Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet102/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Телевидение. Агар эстрада «санъатдаги журналистика» бўлса, телевидениени «журналистикадаги санъат» дейишимиз мумкин. Ҳозир уни фақат оммавий ахборот воситаси ва санъат тарғиботини техниканинг энг янги ютуқлари асосида амалга оширувчи замонавий омил сифатида олиб қараш уни камсатишдан бошқа нарса эмас. Тўғри, тележурналистика мавжуд ва уни инкор этиш ақлга тўғри келмайди. Лекин айни пайтда ана шу реал ҳаёт реал воқеалар ва реал одамлар иштирокидаги

«журналистик» сюжетларнинг санъат даражасига кўтарилганини, уларнинг эстетик аҳамият касб этганини яққол кўрамиз. М., Фарҳод Бобожоннинг «Бир ўлкаки...» туркумидаги кўрсатувларини олайлик. Уларни оддий журналистик телевизон репортаж дейиш мумкинми?! Бу кўрсатувларнинг деярли ҳар бири ўзига хос филм, шундай филмки, олдига оддий «ҳужжатли» деган сифатлашни қўйиш ноҳақлик. Замонавий шаҳарсозлик эстетикаси

Санъатшуносликда «шаҳар атрофи дизайни», «шаҳар муҳити дизайни», «шаҳарни бадиий безатиш» ва

«шаҳар дизайни» тушунчалари ишлатилади. Улар моҳиятан айнан тушунчалардир, шунинг учун

«шаҳар дизайни» деганда биз шаҳар ичини, иншоотлари ва майдончаларини, аҳолидан оладиган истироҳат масканларини, кишилар нигоҳини, диққатини тортадиган маданий, маиший муассасалар атрофини бадиий-эстетик безатиш санъатини, лойиҳалаштиришни назарда тутамиз. Унинг асосий реципиенти шаҳар кишисидир.


«Шаҳар дизайни» тушунчаси ўтган асрнинг ўрталарида пайдо бўлган ва у кишилар, айниқса истеъмолчилар тўпланадиган жойларни, витриналарни информация тарқатиш функциясини бажарадиган тумбалар рекламалар, кўрсаткич ва афишаларни назарда тутган. Дизайншунос В.Л. Глазичевнинг фикрига кўра, юқоридаги оддий безаклар ўрнига 50- йилларга келиб бил-борд, айланма витриналар, савдо-сотиқ ўчоқларига уланиб кетган киоскалар, кўп қаватли уйлар олдида халқ амалий санъати намуналари билан безатилган майдончалар пайдо бўлади [1]. Натижада кишиларнинг бадиий-эстетик дидини шакллантиришга, иншоотлар, кўп қаватли уйлар, истироҳат масканларини дизайн қонунларига мувофиқ бадиий безатишга эҳтиёж туғилади. Шаҳар кишисининг серҳаракатлиги, сейтнот, психологик таъсирларнинг ортиб бораётгани, бутун бадиий-эстетик изланишларда ва санъат асарлари яратишда бўлгани каби шаҳар дизайни олдига ҳам қатор талаблар қўяди.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling