Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet93/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK



Санъат турлари

Санъат – эстетик тадқиқот объэктининг умумий номи, муштарак тушунча. Хусусий тушунча сифатида у воқеликни гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик каби қадриятлар ва аксилқадриятлар орқали муайян хил, тур ҳамда жанрлар доирасида инъикос эттирадиган бадиий ижод маҳсулини англатади. Шу боис санъатни хил, тур ва жанрларга бўлиб, эстетик тадқиқ этиш одат тусига айланган. Бироқ ана шу «бўлиб ўрганиш», яъни таснифлаштириш, туркумлаштириш бир қарашда осондек кўринса-да, аслида эстетикадаги мураккаб ва чалкашликларга тўла муаммо саналади. Бу борада ўнлаб нуқтаи назарлар бор.

Таснифлаштириш аввало санъатни хиллашдан бошланади. Санъат анъанавий тарзда уч хилга бўлиб келинади: 1. Эпос. 2. Лирика. 3. Драма. «Эпос» атамаси қадимги юнончадан олинган бўлиб, сўз, ҳикоя, қисса маъноларини англатади. Унда муаллифнинг ўзи аралашмаган ҳолда воқеанавислик қилиши, яъни ижодкорсубъэктдан воқелик-объэкт алоҳидалик табиатига эгалиги энг муҳим белги ҳисобланади.

“Лирика” эпосдан кўпинча қатъий сюжет чизиқларига эга эмаслиги, воқеликни объэктда эмас, субъэктда берилиши, бевосита муаллифнинг «аралашуви» билан шартланганлиги туфайли ажралиб туради. Айни пайтда кўлам нуқтаи назаридан ҳам уни фарқлаш мумкин; лирикадаги воқелик муаллифнинг ҳиссиётлари призмасидан ўтиб, идрок этувчига этиб боради; унда ҳажм эпосдагидек катта ҳам бўлиши мумкин, лекин миқёс, кўлам субъэктлаштирилган объэкт тарзида, субъэктнинг бир қисми сифатида нисбатан тораяди ва кичраяди.

“Драма” (юнончада-ҳаракат дегани) саҳнада ижро этишга мўлжалланган, матни қатнашувчиларнинг диалог ва монологлари асосига қурилган, воқеликдаги ҳаётий қарамақаршиликларни зидидият ҳолати (конфликт) орқали ифодалайдиган, санъатнинг нисбатан «соф» адабий хили. Драмада лирикадаги субъэктивлашиш ҳодисаси йўқ, эпосдаги воқеанависликни ҳам учратмаймиз: ҳамма нарсани иштирок этувчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва нутқлари ҳал қилади. Шунингдек, унда эпосдаги «оғир карвонликни», лирикадаги «оний кайфиятни» ҳам кўрмаймиз: қаҳрамонлар тақдири динамик тарзда ривожланиб борадиган фожеавий азоб-уқубатлар, оғир кўргиликлар ёки танқидий кулги воситасидаги эчим билан ниҳоя топади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling