Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet87/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Бундан ташқари, ўйиннинг инсон учун яна бир зарурий жиҳати, унда одам реал ҳаётда тополмаган нарсасини топади, бир муддат бўлса-да тасаввурдаги ўзи учун ўйлаб топган янги реалликдагидан гўзалроқ, улуғворроқ ҳаётда яшайди. Ана шундай ўйин – бадиий асарнинг шаклида ҳам, мазмунида ҳам эркин ва беғараз ифода топади. Ижодкор ўйин қоидаларига – бадиий асар талабларига бўйсуниши шарт, унинг бирор-бир нарсани меъёридан ортиқ асар ҳужайрасига тиқиштириши ўйинни – асарни бузади. Шундай қилиб, санъат ўйиннинг ижтимоийлашган шакли – тасаввур ўйини, тафаккур ўйини, сўз ўйини, ранг ўйини, оҳанг ўйини ва тавуш ўйини.

Унда инсоннинг барча аъзолари ягона ҳиссий-интеллектуал яхлитлик сифатида ўйнайди. Меҳнат санъатнинг эстетик фаолият экани билан боғлиқ, яъни ўйинга тайёргарлик ва уни амалга ошириш жараёни меҳнатни, ижодий меҳнатни тақозо этади, у истеъдод билан ёнма-ён фаолият кўрсатади.



Санъатнинг хусусиятлари ва тамойиллари

Маъжозийлик хусусияти. Бошқача қилиб айтганда, нарса-ҳодисалар ёки сўзибораларининг кўчма маъноларда, кўп маъноли тарзда қўлланилиши санъатнинг санъатлигини белгилаб беради. Мажозийлик, кенг маънода олганда, бадиий қиёфа яратиш, умумлаштириш, рамзийлик, ўхшатиш, сифатлаш, жонлантириш, истиора, киноя сингари бадиий восита ва усулларни ўз ичига олади. Мисол учун, дарё. У аслида биологик ҳодиса сифатида битта нарсани англатади: манбаидан то қуйилиш жойигача доимий оқиб турадиган катта сув. санъатда эса у – инсон умри, ҳаёт берувчи манба, инсоннинг кенглиги в.ҳ. Бадиий асарда у пишқиради, ўйноқлайди, югуради, ҳикоя сўйлаб беради, эртак айтиб беради в.б. сифатлар билан жонланади, одамийлаштирилади. Мажозийлик ҳусусияти, хуллас, санъатнинг яшаш шартларидан бири, у йўқ жойда – санъат ҳам йўқ.

Демократик хусусияти. Санъатиннг демократик хусусияти ҳам унинг яшаш шартларидан бири. Бу хусусият энг аввало эркинлик билан боғлиқ. Ижодкор фикр эркинлиги, сўз эркинлиги, ғоя эркинлиги, мавзу эркинлиги, услуб эркинлиги, ранг эркинлиги в.б. ижодий эркинликлар тизимига эга бўлсагина, улардан ўз ўрнида фойдалана олсагина, унинг асарини санъат намунаси деб аташ мумкин. Ижодкорга, сиёсий-мафкуравий зўравонлик қилиш, уни мажбурлаш, қўрқитиш орқали таъсир кўрсатиш каби ҳодисалар санъат учун ўлим демакдир. Фақат ижод эмас, бадиий асарни эстетик идрок этиш жараёни ҳам эркин бўлиши керак, бунда ҳам мажбурийлик, зўравонлик мумкин эмас. Зеро, ҳар қандай санъат асари эркин хоҳиш-ихтиёр билан идрок этилгандагина, у яшаб қолиш имконига эга бўлади. Бу масаланинг бир томони, иккинчи томони - санъатни яратувчилар орасидаги демократия билан боғлиқ.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling