Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


фақат маънавий эзгуликда, дўстлик билан билимда бўлган нисбатан мустаҳкам ва узоқ муддатли лаззатда экани аён


Download 341.14 Kb.
bet36/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

фақат маънавий эзгуликда, дўстлик билан билимда бўлган нисбатан мустаҳкам ва узоқ муддатли лаззатда экани аён.


Эпикур одамларнинг муносабатларида ҳаммасидан аввал тенглик ва ҳамфикрлиликка асосланган дўстликни қадрлайди. Фалсафа билан шйғйлланиш ҳам худди дўстлик сингари руҳан хотиржамликка этишишга олиб келади.


Қадимги Шарқ ахлоқшунослиги, эришган ютйқларни юксак назарий даражара кўтарган Қадиги Юнон ахлоқшунослиги жаҳоншймйл аҳамият касб этди. Юнонлик мутафаккирлар илк бор инсон шахсни, инсон хатги-ҳаракатига асосланган ниятни тадқиқ этишга ва ахлоқий қилмиш муаммоларини тушунтиришга уриндилар.


Қадимги Юнон ахлоқшунослари илмий анъаналарини Сицерон, Лукреций Кар, Сенека, Эпиктет, Марк Аврелий, Секст Эмпирик сингари Қадимги Румо мйтафаккирлари давом эттирдилар.

Тит Лукреций Кар (милоддан аввалги 99-44 йиллар), Эпикур аахлоқий таълимотининг изчил ҳимоячиси сифатида, машҳур “Нарсаларнинг табиати ҳақида” деган достонида руҳ ва вужуднинг ажралмас алоқасини таъкидлайди, руҳнинг ўлиши тўғрисида фикр юригади, инсоннинг ўлим қўрқувидан халос бўлишида ахлоқий маъно борлигини айтиб ўтади. Улим қўрқувидан ва маъбудлар олдидаги қўркувдан халос бўлган киши бахтли яшаши мумкин, ақл –идрок ва ҳистуйғулар шарофати билан нарсалар ҳақида у ҳақиқий тасаввурга эришади.

Луций Анней Сенека (милоддан аввалги 5-милодий 65 йиллар) ҳам ёзувчи, хам ахлоқш:унос файласуф. Унинг “Фазаб ҳақида”, “Шафқат ҳақида”, “Бахтли ҳаёт ҳақида” сингари ахлоқш:уносликка доир рисолалари кўпчиликка маълум. Айниқса, “Луцилийга ахлоқий мактйблар” асари машхур. Сенеканинг фикрига кўра, дунё моддий бироқ, унда қандайдир жонли ибтидо хукмрон: уни ақл-идрок деймизми, табиат, башорат ёки тақдир деймизми аҳамияти йўқ. Муҳими шуки, унинг ёзиғи албатта амалга ошади. Файласуф фазилатларнинг маъносини тақдирдан розиликда, унинг зарбаларига инсоний қадр-қимматни йўқотмай, мардона ва чидам билан дош беришда кўради. У ўлимни совуқ, тунд, лекин озодликнинг кафолати сифатида талқин этади. Озодликни ўз-ўзини ўлдиришда кўриш, шубҳасиз, у яшаган даврнинг ғоятда фожиалилиги билан боғлиқ. Сенека қул билан озод кишининг маънавий тенглигини таъкидлайди: “Улар қулларми? Йўқ одамлар. Улар қулларми? Йўқ, улар ййингдаги қўшнилар. Улар кулларми? Йўқ, сенинг итоаткор дўстларинг. Улар қулларми? Йўқ, улар сенинг қулликдаги биродарларинг, негаки, сен ҳам, улар хам тақсирнинг қулларисиз”. Албатга, бу ўринда Сенека ижгимоий тенгликни эмас, балки қул билан қулдорнинг ахлоқий тенглигини назарда тутмоқда. Файласуфнинг айтишича, руҳ озодлиги - шахс учун ўз-ўзини қадрлаш на ғуруп-ифтихор манбаи. Кимки ботиний озодликка эришган экан, у тақсир кўргиликларига бўйсунмайди, қисмат зарбаларини мардона кутиб олишга тайёр туради. Яна бир Қадимги Румо ахлоқшуноси озод қилинган қул Эпиктетдир (50-138 йиллар атрофида). Унинг ахлоқий қоидалари қуйидагича тақдир муқаррар; ақл -идрок ахлоқнинг ягона ва ишончли мезони; ташқи дунё маъбудлар иродасига катиян боғлиқ ички дунё инсоннинг ҳукми остида; хақиқий донишманднинг эрки шундаки, у ўзига боғлиқ бўлган нарсаларни ўзга боғлиқ бўлмаган нарсалар билан чалкаштири6 юбормайди; хаётнинг мақсади ва маъноси шахсий ички эркинликни англаш ва уни қўлга киритиш; унга элтадиган йўл битга - маъбудлар иродасига сўзсиз итоаткорлик, эҳтиёжда мўътадиллик, бепарволик, совуққон ақл билан иш кўриш.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling