Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Арасту Афлотундан фарқли ўлароқ, вужуд ва пуҳ яхлитлиги нуқтаи назарини илгари суради, инсон камолотга, олий эзгулик ва эркинликка билиш фаолияти, воқеликка фаол муносабати орқали, хирсу эҳгирослар устидан ҳукмронлик қила олиши туфайли эришади, деган фикрни айтади. Демак, инсонда ихтиёр эркинлиги бор, зеро у эзгулик ёки ёвузликни, фазилат ёки иллатни танлашда бир хил ҳукмронлик мавқеига эга.Мақсад билан воситани Арасту яхлитда кўради, мақсад воситани белгилайди, шу сабабли мақсаднинг ахлоқий табиати фақат ахлоқий воситаларнигина тан олади ва, айниқса, ахлоқсиз мақсад ахлоқсиз воситаларни талаб қилади.Арасту ақл - идрок фаолиятини хаёт ва фаолиятнинг олий шакли, ҳеч бир нарcа билан қиёслаб бўлмайдиган қадрият , деб хисоблайди. Олий ақл доирасида субъэкт ва объэкт, фикр ва фикрнинг нарса ходисаси бир-бирига мос, яъни Олий ақл (Худо) тафаккур хақидаги тафаккурдир. Гарчанд инсон хеч қачон илохий хаёт даражасига этиша олмаса-да, лекин унга идеал сифатида имкон борича интилиши керак, инсон эришган комиллик доимо нисбий бўлади.Шундай қилиб Арастунинг фикрича, ахлоқли инсон ақлий фазилатлар билан йўғрилган кишидир; ақлни инсон эмас, инсонни ақл белгилайди. Аёл зоти эса паст даражали, заиф, кўз ёшига эрк берадиган, ўзини тутолмайдиган инсон, уларда эхтирос ақл-идрокдан юксак туради, иллатларга эркакларга нисбатан кўпроқ мойил бўладилар, шунинг учун хам донишмандлик уларга хос эмас, хотин эрга бўйсуниши адолат тамойилини бузмайди. Санъат, сиёсат ва илм фан озод кишилар учун, қул, умуман, ахлоқдан ташқаридаги мавжудот, қушларни паст табақали кишилар, хатто жонли нарсалар қаторига киритиш Арастунинг инсон мохиятини ижтимоий-сиёсий мавжудот сифатида тушунишидан келиб чиқади. Унинг учун жамиятдан, қабила, жамоа, давлатдан ташқаридаги одам ё Худо, ёки хайвон. Шу боис ёт қабиладан келган, полис фуқаролиги ҳуқуқига эга бўлмаган қуллар одам хисобланмайди. Қул фақат озодликка эришгандагина инсонга айланади.Арасту юқорида келтирганимиздек, илмни (ақлни) ахлоқдан (виждондан) юксак қўяди ва бу билан мушохадакор ҳаётни, назарияра, ижодга бағишланган хаётни ахлоқий идеал тарзида талқин этади. Шунга кўра, буюк мутафаккир антик, дунё фуқаросининг анънавий фазилатлари бўлмиш донишмандлик, мардлик, одиллик, дўстликни юксак қадрлайди. Бироқ, унинг инсонга муҳаббати, инсонпарварлиги бизнинг хозирги барча бандалар Худонинг олдида баравар, деган тушунчамиздан фарқ қилади. Юқорида кўрганимиздек, унинг наздида одамлар тенг эмас, тенглик тушунчаси Арастуга ёт. У фақат одамлар ўртасидаги дўстлик ва хайрихохликни тан олади.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling