Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet96/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Кўргазмали-амалий санъат. Кўргазмали-амалий санъат қадимдан, меҳнат қуроллари, ҳунармандчиликнинг ривожланиб бориши билан кундалик турмуш эҳтиёжи учун қўлланиладиган ашъёларни безаш, меъморлик иншоотларини турли нақшлар ва кошинлар воситасида гўзаллаштириш орқали эстетик телабларга жавоб бериб келади. Айнан ана шу санъат турида ҳунармандчиликнинг санъатга айланиши рўй беради. М., айтиб ўтганимиздек, ХВИИИ-ХИХ асрлардаги Бухоро-Қўқон услубида нақшланган гўзал мис қумғонлар дастлаб фақат ўзининг муайян мақсадга хизмат қилиши билан диққатга сазовор эди. Лекин ҳозирги пайтда улар ҳар бири бетакрор санъат намунаси, мисгар устанинг санъаткорлик маҳорати тажассум топган маънавий қадрият тарзида идрок этилади. Ёки ёғоч ўймакорлигини олайлик, уни биз ҳозирги пайтда ҳунар эмас, санъат маҳсули тарзида қабул қиламиз.

Ҳайкалтарошлик-монументал санъат. Энг қадимги, ибтидоий даврлардан бошлаб ҳозиргача ҳайкалтарошлик ўз мақеини йўқотмай келаётган санъат турларидан бири. Бу санъатнинг асосида фақат оний, бир лаҳзалик санъат тасвири ётади. Ҳайкалтарош томонидан ана шу энг муҳим ҳаракатини топиш ҳамда унга мос нур ва сояни танлаш юксак исдеъдодни талаб қилади.

Ҳайкалтарошлик монументал санъат дейилади. Чунки кўпинча у катта ҳажмли ҳайкаллар ёки мажмуларни ўз ичига олади. Айни пайтда унинг кичик ҳажмдаги ва ҳар бири ўзига хос бўлган ҳолда муайян юзаликда шакллар уйғунлигини ташкил этадиган кўринишлари ҳам мавжуд. Ҳайкалтарошликнинг биринчи ҳилига алоҳида маконни эгаллаган ва ҳар ҳил раккурсда томоша қилиш мумкин булган асарлар киради.

Истиқлолдан сўнг мамлакатимизда монументал санъатнинг миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантиришдаги аҳамияти, унинг маънавиятимизнинг юксалишидаги ўрни масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият - энгилмас куч” асарининг “Ватанимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори” деб номланган бобида Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг сиймосини ҳар томонлама тўлиқ ва ҳаққоний акс эттириш учун берган тавсияларини алоҳида қайд этиш мумкин. Жумладан, “1993 йили Тошкент шаҳридаги Амир Темур хиёбонига ўрнатиладиган ҳайкални илк бор муҳокама қилганимиз эсимда, - деб ҳотирлайди Президентимиз, - Ҳайкалтарошлар тақдим этган вариантда Соҳибқирон қўлига найза тутган ҳолда тасвирланган эди. Мен бунга эътироз билдириб, «Соҳибқирон бобомиз қўлида найза эмас, отнинг жиловини тутиб тургани маъқул, - деган фикрни билдирдим. Бунинг рамзий маъноси бор. Чунки, салтанатда найза кўтарган одамлар кўп бўлган, аммо жилов Амир Темурнинг қўлида бўлган. Бу мустаҳкам давлат тизимини қўлда маҳкам тутиб туришни англатади. Шу билан бирга, буюк аждодимизнинг иккинчи кўлини баланд кўтариб, дунёдаги барча инсонларга тинчлик- омонлик, бахту саодат тилаётган аснода акс эттириш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Қолаверса, халқимизда ҳар бир иш бисмил-лоҳ айтиб, ўнг қўл, ўнг оёқдан бошланади. Бу ҳайкадда эса от нима учундир чап оёқдан одим ташлаяпти».Муҳокама иштирокчилари бу фикрга қўшилишди ва ҳайкалтарошлар билдирилган фикрлар асосида янги вариантни яратишди.”


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling