«Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши


Download 72.5 Kb.
bet2/6
Sana08.06.2023
Hajmi72.5 Kb.
#1463074
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
«Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши

Дунёқарашнинг моҳияти. Айни шу даврдан бошлаб инсоннинг анча ривожланган дунёқараши шакллангани ҳақида ва умуман тўпланган билимлар, амалий кўникмалар, вужудга келган қадриятлар, ўзи ва ўзини қуршаган дунё ҳақидаги тасаввурлар мажмуи сифатидаги одамлар дунёқараши тўғрисида ишонч билан сўз юритиш мумкин.
Ҳаёт тажрибаси ва эмпирик билимлар асосида шаклланадиган дунёқараш оддий ёки эмпирик дунёқараш деб аталади ва инсоннинг дунё ҳақидаги тасаввурларининг қисмларга ажралмаган, тизимсиз мажмуи сифатида амал қилади. У ҳар қандай дунёқарашнинг негизи ҳисобланади ва одамларга кундалик ҳаёти ва фаолиятида йўл кўрсатиб, уларнинг хулқ-атвори ва аксарият қилмишларини белгилаб, муҳим регулятив функцияни бажаради.
Тўлиқроқ, кенгроқ таъриф берадиган бўлсак, дунёқарашинсонннинг ўзини қуршаган борлиққа ва ўз-ўзига бўлган муносабатга нисбатан ёндашувлар тизими, шунингдек одамларнинг мазкур ёндашувлар билан белгиланган ҳаётий идеаллари, эътиқодлари, , билиш ва фаолият тамойиллари, қадрият ва мўлжалларидир.
Шу тариқа таърифланадиган дунёқараш фақат инсонга хос бўлиб, бу унда шаклланган онг ва оқилона фаолият мавжудлиги билан боғлиқдир. Бунда инсон нафақат тушунчалар яратиш ва мулоҳаза юритиш, хулосалар чиқариш ва қоидаларни таърифлаш қобилиятини касб этади, балки тайёр билимдан янги билим олиш учун фойдалана бошлайди. Инсоннинг бундай фаолиятини, унинг ижодий фаоллигини тавсифловчи ақл одамзот ва жамият эволюциясини жадаллаштиришнинг қудратли омилига айланади ва пировардида инсонни ҳайвондан ажратиш имконини берувчи асосий белги сифатида амал қилади.
Дунёқарашда шахснинг роли. Ақл пайдо бўлиши билан инсон ўзини фикрловчи мавжудот сифатида англай бошлайди, унда ўз «мени» ва ўзгалар ҳақида тасаввури шаклланади ва ривожланади. Шу тариқа у ўзини ва ўзини қуршаган борлиқни англайди, ўзи ва бошқа одамларни, ўзи ва ташқи муҳитни фарқлайди, илгари ўзига маълум бўлмаган дунёнинг янги ва янги жиҳатларини идрок этади. Бундай қарашлар инсоннинг ўзи ва ўзини қуршаган борлиқ ҳақидаги тасаввурлари мажмуи сифатида шаклланадиган дунёқараш негизини ташкил этади. Бунда инсон ўзига маъқул ва номаъқул нарсаларни фарқлайди, баҳолар беради, устуворликлар тизимини яратади ва муайян мақсадларга эришишда тегишли тарзда иш кўради.
Шундай қилиб, дунёқарашда билиш, қадриятларга муносабат ва хулқ-атворни белгилаш функциялари мужассамлашади.
Бунда билиш функцияси айниқса муҳимдир, чунки у инсонда қизиқиш уйғотувчи барча саволларни, шунингдек муайян йўл билан топувчи жавобларни ўз ичига олади. Билиш одамлар дунёқарашини бойитади ва кенгайтиради, у жамиятнинг ривожланишига қараб янада теранроқ ва мазмунан бойроқ бўлиб боради.
Аммо дунё жуда ранг-баранг бўлиб, муттасил ўзгариш жараёнини бошдан кечиради, қониқарли жавобларга эга бўлмаган саволлар эса, узил-кесил жавоб бериш мумкин бўлган саволларга қараганда, ҳеч шубҳасиз, кўпроқдир. Шу боисдан муаммоларга нисбатан муайян тарзда ёндашадиган ҳар бир одамнинг дунёқараши, саволлари ва жавоблари доим шахсий ўзига хослик билан ажралиб туради ва ҳеч бўлмаса шу сабабга кўра бошқа одамлар дунёқарашига ҳеч қачон ўхшамайди.
Дунёқарашнинг ўзига хослиги ва бетакрорлиги унда интеллектуал асос билан бир қаторда эмоционал ва руҳий асосларнинг узвий боғлиқлиги ва уларнинг жамулжам ҳолда ҳар бир инсон учун мутлақо муайян, индивидуал хусусиятлар сифатида амал қилишидир.
Интеллектуал, эмоционал ва руҳий асослар ирода билан уйғунликда эътиқодлародамлар фаол қабул қиладиган, уларнинг онг даражаси ва ҳаётдаги мўлжалларига мос келадиган қарашларни юзага келтиради.
Ҳар қандай дунёқарашнинг яна бир элементи шубҳа бўлиб, у дунёқарашни догматизм, яъни бирёқлама, нотанқидий фикрлаш, у ёки бу қоидани шак-шубҳасиз ҳақиқат деб қабул қилишдан асрайди. Догматизмнинг қарама-каршиси скептицизм бўлиб, бунда шубҳа мутлақлашади, фикрлашнинг асосий омилига айланади, билиш ва борлиқни идрок этишнинг бош тамойили сифатида амал қилади.

Download 72.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling