Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet32/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK


Суқротдан фарқли ўлароқ, Афлотун (милоддан аввалги 427- 347) ахлоқшунослиги учун аксинча, ғоялар ва рух хақда таълимотлар асос бўлиб хизмат қилади. Афлотуннинг ғоялар таълимотига кўра, бизга кўриниб турган, биз қилаётган дунё бор-йўғи соялар ўйини, ҳақиқий дунёни кўриш учун эса инсон ақли ожизлик қилади. Инсон ғор деворига кишанбанд қилиб кўйилган туткунга ўхшайди, у фақат ҳақиқий борлиқ нинг ноаниқ сояларини кузатади, хақиқий борлиқ эса соялар орқасида, кўринмайди. Уни инсон кўрмайди, бироқ ўша асл борлиқни кўра оладиган мангу- ўлмас рух мавжуд. У ғоялар дунёсига дахлдор, лекин унинг фақат ақлий қисмигина ана шу дунёга қаратилган, эҳтирос ва хирсли қисми эса доимо рйноҳкоп эрга томон тортади. Афлотун руҳнинг бу икки хиллик жиҳатини аравакаш (ақл) билан кўпирган отлар (эҳтирос ва ҳирс) орасидаги кураш сифатида талқин этади. Отлар баланд келганд руҳ (қалб, жон) ғоялар дунёсидан вужудга йиқилади ва инсон тйғилади. Инсоннинг тйғилиши , шундай қилиб, руҳнинг гйнохга ботиши баробарида воқе бўлади. Барча билимлар хотира натижасидир; руҳ ғоялар дунёсидан билганларииинг базиларини эслайди ва вужуддаги хаётида бирор-бир диққатга сазовор янгиликни ўзига касб этмайди. Шундай қилиб, Афлотуннинг фикрича, ахлоқ, илоҳий асосга эга ва ахлоқий фазилат инсонга азалдан берилган.


Афлотун донишмандликни олий фазилат, рухдаги ақлий қисмнинг намоён бўлиши деб билади ва давлатни бошқаришра лойиқ ягона тоифа сифатида донишманд-файласуфларни тан олади. Ёвқурлик - қўриқчиларга давлатни химоя қилувчи аскарларга хос. Руҳнинг - хирсли қисми билан боғлиқ бўлган мўътадиллик хунарманд-косиблар, дехқонларга, яни, халққа хос. Улар аввалги табақага бўйсуниши шарт. Улардан сўнг қуллар туради. Куллар ахлоқдан ташқарида, ҳар қандай фазилатдан йироқ, зотан уларнинг руҳга эгалиги гумон. Бундан ташқари, Афлотунннинг фикрига кўра, адолат шахсий фазилат эмас, давлатга хос фазилат. Шу сабабдан у: “Биз табиатига кўра учга бўлинган табақаларнинг хар бири фақат ўз юмуши билан шйғулланган давлатнигина тан оламиз”, дейди. Шунингдек, тижорат фуқароларни йўлдан оздирадиган соха бўлгани учун, у билан адолатли давлатда хорижликлар шйғулланиши керак.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling