Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Мусиқа санъати. Агар рассомлик санъатида, дейлик унинг манзара жанридаги Левитаннинг машҳур “Қарағайзор” асари кўз олдимизда муайян маънода тугалланган рангтасвир сифатида намоён бўлса, мусиқа асари, масалан, Бетховеннинг “Ойдин соната”си ёки Ҳожи Абдулазизнинг “Гулузорим” куйи оҳанглар воситасида тинглаш жараёнида чизилаётган рангтасвирдир. Яъни рангтасвир бадиий мазмундаги марказни инъикос эттирган ҳолда ибтидо билан интиҳонни тасаввуримизга ҳавола қилса, мусиқада ибтидо, марказ ва интиҳо асарнинг ўзида мужассам бўлади. Шу боис рассомлик санъатини ранглар мусиқаси, мусиқани эса товушлар тасвири дейиш мумкин. Айни пайтда мусиқа рассомликдаги ёки бадиий адабиётдаги аниқ ё муайян тасвирлаш имконига эга эмас, лекин у оҳангдор товуш орқали инсон қалбига кучли таъсир кўрсатиш, унинг руҳини қисқа вақт ичида ўзгартириш қудратига эга. Бу жиҳатдан унга тенг келадиган санъат тури йўқ. Шу сабабли мусиқадаги “мусиқийлик” тушунчаси барча санъат турлари учун юксак маҳорат маъносини англатади. М., шеъриятдаги мусиқийлик, насрдаги мусиқийлик, меъморлик – қотиб қолган мусиқа, ранглар мусиқаси в.ҳ.Рақс санъати. Бу санъат тури Оврўпада хореография деб аталади ва рақснинг барча турларини ўз ичига олади. Рақс қўл ва оёқ ҳаракатларига асосланади, лекин бу ҳаракатлар ритм, муқом ва баданнинг пластик эгилувчанлиги воситасида шиорона хаёлот парвозини ифодалайди. Бу воситаларнинг ҳаммаси мусиқа ёрдамида (жуда бўлмаганда бир мусиқий асбоб иштирокида) умумий бир уйғунликни ташкил этади, ана шу уйғунлик рақснинг санъат сифатидаги моҳиятини англатади. Рақснинг ҳам ўз ички турлари кўп, диний-фалсафий рақслар, меҳнат рақслари ёки касбий рақслар, соф ўйиндан иборат рақслар, инсоний кайфиятни англатадиган рақслар, махсус ссенарий (либретто) асосида саҳналаштириладиган ва узоқ вақт давом этадиган рақслар в.ҳ.Рақс санъати, юқорида айтганимиздек, фолклорнинг узвий қисми тарзидаги ва саҳнавий – театрлаштирилган кўринишларга эгалиги билан бирга, минтақавий-маҳаллийлик хусусиятига ҳам эга. Масалан, ўзбек рақсида уч йўналиш мавжуд: Тошкент-Фарғона, Хоразм ва Бухоро йўллари (баъзан усуллари ҳам дейилади). Улар бир-биридан ифодавий усулларнинг ўзига хослиги билан фарқланади, айни пайтда ҳар бир раққоса ёки раққоснинг ўз услуби бор.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling