Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet99/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Театр санъати. Инсоният маънавий ҳаётида театр санъати жуда қадамдан ўз ўрнини йўқотмай келади. Бундан бир неча минг йиллар аввал қадимги Ҳиндистон, қадимги Хитой ва қадимги Юнонистонда дастлаб театр бир кишилик саҳнадан иборат бўлган, кейинчалик икки кишилик саҳнадан, ундан кейингина жамовий санъат турига айланган. Яъни спектакл жамоавий ижод маҳсули

  • режиссёр, драматург, актёр ва рассомнинг ижодий изланишлари натижаси ўлароқ юзага келади. Айни пайтда унда бир неча санъат тури омухта тарзда намоён бўлади: меъморлик, рассомлик (декорация), мусиқа ва нотиқлик санъатининг ҳамкорлиги спектаклнинг саҳнавий асосини, динамик тарзда ривожланиб борадиган драматизм эса унинг бадиий – эстетик моҳиятини белгилаб беради.

Театр санъатининг ўзига хос жиҳати шундаки, унда саҳна асари томошабин олдида яратилади, ўша режиссёр, саҳнага қўйган ўша актёрлар ўйнаган бугунги спектакл кечагидан фарқ қилади. Бу саҳна санъатининг доимий ижодийлигини кўрсатади, бугунги ижрога актёр ниманидир қўшади ёки ундан олиб ташлайди. Бу унинг руҳи, ижодий кайфияти, икки ёки уч кунлик ўсиши билан боғлиқ.

Цирк санъати. Цирк энг қадимги анъанавий санъат турларидан бири. У Шарқда вужудга келган ва дорбозлик санъати деб ҳам аталган, кўчма томоша сифатида халқ орасида шуҳрат қозонган. Унда дорда лангар билан юришдан ташқари, дорбоз ҳаво гимнастикачиси (чиғириқда) вазифасини ҳам бажарган. Пастда албатта ноғора дорбознинг ҳаракатларига мос оҳангда янграб турган. Айни пайтда пастда қизиқчи, кўзбойлоғич, акробат (бесуяк), айиқ ўйнатувчи иштирок этган, баъзан аскиядан ҳам фойдаланилган.

Цирк инсоннинг нафақат ўз аъзолари ва ҳиссиётлари, балки ҳайвонлар, ўйин асбоби бўлмиш нарсалар, макон, томошабинлар ҳиссиётлари, атроф-муҳит устидан, кенгроқ маънода олганда, дунё устидан чексиз ҳукумронлигини намойиш этиши билан бизни доимо хавотирдан ҳайратга айланадиган эстетик идрок этиш жараёнини бошдан кечиришимизни таъминлайди. Зеро цирк «соф эстетик» санъат, унда бевосита манфаатдорликни учратмаймиз. Умуман, цирк мусобақа деган тушунчани инкор этади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling