Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet100/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Циркнинг яна бир ўзига хос хусусияти, унда доимий масхарабоз-қизиқчининг иштирок этиши, яъни кулгилилик хусусиятининг доимий мавжуд бўлиши билан белгиланади. Цирк санъатида ворисийлик биринчи навбатда оилавий санъаткорлик, қолаверса устоз-шогирдлик анъаналари ҳукумрон. Умуман олганда, цирк санъати миллатни, айниқса ёшларни мўъжизавийликдан ҳайратланиб, кулгилиликдан фориғланиб-жисмонан бақуват, эпчил, ўз руҳи аъзои бадани устидан ҳукумронлик қила оладиган, катта табиатининг бир қисми бўлмиш ҳайвонлар табиатидан хабардор шахс сифатида камол топишида муҳим аҳамиятга эга.

Эстрада санъати. Санъат тури сифатида эстрада омухталик табиатига эга, унда театр, мусиқа, цирк, аския унсурлари яққол кўзга ташланади. Масалан, драма ва комедиянинг кичик шакллари, интермедиялар, акроботика, понтомима, жанглёрлик, қўшиқ, бадиий ўқиш в.б. жанрлар муваффақиятли ижро этилади. Унда замонавий муаммоларнинг кўнгил очиш усуллари ва кулги воситасида ифодасини, хилма-хил танқид йўлларини кўриш мумкин. Фалсафийлик, ижтимоий-сиёсий мавзулар эстрадада қисқа, лўнда, қизиқарли тарзда очиб берилади. Эстрада, саҳнавий санъат бўлсада, театрдан айнан ана шу «энгиллиги», «кўптомонламалиги» билан фарқ қилади. Машҳур рус эстрада актёри Э.Петросян шуни назарда тутган ҳолда, бу санъат турини «санъатдаги журналистика» деб атайди.

Замонавий санъат турлари. Техникавий ютуқлар асосида вужудга келган замонавий санъат турлари инсоннинг ҳар қандай қулай шароитдан янги санъат тури ёки асарларини яратиш учун фойдаланишини кўрсатади, инсондаги санъатга бўлган азалий ва абадий интилишидан далолат беради. Бир пайтлар, ўта рационал, санъат билан сиғишмайдиган, қўпол деб ҳисобланган техникадан ҳозирги пайтда инсон илдизи норационалликка бориб тақаладиган бадиий қиёфа яратиш учун фойдаланмоқда. Шунинг натижаси ўлароқ, кейинги бир ярим аср ичида бир неча замонавий (техникавий) санъат турлари пайдо бўлди ва ривожланди.

Фотосанъат. ХИХ асрнинг 20-30-йилларида франсузлар Ж.Ненс, Л.Дагер, инглиз У.Толбот томонидан шаҳар манзаралари, меваларнинг рассомлик санъатидаги кўринишларини оптика ва кимё ёрдамида суратга кўчириш амалга оширилади. Уни дастлаб «фотогения», «фотогеник санъат» деб, кейинроқ эса, уни рассомлик санъатидаги рангтасвир ва графикага яқинлиги назарда тутиб,


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling