Ижтимоийлик хусусияти. Ижтимоийлик ҳам санъатнинг муҳим хусусиятларидан ҳисобланади. Ҳар бир санъат асари ўз даврнинг долзарб муаммоларини, этакчи ғояларини, муайян мафкурани кўтариб чиқмаслиги мумкин эмас. Фақат улар гўзаллик, улуғворлик, кулгилилик, эзгулик, идеал каби эстетик ва ахлоқий қадриятлар билан уйғун тарзда идрок этувчига этказиб берилади. Зеро санъат асарида асосий «воқеалар» марказида турувчи бадиий қиёфани биз асар қаҳрамони – қаҳрамон деб аташимиз ҳам шундан: ижтимоийлик йўқ жойда қаҳрамонликнинг мавжуд бўлиши мумкин эмас. Санъатнинг бу хусусияти унинг замонавийлик, мафкуравийлик, ҳозиржавоблик, долзарблик сингари тамойиллари ва сифатлари билан боғлиқ. Айни пайтда санъатнинг индивидуаллаштириш хусусияти ҳам мавжуд. Тарихийлик хусусияти. Ҳар бир ҳақиқий санъат асари, вақт нуқтаи назаридан замонавий ёки тарихийлигидан қатъи назар, у – тарих, бадиийлаштирилган тарих. Масалан, Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома» асари Х-ХИ асрларда яратилган, милодгача ва милоддан кейинги дастлабки даврлардаги Эрон ижтимоий-сиёсий ҳаётидан олиб ёзилган тарих, фақат бадиийлаштирилган, умумлаштирилган тарих. Айни пайтда «Шоҳнома»нинг яратилиши билан боғлиқ тарих ҳам мавжуд. «Шоҳнома» ўз ибтидосидан тарихий асар сифатида қабул қилинади. Тарихийликнинг яна бир бошқа жиҳати борки, унда асар даставвал замонавий санъат намунаси сифатида намоён бўлади ва кейинчалик у ўз даврининг бадиий қиёфалар воситасида яратилган тарихига айланиб қолади. Миллий ва умумбашарийлик хусусияти. Бу ўринда биз, эътибор қилсангиз, миллийликни умумбашарийлик билан бирга, ажралмаган ҳолда келтиряпмиз. Гап шундаки, уларни бошқа барча соҳаларда алоҳида-алоҳида олиб қараш мумкин. Фақат санъатда эмас, санъатда улар диалектик яхлитликда намоён бўлади. Яъни ҳақиқий миллий қадриятга айланган бадиий асаргина асл умуминсонийликни ва аксинча, ҳақиқий умумбашарий қадриятга айланган асаргина том маънодаги миллийликни ўзида мужассам этади. Чунки инсон равнақ топиб, тараққий қилиши учун миллийликдан умуминсонийликка қараб бориши керак, тарихда ҳам доимо шундай бўлиб келган.
Do'stlaringiz bilan baham: |