳорги, ёзги, кузги) бажаради. Бир пайтлардаги паранжи ҳозир модадан чиқиб кетган, қимматбаҳо, заррин (исломда бундай матолар ман этилишига қарамай), бунинг устига синтетик материалдан тикилган ҳаво ўтказмайдиган ҳижоб бизнинг кескин-қитъавий ёзимизда баданни ёндириб юборади, гигиеник нуқтаи назардан зарарли.

Иккинчиси – ҳозир қизларимизнинг ниҳоятда тор жинси шим ва бел билан киндикни очиб турадиган калта кофта кийиши модада. Ёз чилласида шим кийиб, серчанг кўчаларимизда баданнинг ярмини очиб юриш ҳам гигиена, ҳам шарқона одоб ва минтақавий ахлоқ билан сиғишмайдиган ҳолат. Бундай ҳодисалар юксак дид билан модага амал қилиш эмас, балки кўр-кўрона модапарастлик, моданинг кетидан қувиш, турмуш нафосатини жўнлаштириш сифатида баҳоланиши лозим. Ана шундай ҳодисаларда турмуш эстетикасининг таҳлиллари, назарий хулосалари асқотади.





Рекламанинг эстетик жиҳатлари ва ғайриестетик ҳолатлар


Сўнгги пайтларда турмуш эстетикасини рекламасиз тасаввур қилиб бўлмайди. У тобора оммавийлашиб, оммавий ахборот воситалари орқали ҳаётнинг турли жабҳаларига кириб бормоқда. Реклама мамлакат аҳолисининг барча қатламларига мўлжалланган. У инсоннинг майл-истагини, дидини, эҳтиёжини, қизиқишларини, воқеа-ҳодисаларга муносабатини шакллантириб, ижобий ёки салбий таъсир кўрсатиш кучига эга. Рекламада гўзаллик, улуғворлик, мўъжизавийлик ва кулгилилик каби эстетик хусусиятлар инъикос этади. Шу боис реклама ижодкори – дизайнер кўпинча рассомлик санъатидан хабардор мутахассис бўлади. У ижодкор сифатида бетартиб суврат, матнлар, сарлавҳалар ва бўшлиқдан тартибли хилмахилликни яратади. Ана шу тартиб реклама гўзаллигини таъминлайди, томошабинга, ўқувчига қувонч бағишлайди. Рекламада муайян нарса-ҳодисанинг бадиий қиёфаси яратилади, кўпинча машҳур йирик асардан ёки воқеадан «кичик асар» – таъсирчан эпизодлар бунёд этилади, шундан келиб чиқиб, унда ахлоқиестетик ибтидо катта ўрин эгаллайди. Бадиий қиёфанинг мавжудлиги эса, рекламани санъатга яқинлаштиради, уни муайян маънода бадиий яхлитлик даражасига кўтаради. Ундаги муболаға усули, лаҳзалик ҳайрат уйғотгани ҳолда, кишини реклама қилинаётган нарса- ҳодисанинг моҳиятига, фойдалили хусусиятига сездирмай олиб киради.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling