Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet104/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Учинчи талаб шаҳар – инсон консепсияси юзага келгани билан боғлиқдир. Ўша даврда ўтказилган махсус тадқиқотлар кўрсатадики, шаҳар шунчаки макон, кишилар ишлайдиган ва истиқомат қиладиган муҳитгина эмас, у инсоннинг дунёқараши, бадиий-эстетик диди ва ҳаётий идеалини шакллантирадиган ижтимоий-тарбиявий омилдир. Шаҳар муҳити, ундаги тарихий-маданий анъаналар, турмуш тарзи, архитектура, кўчалар ва истироҳат масканлари инсонда маълум этностереотипларни шакллантиради. Мазкур тадқиқотларда шаҳарни лойиҳалаштиришга дизайн санъати нуқтан назаридан ёндашиш лозим, деган фикр илгари сурилади. Тўғри, уларда ҳали «шаҳар дизайни» деган ибора ишлатилмайди, аммо тадқиқотчилар шаҳар муҳитини бадиий-эстетик ғоялар ва асарлар билан безатиш консепсиясини илгари сурадилар. Масалан, С.Б. Базазянснинг фикрига кўра, шаҳар муҳити, кўчалар, иншоот ва майдонлар мусаввирга ранг-баранг санъат турларидан фойдаланишга имкон беради, шунинг учун «ҳар бир ижодкор шаҳар муҳитини бадиий-эстетик таъсир объэкти, шаҳар кишисини эса реципиент» сифатида қабул қилиши мумкин.

Шу билан бирга шаҳар муҳитини этномаданий белгиларсиз тасаввур этиш ҳам юқоридаги изланишларда кўзга ташланади. Шаҳарни бадиий-эстетик безатишда ўзига хослик, бетакрорлик, этномаданий анъаналарга мувофиқликни излаш эмас, балки насл- насабсиз, миллий белгисиз

«социалистик шахс» ва «социалистик санъат» яратишга интилиш устун туради.

Шубҳасиз, юқоридаги учта фундаментал аҳамиятга эга талаб шаҳар дизайни ҳақида тасаввурлар уйғотди, шаҳар-инсон алоқаларини бадиий-эстетик моҳият билан бойитишга этаклади. Тошкентда Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомчилик ва дизайн институтининг очилиши Ўзбекистонда дизайн санъатини алоҳида илм-фан, ижодий фаолият сифатида ўрганиш имконини берди.


Республикамизда дизайн ҳақидаги қарашлар энди шаклланмоқда, «шаҳар дизайни» тушунчаси ҳам энди қўлланилмоқда. Бу борада олиб бораётган илмий изланишларимиз бизни қуйидаги фикрларни билдиришга ундайди.

Шаҳар дизайни шаҳарсозлик, архитектура, шаҳар инфраструктураси ва ландшафтининг таркибий кисми сифатида қаралиши, қуриладиган ҳар бир иншоот, шакллантириладиган инфраструктура эса бадиий-эстетик моҳиятга бетакрор, ранг-баранг, қизиқарли кўринишига эга бўлиши лозим. Бунинг, учун шаҳарсозлар, архитекторлар дизайнерлар билан ижодий ҳамкорлик ўрнатиши даркор.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling