«Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши
Download 72.5 Kb.
|
«Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диннинг асосий функциялари.
Диний дунёқараш. Дунёқарашнинг тариҳан иккинчи шакли диндир. Дин сўзи арабчадан таржимада эътиқод, ишонч, ишонмоқ деган маъноларни англатади. Миф каби, дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмоциялар ётади. Гарчи дин куртаклари «ақлли одам» дунёқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40-60 минг йил муқаддам пайдо бўлган бўлса-да, умуман олганда у дунёқарашнинг мустақил шакли сифатида кейинроқ, жумладан миф таъсирида инсоннинг абстракт фикрлаш қобилияти сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган.
Диний дунёқараш ва дунёни сезиш, шунингдек одамларнинг ғайриоддий нарсалар (худолар, «олий ақл», қандайдир абсолют ва ш.к.)га бўлган эътиқодига асосланувчи тегишли хулқ-атвори ва ўзига хос ҳаракатларидир.. Агар мифологияда анъанага, ривоят қилувчининг, яъни оқсоқолнинг обрўсига эътиқод кучли бўлса, динда ғайриоддий нарсаларга эътиқод биринчи ўринда туради, олий кучлар номидан ривоят қилувчи руҳонийлар обрўси эса иккинчи даражали рол ўйнайди. Хуллас, дин мураккаб маънавий тузилма ва ижтимоий-тарихий ҳодиса бўлиб, унда эътиқод муқаррар тарзда биринчи ўринга қўйилади ва ҳамиша билимдан устун туради. Диннинг асосий функциялари. Миф билан таққослаганда, дин функциялари мураккаброқдир. Дин функциялари орасида қуйидагиларни фарқлаш мумкин: дунёқарашни шакллантириш функцияси бутун борлиқ қачон ва нима учун пайдо бўлган ва бунда ғайриоддий кучнинг оламшумул роли қандай намоён бўлган, деган саволларга жавоб беради; коммуникатив функцияси мулоқот ва шахслараро алоқаларнинг муайян типини таъминлайди, жамиятнинг жипслашуви ва яхлитлигига кўмаклашади; тартибга солиш функцияси одамлар хулқ-атворини тартибга солувчи тегишли меъёрлар ва қоидаларни белгилайди; компенсатор функцияси етишмаётган ахборот, диққат-эътибор, ғамхўрлик ўрнини тўлдиради, ҳаёт маъноси, истиқболлар ва шу кабиларнинг йўқлигини сездирмайди, яъни инсоннинг кундалик ҳаётда қондирилмаган эҳтиёжлари ўрнини тўлдиради. Download 72.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling