Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Юқоридаги фикрларимиз санъатни хиллаш билан боғлиқ қарашлар эди. Эндиги мулоҳазаларимиз санъат турлари хусусида бўлади


Download 341.14 Kb.
bet94/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Юқоридаги фикрларимиз санъатни хиллаш билан боғлиқ қарашлар эди. Эндиги мулоҳазаларимиз санъат турлари хусусида бўлади.

Мазкур мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда, биз, санъатнинг мавжудлик шартидан, яъни унинг маънавий борлиқ сифатида намоён бўлиш ҳолатидан келиб чиқиб, кўпчилик томонидан қабул қилинган макон (меъморлик, ҳайкалтарошлик в.ҳ.), замон (бадиий адабиёт, мусиқа в.ҳ.) ва макон- замон (театр, цирк в.ҳ.) бўйича таснифлаштиришни маъқул деб ҳисоблаймиз. Бироқ санъат тарихий ҳодиса эканини, у қадимдан тадрижий ривожланиб келганини, тараққиёти мобайнида ўзгаришларга учраганини ва маълум бир тарихий даврда муайян санъат тури фаол, этакчи бўлганини назарда тутиб, айни пайтда юқоридаги биргина туркумлаштириш ҳамма томонни қамраб оломаслигини ҳисобга олиб, масалага тарихийлик тамойили асосида ёндашувни ҳам мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз таклиф этаётган тасниф санъат турларини уч туркумга бўлиб ўрганишни тақозо қилади. Булар:

  1. Архаик - эндиликда тарихга айланган, ҳозирга пайтда реал ҳаётда амалда бўлмаган.

  2. Анъанавий - қадимдан ҳозирги кунгача ўз ўрнини ва аҳамиятини йўқотмай келаётган.

  3. Замонавий – илмий-техник тараққиёт натижасида вужудга келган «техникавий», янги санъат турлари.

Ушбу таснифга кўра, архаик санъат турлари –анъанавий санъат турлари – бадиий адабиёт, бахшилик, меъморлик, кўргазмали амалий санъат, ҳайкалтарошлик, рангтасвир, графика, мусиқа, театр, рақс, қўшиқчилик, эстрада, цирк ва аскияни; замонавий санъат турлари – фотосанъат (бадиий сураткашлик), кино, телевидениени ўз ичига олади.

Мазкур икки йўналишдаги туркумлаштириш маълум маънода санъат турларини таснифлаштиришни эстетик бошқотирмага айланиб кетишдан сақлашга хизмат қилади, деб ўйлаймиз.


Архаик санъат турлари. Бу санъат турларига асосан бадиҳагўйлик ва хаттотликни киритиш мумкин.

Бадиҳагўйлик. Бу санъат тури асосан лирик ёки дидактик шеърларни ўз ичига олади. Бадиҳагўйларни баъзан маддоҳлар деб ҳам аташган. У асосан Шарқда вужудга келган ва тараққий топган. Уни ғарб адабиётидаги импоровизация ёки экспромт санъаткорлар билан чалкаштириш керак эмас. Чунки улар муайян санъат тури ичидаги ҳозиржавоблик, холос.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling