Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet103/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK


Биринчи талаб шунда эдики, шаҳар дизайни мавжуд иншоотлар комплексини, кишиларнинг кўзи тушадиган жойларни бадиий-эстетик гўзал, бетакрор ва ўзига хос моҳиятли қилиши лозим. Қад кўтараётган иншоотлар сонининг ошиши билан уларнинг ташқи кўринишига, бадиий-эстетик жихатларига талаб ҳам кўпайди, яъни ўтган даврда анъанага айланган темир-бетон иншоотларни қуришга бадиий-эстетик кўриниш, безаш лозим бўлади. Масалан, 60- 70 йилларда Тошкентда (айниқса Чилонзор туманида) “хрущевка” номини олган темир- бетон уйларда деярли ҳеч қандай бадиий- эстетик моҳият кўзга ташланмайди. Зерикарли, қўнғир рангли бетон-уйлар ҳам шаҳарсозликда дизайн белгилари шаклланмаганидан далолат беради. Мустақиллик йилларида зерикарли кўринишдаги темир-бетон иншоотларнинг биринчи қаватини замонавий шиша, мрамор, пластика, алюбонд ва ранг-баранг витриналар билан безатиш анъанага айланди. Бугун ушбу бинолар дизайнида асекко (деворга расм чизиш услуби) фреска, витраж, баккар (хрустал билан безатиш услуби), ранг-тасвир, графика, глинтика (тошга ўйиш санъати), гобелен, изразетс, инкрустация билан

бирга ўзбек халқ амалий санъати – наққошлик, ёғоч ўймакорлиги, ганч ўймакорлиги ва бошқалардан фойдаланилаётганини кўрамиз.


Иккинчи талаб серҳаракат шаҳар кишисининг вақтини тежаш ҳамда унда маълум бир воқеалар, ҳодисалар ҳақида таъсурот уйғотиш, фикр шакллантириш билан боғлиқ бўлган [2]. Ўша даврда ҳукмрон бўлган коммунистик мафкура кўчалар, майдонлар ва биноларга турли шиорлар, плакатлар илишни анъанага айлантирган. Уларда асосий эътибор шрифтга, яъни шиор мазмунига мос келувчи шрифтдан фойдаланишга қаратилган. Шиорлар кўпинча қизил алвонга узоқдан кўзга ташланувчи кесма шрифтлар билан ёзилган. 70-йилларга келиб катта кўчаларда, корхоналар майдончалар, истироҳат масканлари ва маъмурий идоралар олдида катта плакатлар, темир конструкциялар ёки оқ мрамор билан қопланган стендлар, мозаика паннолар ўрнатиш кенг тарқалади. Мазкур стенд ва панноларни ҳозиргача Тошкент шаҳрида учратиш мумкин.

Шуни қайд этишимиз керакки, мазкур плакат, стенд ва паннолар асосан идеологик вазифани бажарган, уларда шаҳарнинг бадиий-эстетик образини яратиш, санъат асарларини дизайн талабларига мувофиқ лойиҳалаштириш, безатиш назарда тутилмаган.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling