«Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши


Download 72.5 Kb.
bet3/6
Sana08.06.2023
Hajmi72.5 Kb.
#1463074
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
«Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши

Дунёқарашнинг тузилиши дунёни сезиш, дунёни идрок этиш ва дунёни тушуниш каби энг муҳим элементлардан иборат.
Дунёни сезиш – бу ўзини қуршаган дунёни сезгилар ёрдамида ҳиссий идрок этишдир. Бунда туйғулар, кайфият дунёни гўёки рангларга бўяйди, унинг образини субъектив, соф индивидуал сезгилар орқали акс эттиради. Масалан, бемор одамга ҳаддан ташқари ёруғ бўлиб туюлиши мумкин бўлган нур, соғлом одам учун нормал бўлади; дальтоник ранглар гаммасини, кўриш қобилияти нормал бўлган одамга қараганда бутунлай бошқача идрок этади. Бундан дунёни сезишнинг ҳар хил, хусусан оптимистик, пессимистик, фожеавий типлари келиб чиқади.
Дунёни идрок этиш – бу атроф борлиқни идеал образларда тасаввур қилишдир. Дунёни идрок этиш тўғри ёки нотўғри бўлиши, яъни борлиққа мос келмаслиги мумкин. Бу ҳолда борлиқ нотўғри тасаввур қилинади ёки иллюзиялар, сув парилари, алвастилар, кентаврлар ҳақидаги тасаввурларга ўхшаш фантазиялар пайдо бўлади.
Дунёни тушунишинсоннинг ва уни қуршаган дунёнинг моҳиятини аниқлаш, шунингдек табиатда юз берувчи воқеалар ва жараёнларнинг ўзаро алоқаларини тушунишга қаратилган ақлий-билиш фаолиятидир.
Дунёни сезиш ва қисман (элементар шаклларда) дунёни идрок этиш нафақат инсонга, балки ҳайвонларга ҳам хос бўлса, дунёни тушуниш эса фақат одамларга хос хусусиятдир.
Дунёқарашнинг тарихий шакллари. Турли даврлар билишни янада теранлаштирди ва инсон дунёқарашини кенгайтирди. Шунга мос равишда оддий (эмпирик) дунёқараш ҳам бойиб борди, унинг негизида ўзини ўзи ташкил этиш қонунларига мувофиқ янада мураккаброқ тузилмалар аста-секин шаклланди ва бу пировард натижада дунёқарашнинг алоҳида шакллари ёки, тарихий типлари фарқланишига олиб келди. Уларнинг энг муҳимлари миф, дин, фалсафа ва фандир.
Тарихан дунёқарашнинг дастлабки шакллари миф ва дин фалсафа ва фан бўлиб, бу ҳол инсоният тадрижий ривожланишининг умумий мантиқи билан муштаракдир. Кўникмалар, тажриба ва оддий билимлар тўпланишига қараб, нафақат уларни авлоддан авлодга ўтказиш муаммоси юзага келган, балки ибтидоий одамларнинг дунёқараши ҳам мураккаблашиб борган. Бу дунёқараш ривожланишининг муайян босқичида, тўпланган билимларнинг «юқори босқичига» етилгач, бошқа ҳар қандай мураккаб тизимда бўлганидек, дунёқарашда ҳам ўзини ўзи ташкил этиш қонунлари амал қила бошлаган.
Бу ҳодисанинг моҳиятини яхшироқ тушуниш учун шахсий кутубхонада китоблар йиғилиши билан боғлиқ мисолга мурожаат этиш ўринли бўлади. Мазкур кутубхонада китоблар бир нечта бўлса, уларни тизимга солиш талаб этилмайди, улар қаерда ётгани ва уларнинг ўзаро муносабати қандайлиги ҳам аҳамият касб этмайди. Кутубхона ҳажми ўнлаб китоблар билан ўлчанган тақдирда эса, улардан фойдаланишга қулайлик яратиш учун китобларни муайян тарзда жойлаштириш, тизимга солиш талаб этилади. Китоблар сони қанча кўп бўлса, улар билан ишлаш шунча осон ва қулай бўлиши учун уларни таснифлаш, тартибга солиш, рукнларга ажратиш тизими шунча мураккаб бўлади.
Ибтидоий одамларнинг анча ривожланган дунёқарашида ўзини ўзи ташкил этиш қонунларига мувофиқ айни шундай тартиблилик даставвал миф ҳамда диннинг илк шакллари кўринишида вужудга келди.

Download 72.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling