Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Бадиҳагўйлик – оғзаки ижод қилувчи санъаткор


Download 341.14 Kb.
bet95/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Бадиҳагўйлик – оғзаки ижод қилувчи санъаткор.

Хаттотлик. Ёзма адбиётнинг кенг ёйилиши бир томондан, бадиҳагўйлик равнақига чек қўйган бўлса, иккинчи томондан янги санъат тури хаттотликни вужудга келтирди. Хаттотлик Хитой, Япония, Сурия ва мусулмон минтақасида ва Оврўпада кенг ёйилди, дастлаб унга қимматбаҳо китобларни чиройли ёзув билан кўчириб кўпайтириш хунари сифатида қаралган. Кейинчалик у мустақил санъат турига айланди. Хаттотлик қуроли сифатида мусулмон Шарқида қамиш қалам, Будҳа Шарқида - мўйқалам, Оврўпада - патқалам қўлланилган.

Анъанавий санъат турлари. Аввал айтганимиздек, барча санъат турлари дастлаб вужудга келганида, уларда бевосита манфаатдорлик, фидойилик жиҳатлари устувор бўлган, ҳунар сифатида қабул қилинган: юқоридаги бадиҳагўйлик ҳам, хаттотлик ҳам текинга бажарилмаган. Кейичалик уларда эстетик хусусиятлар, хусусан, гўзаллик асосий мақсадга айланган. Анъанавий санъат турларининг баъзиларида ана шу икки томон баравар, бевосита тарзда сақланиб қолган. Бундай санъат турлари сирасига меъморлик ва кўргазмали санъат киради.

Меъморлик. Бу санъат турининг пайдо бўлиши инсоннинг турар жойга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ва одамнинг эстетик табиати уни тобора гўзаллаштириб боришни талаб этган. Кейинчалик бу талаб ўлимдан кейинги “турар жойга” мақбараларга тадбиқ этилган. Ундан сўнг ҳукумдорлар саройилари, девонхоналар турли расмий ва норасмий хизмат бинолари, ибодатхоналар ҳам ана шу гўзаллик қонунига биноан қурилган. Испаниядаги Ал-Ҳумро масжиди, Олмониядаги Кёлн жомеси, Хивадаги Нуриллавой саройи ва бошқалар шулар жумласидан.

Меъморлик – мавжудлиги макон билан шартланган санъат тури. Унда ҳажм, маконни эгаллаш хусусияти биринчи ўринда туради, дейишади, аслида “хажм” эмас, маҳобат атамасини қўллаш мақсадга мувофиқ, зеро маҳобат улуғворлик ифода топган ҳажмдир. Меъморликнинг санъат сифатидаги эстетик моҳияти унинг кулгилилик хусусиятини инкор қилиши ва улуғворлик хусусиятини барқарор этиши билан боғлиқ, ҳеч бир санъат турида улуғворлик бу қадар ўзини яққол намоён қилмайди.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling