Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кино. Э
«фотография» деган ном билан аташди. Муҳими шундаки, суратга туширишни бадийлаштириш, фототехника асосида санъат асари яратиш бошланди. Айни пайтда, энди рангтасвирнинг куни битди, деган, шошиб айтилган фикрлар ҳам ўртага ташланди.Бадиий сураткашликнинг, яъни нуртасвирнинг рангтасвирдан фарқи ва энг муҳим белгиси – бу унинг ҳужжатлилик хусусияти, ундаги ҳар бир суратга олинган ҳодиса реал асосга эга. Рассом ўзи танлаган сюжет тасвирида тасаввур ва хаёлотга кенг ўрин беради, фотосанъаткорда бу имконият йўқ, у тасвир объэктини реал, ҳаётдаги ҳолатида қандай бўлса, шундай суратга туширади. Лекин у объэктнинг «ялт» этган жонли кўринишини топа билиши ва ўша жонлиликни сақлаб қоладиган нуқтадан туриб ижод қилиши, баъзан объэктнинг ишига аралашиши, уни муайян руҳий ёки манзаравий ҳолатга келиши учун кўмаклашиши керак бўлади. Бироқ у рассомнинг эркин аралашуви имконига эга эмас. Шу боис биз фотосанъатда энг юксак даражадаги жонлиликни кўрамиз, том маънодаги реал борлиқнинг қўшиғини тинглаймиз.Фотосанъатда монтаж катта аҳамиятга эга. Монтаж орқали бадиий қиёфа яратиш имкони ниҳоятда кенг. Фан ва техниканинг равнақи туфайли у «мўъжизавий» даражага кўтарилди.Кино. Энг миқёсли замонавий санъат тури ҳисобланади. Бугунги кунда у ҳамма эрда«ҳозиру нозир». Уни кинотеатрларда жамоавий, телевидение ва видеомагнитафон орқали эса оилавий ёки индивидуал томоша қилиш мумкин. Ҳозирги пайтда кино ўзининг дастлабки «ҳаракатдаги фотография» ҳолатидан шу қадар узоқлашиб кетганки, энди унинг овозсиз давридаги монтаж драматургиясига суяниб қолган санъат сифатида тасаввур ҳам қилиш қийин. Ҳозир актёрлар яратган, мураккаб психологизмга асосланган бадиий қиёфалар, адабий ссенарий заминида экранлаштирилган реал ҳаётни бадиий акс эттирадиган давомли, кўпчизиқли сюжет биринчи ўринда туради. Кинода театрдагидек динамик драматизм ҳамда унинг асосини ташкил этган ҳаракат, ҳаракат ва яна ҳаракат (бунда фикрий ҳаракат ҳам назардан қочирилмаслиги лозим) асарнинг моясини ташкил этади. Бироқ кино, театрдан фарқли равишда, кадрлар орқали замондан-замонга «сакраб» ўтиш имконига эга, бироқ бу «сакраш», агар филм режиссураси пухта бўлса, томошабинга сезилмайди, у ҳозирги воқеаларнинг ибтидоси, сабабчиси – аввал бўлиб ўтган воқеалар эканини ҳис қилиб туради. Чунки ўтган воқеаларнинг энг муҳим, қаҳрамонлар тақдирини белгилайдиган ҳолатлари кадрларда бугунги воқеалар билан табиий уланиб кетади, яъни кеча – бугунга, бугун – кечага ўтиб туриши экран имконияти доирасидаги «оддий гап», кино санъати усулларидан бири. Саҳнада эса бундай имконият йўқ, унда мазкур ҳолатлар томошабинга тўғридан-тўғри эмас, балки декорация ва мусиқа ўзгаришлари ёрдамида актёрлар монологларида, баъзан диологларида нутқ (сўз) орқалигина шартли равишда этказиб берилади.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling