Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet33/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK


Афлотун ахлоқшунослигининг муҳим хусусияти шундаки, унда ахлоқнинг асоси, ахлоқий намуна сифатида илохийлик олинади. Файласуфнинг фикрича, кимда-ким Худонинг марҳаматига эришмоқчи экан, унта иқтидо қилмоғи, ундан намуна олмоғи керак, Худо барча нарсалар учун мезон; фақат Худога ишонувчи ва тақлид қилувчи киширина донишманд булиши мумкин. Хуллас, Афлотуннинг ахлоқшунослиги қатий диний табиатга эга. Айни пайтда у кун жиҳатдан ведачилик ахлоқшунослигидаги ғояларни ўз ичига олади ва уларни ривожлантиради.


Афлотундан сўнг икки қадимги юнон алломаси – Арасту (милоддан аввалги 384-322 йиллар) ва Эпикурнинг (милодан аввалги 341-270йиллар) ахлоқ назариялари диққатга сазовор. Афлотуннинг шогирди Арасту биринчи бўлиб ахлоқшуносликни руҳшунослик билан сиёсатшунослик оралиғидаги алоҳида фалсафий фан сифатида тақдим этди ва унга (кейинчалик Оврўпода қабул қилинган) “Этика” деган номни берди. Арастунинг ахлоқий қарашлари, асосан ўғлига бағишланган “Никомахнинг ахлоқ китоби” ва “Эвдемнинг ахлоқ китоби” ҳамда “Катта ахлоқ китоби” рисолаларида ўз аксини топган


Арасту қадимги Юнон мутафаккирлари ичида биринчи булиб ихтиёр эркинлигини ахлоқнинг асоси сифатида олиб қарайди ва ахлоқий фазилатни Афлотунга қарама-қарши ўлароқ, руҳнинг туғма хусусияти эмас, балки касб этиладиган (хосил қилинадиган) сифат эканини айтади. У барча фазилатларни иккига бўлади: биринчиси, руҳнинг донишмандлик, тажри6акорлик, топқирлик, сингари маънавий соха билан боғлиқ ақлий қисмига оид фазилатлар ва, иккинчиси, руҳнинг интилйвчан(ихтиёрий) қисми - соф ахлоқ билан боғлиқ, фазилатлар. Унинг фикрича, асосий фазилат адолатдир. “Фазилат, - дейди Арасту - маълум маънода ўрталикдир, зеро, доимо ўрталикка интилади”. Масалан, мардлик телбавор жасорат билан қўрқоқлик орасидари ўрталик ва хоказо. Шунингдек, мутафаккир ниятга катта аҳамият беради ва уни харакатнинг тамойили, бошланиши деб атайди. Лекин у пировард ма:қсад эмас, ниятнинг тамойили эса интилиш ва ақл, шу сабабли ният ақлдан, эс-ҳушдан ва одобдан ташқарида бўлмайди.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling