Фалсафа фанининг предмети,мақсади ва вазифалари


Download 0.86 Mb.
bet1/4
Sana21.01.2023
Hajmi0.86 Mb.
#1108192
  1   2   3   4
Bog'liq
1-мавзу. Фалсафага кириш

1- маъруза мавзуси: Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли.


Маърузачи: Доц. Р.Ў.Баратов

Маъруза режаси:

  • 1. Фалсафа фани ва тушунчасининг келиб чиқиши.
  • 2. Дунёқарашнинг моҳияти ва тарихий шакллари.
  • 3. Фалсафанинг предмети ва асосий масалалари.
  • 4. Фалсафанинг жамиятдаги роли ёки амалий фалсафа.

Асосий адабиётлар

  • 1.Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Т.: Ўзбекистон, 2017.
  • 2. Фалсафа. Ахмедова М. тахр.остида.Т.2006
  • 3. Шермухамедова Н.А. Фалсафа. Т., 2012.
  • 4. Назаров Қ. Фалсафа асослари. Т.,2012.
  • 5. Туленов Ж.,Туленова Г., Туленова К. Фалсафа.Дарслик. Т., 2016.

КИРИШ


“Фалсафа” атамаси юнончадан олинган бўлиб (“философия”) донишмандликни севиш деган маънони билдиради. “Файласуф” сўзи биринчи марта қадимги юнон олими Пифагор (э.о.VI аср охири - V аср бошлари) томонидан ишлатилган.
Пифагорнинг фикрича, фалсафанинг маъноси - ҳақиқатни излашдир. Бундай фикрни қадимги юнон файласуфи Гераклит (э.о. 520-460) ҳам илгари сурган эди. Афлотун (э.о.428-347)нинг айтишича, фалсафанинг вазифаси абадий ва мутлоқ ҳақиқатга эришишдир. Арасту (э.о.384-322) фалсафанинг вазифаси борлиқдаги умумийликни очиш, предмети эса борлиқнинг бирламчи асослари ва сабабларидан иборатдир, деган фикрни билдиради.
Марказий Осиёнинг қадимги ёдгорлиги “Авесто”да ҳам “файласуф” деган тушунча ўрнида донишмандни ифодалайдиган хратугина (донишмандликка борадиган) ва харатупат (донишмандликка етишган) деган сўзлар ишлатилган.
“Фалсафа” тушунчаси тор маънода маданият, санъат, ақлий ёки ҳиссий билиш усули, воситаси тарзида таърифланади. Айрим файласуфлар ва фалсафий оқимлар, чунончи, инглиз файласуфи Т. Гоббс (1588—1679) уни “тўғри фикрлаш орқали билишга эришиш”, немис файласуфи Гегель “умуман предметларга фикрий ёндашиш”, Людвиг Фейербах “бор нарсани билиш”, прагматизм таълимоти намояндалари эса “фойдали нарсаларни билиш жараёни” дея талқин этганлар.

Download 0.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling