Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet29/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK


Буддҳачилик ахлоқшунослиги нафақат Ҳиндистонда, балки қадимги Хитойда хам ўзига хос мавқе эгаллади. Лекин у эрда яна икки ахлоқшунослик йўналиши катта амиятга ва қамровга эга эди. Улардан бири даочилик.


Даочилик таълимотининг асосчиси Лао-сзи (милоддан аввалги ВИ - В асрлар) йипик намоёндаси Чжуан-сзи (милоддан аввалги 369-286 йиллар) хисобланади. Лао-сзига нисбат бериладиган “Дао де сзин” китобида даочиликдаги асосий юналишларнинг мохият акс этган. “Дао - хамма нарсадан устун”, “илдиз”, “Эр ва осмоннинг онаси”, “дунёнинг илк асоси”, “си” эса моддий асос, дао “де” ни - фазилатни ундан яратади. Шунингдек, “дао” йўл маъносини ҳам англатади. “дао де сзин”ни “Фазилат йўли” деб ҳам аташ мумкин.


Инсон мавжуд олам каби дао қонунлари асосидз вужудга келган, у табиатни бир қисми, унинг вазифаси фазилат (де) йўлидан бориш. ҳар қандай суний аралашув, табиатнинг мувофиқлик тартибини ўзгартиришга интилиш-одамлар учун ҳалокатли, барча ёвузликларнинг, сон-саноқсиз бахцизликларнинг манбаи табиат жорий этган қонунлардан чекинишдадир. Шу сабабли Лао-сзи наздида фаолият даога қарши қаратилган ва халққа зарар келтиради, унинг асосий ахлоқий тамойили “увей” - фаолияцизлик, донишманд кишининг “дао”си, бу курашсиз фаолият. Лекин бу курашсиз фаолият аслида табиатга қарши булмаган фаол хатти-ҳаракат, фақат даога хос, табиат қонунларига мос фаолият.

Айни пайтда, Лао-сзининг фикрича, донишманд билимини ошира бориб, уни одамларга тарқатмайди, фақат халқнинг фаровонлиги учун ишлатади; “Халқнинг билими кучли бўлса, уни бошқариб бўлмайди. Унинг эмагини Тотли, кийимини чиройли, уй-жойини тинч, ҳаётини қувончли қилиш керак”. Ана ўшанда, яъни илм фан тараққий этмаса, сивилизация кириб келмаса, бир давлат қўшни давлатга кўз олайтирмайди, уруш бўлмайди. Хуллас, донишманд ибтидоий даврларни идеаллаштиради.

Хулоса қилиб айтадиган булсак, даочилик ахлоқшунослигидаги асосий мақcад- одамларнинг табиат кўрсатган йўлдан боришига эришиш; тамойили-фаолияцизлиқ халқнинг бахти - унинг уруғчилик, қабилачилик муносабатларидаги тенглик ва соддаликка қайтишда донишмандларнинг бахти эса мўътадиллиқ хотиржамлик, табиатга яқинликдадир.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling