Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet35/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Эпикур эса ўз қарашларида фалсафанинг амалий мақсадини, ахлоқий мазмунини таъкидлайди: “Инсониинг бирор бир изтиробига даво тополмайдиган файласуфнинг сўзлари маъносиздир. Бадандан касалликни қува олмайдиган табобатдан хеч қандай фойда бўлмагани каби, пуҳ (қалбни) даволай олмайдиган фалсафадан хам фойда йўқ.”

Эпикурнинг фикрига кўра инсонда танлов ихтиёри бор. У хам Демокрит каби эзгулик хақидаги таълимотни лаззат ва изтироб муаммосидан бошлайди. Унинг учун энг муҳим руҳий хотиржамлик. Дўстларидан бирини у шундай деб ёзади; - “3аррин тўшагу тўкин дастўрхонинг бўлиб, бехаловат яшагандан кўра, похол тўшакда хотиржам ётганинг афзал!” Фазилатлар орасида Эпикйп адолат билан донишмандликка алохида эътибор билан қарайди. Адолат тушунчасида мутлақлик ва нисбийлик холлари мавжудлигини таъкидлаб ўтади: “Умуман, адолат хамма учун бир хил, чунки у одамлараро муносабатлардаги фойдали ходиса, лекин муайян мамлакатларнинг ўзига хослиги нйқтаи назаридан ва шунга ўхшаш бошқа шароитларда адолат барча учун бир хилда булолмай қолади” Фазилатларнинг моҳияти инсонни лаззатга олиб боришидан, хотиржамликка ҳамда рухнинг фаолиятли ҳолатига хизмат қилишдан иборатдир. Бахт эса ахлоқий ва жисмоний соғломликдан юзага келади.


Ўлим қаршисидаги қўрқув борасида гапириб, Эпикур, унинг манбаини руҳнинг ўлмаслиги ва изтиробларнинг абадийлиги ҳақидаги нотўри тасаввурларда деб хисоблайди. Зеро руҳ ҳам вужуд сингари атомлардан иборат. Табиатдаги ҳамма нарса атомлар бирикувидан ҳосил бўлган уларнинг парчаланиши билан руҳ ҳам парчаланади. Ўлим хавфининг асоссиз эканини исботлаш учун у шундай дейди; “Ёвузликнинг энг даҳшатлиси булмиш ўлимнинг бизга ҳеч қандай алоқаси йўқ чунки биз ҳали мавжуд эканмиз, ўлим келмайди, ўлим келганда эса биз мавжуд бўлмаймиз. Шундай қилиб, ўлимнинг тирикларга ҳам, ўликларга ҳам алоқаси йўқ чунки бирлари учун у мавжуд эмас, бошқаларнинг эса ўзлари мавжуд эмас”.


Эпикур изтиробдан қочишни эмас уни энгиш кераклигини таъкидлайди. Бунинг учун ахлоқий қатъият, фикр ёрқинлиги, фикр қудрати изтиробга қарши кўйилиши керак, унинг ахлоқ идеали - эрдаги ҳаётга нафрат билан қарамайдиган, аксинча табиат билан ҳамнафас бўлиб, яъни табиат белгилаб берган ҳаётий мақсадга мувофиқ яшайдиран донишманд, файласуф. Айнан табиатга мувофикликда , турли бидъат ва алдамчи фикрлардан қйтилиб, ўз эҳгиёжларини табиий зарурат билан мослаштирилган ҳолдагина донишманд тафаккур ва ички эркинлик борасида олий даражадаги лаззатга эришади.Донишманд ўз кучи меъёрини билади ва ундан оқилона фойдаланади. Унга бахт манбаи

1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling