Фалсафа мукаммал билимлар асоси


Форобий ўзининг “Талхису навомиси Афлотун” (Афлотун қонунлар моҳияти ҳақида) асари


Download 424.5 Kb.
bet2/7
Sana01.05.2023
Hajmi424.5 Kb.
#1420174
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Абдушукуров монография

Форобий ўзининг “Талхису навомиси Афлотун” (Афлотун қонунлар моҳияти ҳақида) асари шарҳларида, инсон нарса ва хатти-ҳаракатларининг фарқларини ажратадиган куч мавжудлиги ва инсон шу куч ёрдамида улардан ўз хоҳишлари учун фойдаланадилар, бу ҳолат тажриба ёрдамида рўёбга чиқади деган фикрни илгари суради.
У тажриба орқали асл хақиқатга етишган кишилар оқил инсонлардир, -дейди: жамият қонунларга бўйсунишлари, қонун чиқарувчилар эзгуликка, яхшиликга эришишга ёрдам берувчи воситаларга интилишлари, одамлар эса бу борада қатъият кўрсатишлари зарурлигини онгларига сингдиришлари зарурлигини таъкидлайди
Афлотунда жамиятдаги энг қийин иш қонунларни жорий этишдир, чунки қонунларга шубҳа билан қарайдиганлар, уни тан олмасликка урунувчилар топилади, одамлар ўз мавқеини қонунларга мувофиқ равишда кўрмоқлари лозимлиги кўрсатилади.
Қонун чиқарувчилар (соҳиби қонунлар-раҳбарлар) ўзлари чиқарган қонунларни жорий эта олишлари ва бу қонунларга ўзлари қатъий амал қилишлари зарурлиги кўрсатилиб, “ўзи қонунни менсимайдиган ва шу билан бирга, қўли остидагиларни хам шунга ундайдиганлар ўз хатти-ҳаракатлари ила катта тартибсизликлар келтириб чиқарадилар” -деб изоҳланади.
Соҳиби қонунлар жорий этган қонунлар ўзлари ўз ҳолларича олийжаноб ва юқори мартабали бўлиши керак, халқ уларга эҳтиёж сезиши ва уларни чуқур ўрганишлари ва амал қилишлари кераклиги кўрсатилади.
Асарда Афлотун ҳар бир одамнинг қалбида қарама-қарши, ўзаро туташ икки қувват: ғамгинлик ва қувонч, лаззат ва изтироб бор деб ҳисоблаши, инсон доимо улардан бири таҳсинга сазовор кучга таяниши, иккинчи қувват -хайвоний кучдан қочиши лозимлиги уқтирилади.
Агар инсонлар таҳсинга сазовор кучларга эриша олмасалар, унда йўл кўрсатувчи, соҳибу қонунларнинг адолатларига бўйсунишлари керак бўлади,1 -дейди Фаробий.
У ўз шарҳида инсон табиатдаги зарурият хислатларини ва уларнинг қарама-қарши томонларини фарқлаш кераклигини масалан, камтарлик-таҳсинга сазовор, аммо у ҳаддидан ошса зарарлидир, очиқ кўнгиллилик-таҳсинга сазовор аммо у душманга таалуқли бўлса зарарлидир, хушёрлик хам шундай, аммо ҳаддан ошиб кетса, у қўрқувга, ўзини тийишга олиб келади, бу эса сиёсатда зарарлидир деган ғояларни беради.
Асарда инсоннинг ўз мақсадига чиройли ва покиза йўл билан эришиши, яхши фазилатларга эришмоқчи бўлган одам яхши хислатларга қарши турган ўзидаги туғма иллатларни йўқ қилиши керак., инсон табиий хислатларга эгалиги, яъни хулқ-атвор ва хатти-ҳаракатлар мавжудлиги, уларни тузатиш учун қонунлар қабул қилиниши лозимлиги хақида тўхталади.
Албатта инсондаги ўзига хос хулқ-атвор, хуш бўлмаган хислатлар бор, уларни эндиликда таълим-тарбияни инсонга яқинлаштириш, унга тарбиявий таъсир ўтказиш орқали ва жамиятда қонун устуворлиги тамойили асосида ёндашиш зарурлигини ҳисобга олиш керак. (А.Қ.)
Қабул қилинган қонунлар, турли-туман феъл-атвордаги, турли-туман хислатли одамлар хайрихохлик билан кутиб олишга арзийдиган бўлиши лозим?2 -дейилади асарда
Шарҳда бир одамга, ҳатто бир гуруҳ одамларга хос бўлган қонунлар, қоидалар бошқаларига тўғри келмаслиги, шу сабабдин ҳамма уларга риоя қилиши талаб этилмаслиги баёни келтирилади. Бунда-кекса кишиларнинг ёшларга хос бўлган хатти-ҳаракатлар ярашмаслиги, масалан мусиқа чалиб рақс тушишлари ўзгаларга хуш келмаслиги, шоду-ҳуррамлик келтирмаслиги мумкин, шунинг учун у нохуш ва таҳсинга сазовор эмас, дейилади.
Худди шу аснода халқларнинг урф-одатлари турличалиги, буларнинг барчаси ҳар-бир яратувчисининг мулки ва улар мулк эгасига мослигини, хар-бир касбкор ўз касбининг устасилиги ва фақат улар ижросида уларнинг бажарилиши гўзалдир ва барчага хушнудлик келтириши мумкин.
Бундай мисоллар хаётда кўпдир. Инсонлар нарсанинг моҳиятини, ўша нарсанинг яхши ва олий сифатларини, ёки ёмон ва бемаъни хислатларини билганларидагина бу хақда мукаммал билимга эга бўладилар.
Бу қоидани халққа раҳбарлик қилувчилар-ҳокимлар аниқ ва равшан тушунишлари ва раҳбарлик фаолиятларида қўллашлари уларга муваффақиятлар келтиради. Уларнинг атрофидаги ёрдамчилари ҳам юқори билим ва инсонпарварлик савиясига эга бўлишлари бошқарувининг мувафаққиятли кечишига сабаблилиги қоидаси асарда мавжуд.
Асарда ақлли кишиларнинг фаолиятлари жамият учун фойдалилиги ҳақида фикрлар бисёр, чунки ақл эгаси барча нарсани англаб, билиб гапиради, ёки бажаради, ақлсиз нодон эса бу сифатни тушунмайди ҳам.
“Оқил идрокли инсонлар хоҳлаган нарса яхши, фарахбахшдир, лекин нодонларнинг хохлаганларини рад этмоқ керак”3, -дейди шархда у.
Фаробий ўз шарҳида Афлотуннинг жамиятнинг ривожидаги муҳғм куч-бу инсон руҳи ва идрокини мукаммаллаштириш деб билди. Жамиятда қабул қилинган ва қилинаётган қонунлар инсон манфаати, унинг фаровонлиги учун хизмат қилмоғи зарурлиги, инсон тарбияси ва унинг етуклиги учун қилинадиган ишончли ишлар амалга оширилиши тўғрисида асарда қуйидагича фикр таъкидланади. “Қонун чиқарувчи соҳибу қонун руҳ ва идрокни ривожлантирувчи аммалларга интилиши ва омилларга ғамхўрлик қилиши зарур.., тарбия оқилликни вужудга келтиради. Кишининг тарбияси бўлмаса у бемаъниликни хуш кўради. Қонун фаровонлик йўлидир, шундай экан, соҳибу қонун тарбияни мустаҳкамлашга алоҳида ҳаракат қилиши зарур”.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, янги Ўзбекистонда, янги даврда қабул қилинаётган қатор қонунлар ва қарорлар туб маънода инсон манфаати, унинг қадр-қимматини улуғлаш учун қабул қилинаётгани эътиборга лойиқки ва буларни бажариш жамиятда якдилликни, ўзаро муносабатларда ғамхўрликни, дўстликни, маънавий юксалишни, аҳолининг иқтисодий фаровонлигининг кескин ўсиб бораётганлиги билан изоҳланади.
Мамлакатда янги Конституцияни қабул қилинаётганлиги, таълим сифатини кўтариш соҳасида қабул қилинаётган қонунлар, қарорлар барчаси инсон омилини-унинг пок руҳини ва юксак идрокини вужудга келтиришдаги муҳим ишлардир.
Бу янги Ўзбекистонни мустаҳкамлаш ва учинчи Ренессанс пойдеворини яратишда инсоният ва аждодларимиздан қолган меросларга қатъий таянишимиз тамойили эканлигини англамоқ керак.
Шарҳда шаҳар ҳокимлари сифатлари, ҳаётий тажрибала, ёшлари билимдонликлари, хушхулқлар каби сифатлари бўлишлиги хақида тушунчалар берилган. Ҳокимлар асл, олий жаноб оқсоқоллар сингари улуғвор ёшда, ҳаётий тажрибага, илм эгаси бўлишлари, кибр-ҳаводан йироқ, у халқни ишонтира олиш лозимлиги ва бошқа кўплаб зарур сифатлари кўрсатилган.
Акс ҳолдаги ҳокимлар эса барча давлат ишларини барбод этишлари ва бошқарувда мушкулотларни чуқурлаштириб юборади дейилади, асарда.
Асарда қонунлар халқ томонидан ихтиёрий ва эркинлик билан қабул қилинса, у холда унга бўйсуниш ва итоат хам улар томонидан хайрихоҳлик ва қувонч билан қилиниб, у узоқ муддат давом этиши қайд этилади.
Шарҳда бошқарув эркин ва меҳр-шафқатлиларни бўйсундириш учун эмас, агар шундай бўлса бу беъмани иш эканлиги, ҳукмронлик-бошқарув қуллар ва жоҳил одамлар устидан уларни ҳокимятга бўйсиндириш тўғри иш эканлиги таъкидланади.
“Яхши бошқарув яхши қонунларга боғлиқ, ёмон бошқарув-ёмон қонунларга, етук бошқарув етук қонунларга боғлиқ”4-деб кўрсатилади асарда.
Асарда шаҳар тартиботида энг асосий нарса мулк, ноз-неъматларни тўғри тақсимлаш, ер бериш, мулкнинг холис топилиши, манаафатдан ва нопокликдан ўзини тийиш, тошу-тарози, ўлчовлар ва савдолар тўғрисида халоллик каби муҳим ишлар ҳақида тавсиялар берилган.
Асарда шаҳар аҳолисининг қонунларни қабул қилишлари, итоат этишлари уларнинг маърифатига боғлиқлиги, агар улар маърифатсиз, тажрибасиз одамлардан иборат бўлса улар қонун тартибларини яхши қабул қилолмайдилар деб кўрсатилади. Қонунларнинг қабул қилиниши қадимий шаҳар аҳолисида осон кечади, чунки улар тажрибали одамлар, агар шахар янги бўлса бу ерда бир оз қийинчиликлар юзага келади, чунки табиатан улар орасида қонунларни қабул қилишга тайёр эмаслар ҳам бўлади дейилади шарҳларда.
“Қонунларни аҳоли ўртасида жорий этиш учун ҳаёт тажрибасига эга ва хуш хулқли одамларни жалб этиш керак, аммо асло бу ишга гўл ва жохил одамларни қўшмаслик даркор”5 деб қайд этилади асарда.
Асарда Афлотуннинг раҳбарларнинг турли фазилатлари тўғрисидаги фикрлари берилади. Энг биринчи фазилат-оққўнгиллилик, иккинчиси меҳр-шафқат, учинчиси-келажаги порлоқ бўлиши, тўртинчиси-обрў-эътибор қозонганлигида.6 Ҳокимлар танбал ва ўжар, кабоҳатга берилган одамларга қарши курашсалар шаҳарда (жамиятда) маъқул тартиб бўлиш мумкинлиги эътироф этилади. Форобий ўз асарларида одамлар ўртасидаги тенгликни ўрнатиш уларда дўстлик туйғуларини пайдо қилади, албатта қуллар ва бадарға қилинган одамлар билдан эркин бўлиб туғилган ва фазилатли одамлар тенг даражада фозил бўлади деб тушуниш қийин. Тенглик уларнинг ҳар бирига ато этилган, ўзи муносиб бўлган мавқеъдир7, деб таъкидлайди.
У одамларнинг исрофгарчиликлари, зиқналиги, ва хотамтойлиги хақида ҳам тўхталади. Шаҳарда номақбулчиликларнинг кўпайиши одамларнинг яшаш учун оладиган маблағларининг харажатига тўғри келмаслиги сабабидандир дейилади асарда.
Унда сув масаласига хам тўхталиб, ҳокимлар сув муаммосига, дарёларнинг ўзанига эътибор бериши, қудуқлар қазиб, сувга бўлган муҳтожликларни бартараф этиш, экинзорларни суғориш ишларини эслатиб ўтади.
Шаҳар хаёти учун зарур бўлган закот, хирож, жизиа каъби солиқ турларини амалга ошириш тартиблари ҳам эътиборда бўлади.
Асарда жиноятлар ва жазолар тўғрисида гапирилиб, унда икки жазо тури тўғрисида, биринчиси қонунга бўйсунмаслик, иккинчиси унга зид ишларни қилишлик деб кўрсатилади. “Энг катта жиноят-раҳбар шахс томонидан қилинган жиноятдир8”. –дейди у.
Форобий ўз шарҳларида Афлотуннинг соҳибу қонунлар ўрнига келадиган бошқа соҳибу қонунлар тўғрисидаги масалага тўхталиб, соҳибу қонунлар халққа ғулғула солмасдан, у халқ билан биргаликда қонунларни рад этиш ва ёки тан олиш орасидаги ўрта йўлни белгилаб олмоғи зарур, деб кўрсатади.
Ёшларнинг мадҳияни эшитишлари уларнинг қалбларига жо бўлиб, курашлар орқали хайрли ишларга ундаши, раъйини кучайтириш ва жасоратларга йўллаши ҳақида гапиради. Асарда ёшларнинг байрам кунларида бўлайдиган жисмоний машқлари, уларнинг суворийлик, қурол билан машқ қилиш, ҳамда кураш турларини санаб ўтади ва фойдали томонларни кўрсатиб беради. Шу билан шаҳар ҳокимлари ўсмирларнинг фақат ташқи гўзалликка ошиқ эканлигини қатъий хисобга олишлари тўғрисида қайд этилади. Шу билан бирга ҳокимлар тавоф қилинадиган ерлар, ибодатхоналарга катта эътибор бериш кераклиги уқтирилади. Унда шаҳар аҳолиси эҳтиёжи учун зарур бўлган озиқ-овқатлар таъминоти, бозорлар масаласи ҳокимлар зиммасидаги масъул вазифа эканлиги таъкидланади.
Форобий ўз асарида инсон ҳаёти учун зарур бўлган бошқа кўплаб зарурий нарсалар тўғрисида маълумотлар ва хулосалар беради.



Download 424.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling