«Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши
Download 72.5 Kb.
|
«Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши
Диннинг асосий илдизлари. Дин қонуний ҳодиса сифатида вужудга келган бўлиб, у инсоннинг ғайриоддий нарсалар ва ҳодисаларга бўлган эътиқодини тўйинтирувчи чуқур илдизларга эгадир. Диннинг психологик илдизи аввало инсон табиатида мавжуд бўлиб, у инсон интеллектининг ривожланиш даражаси ва танқидий фикрлаш қобилиятидан қатъий назар, нафақат тушуниш, англаш, балки эътиқод қилиш истаги ва ҳаттоки эҳтиёжи ҳамиша намоён бўлишидир.
Диннинг гносеологик илдизлари оқилона билим нуқтаи назаридан дунё ўз ранг-баранглигида инсонга чексиз мураккаб бўлиб туюлишида намоён бўлади. Форобий фикрича “Дин назарий ва амалий қонунлар тузилган пайтдагина ва одамлар эътиқоди, таълими тарбияси йўллари ишлаб чиқилгандагина пайдл бўлади ва мустаҳкамланади. Ана шундай дин туфайли омма бахт саодат учун етарли билим олиши мумкин”.1 Одамзот ўзини қуршаган борлиқни фақат қисман англаб етади. Айни шу сабабли олам инсон учун сирлар ва мўъжизаларга тўладир. Одамзот ўзи эътиқод қиладиган кўп нарсаларни фақат ақлга таяниб исботлашга ҳам, рад этишга ҳам қодир бўлмаганидек, юқорида зикр этилган сирлар ва мўъжизаларга жавоб топишга ҳам (балки ҳозирча) қодир эмас. Психологлар қайд этганидек, «ўта мушкул вазифа ақлни ўтмаслаштиради», инсон ечимсиз муаммолар қаршисида ўзини ожиз ҳис қилади ва ақл далилларини уйдирма, ғайриоддий нарсалар билан осонгина тўлдиради. Диндорлик сабабларига ижтимоий соҳада ҳам дуч келиш мумкин, зеро жамиятда тенгсизлик, қашшоқлик ва адолатсизлик доимо мавжуд бўлган, одамлар қанча уринмасин уларни ўзгартира ёки енга олмаган. Адолатсизлик ва фоний дунёнинг номукаммаллиги туйғуси чорасизлик ва умидсизликни юзага келтиради, сўнгги зикр этилган туйғулар осонгина у дунёда ҳаётнинг мавжудлигига бўлган ишончга айланади. Ваҳоланки, ҳар қандай дин ҳақиқий ҳаёт у дунёдадир, деб ўргатади. Муаммолар, қийинчиликларга дуч келган ва реал ҳаётда ўзига таянч топа олмаган инсон ғайриоддий кучларга умид боғлаб, нариги дунёга мурожаат этади. Уларга эътиқод қилиб, одамзот таскин ва тасалли топади ва охир-оқибатда тақдирга тан беради. Динннинг сиёсий илдизлари. Дин ва сиёсат ўртасида ҳам узвий ва доимий алоқа мавжуд. Одатда, турли сиёсий кучлар диндан ўз майда-чуйда манфаатларида фойдаланиш имкониятини қўлдан бой бермайдилар ва шу тариқа уни бевосита ёки билвосита қўллаб-қувватлайдилар, унинг жамиятдаги роли ва таъсирини кучайтирадилар. Диннинг яшовчанлиги кўрсатилган асослари шу даражада мустаҳкамки, ҳатто ҳозирги замон фанининг таъсирли ютуқлари ҳам унинг негизига путур етказа олгани йўқ, илмий билимнинг ўсиши эса ҳатто олимлар орасида ҳам диндорлар ва Худога ишонмайдиганларнинг фоиз нисбатини деярли ўзгартирмайди. Масалан, жадал суръатларда ривожланаётган табиатшунослик инсониятга дунёни билиш борасида чексиз имкониятлар яратаётгани кенг эътироф этилган 1916 йилда Жеймс Льюба ўз тадқиқотларида АҚШ олимларининг 40% Худога ишонишини асослаган. 90-йилларнинг охирида америкалик тарихчилар Э.Ларсон ва И.Уитхем томонидан ўтказилган янги тадқиқот натижалари бундан ҳам кўпроқ шов-шувга сабаб бўлди. Улар ХХ асрда амалга оширилган буюк кашфиётлар ва фан ютуқлари таъсирида олимлар дунёқараши қай даражада ўзгарганини аниқлашга қарор қилдилар. Шу боис уларнинг АҚШда тасодифий танланган ижтимоий фанлар намояндалари ва табиатшунослик вакиллари орасида ўтказган сўрови олимларнинг 40% аввалгидек Худога ва нариги дунёда ҳаёт мавжудлигига ишонишини кўрсатди. Бунда Худога ишонмайдиганлар ва атеистлар (Худонинг борлигини инкор этувчилар) сони ҳам деярли ўзгаргани йўқ ва бугунги кунда, аввалгидек, тахминан 45 ва 15% ни ташкил этади. Вақт, мамлакатлар ва қитъалардан қатъий назар, диний дунёқарашнинг яшовчанлиги ҳақидаги умумий хулоса Ўзбекистонда ҳам мавжуд. ХХ асрда қарийб 80 йил динни «фош қилиш» учун мавжуд барча далиллардан фойдаланган курашчан атеизм шароитида яшаган ўзбекистонликлар орасида мамлакат аҳолисининг учдан икки қисми ўзини диндор деб ҳисоблайди. 1 Ал –Форобий. Фозил одамлар шаҳри. -Т.: Шарқ, 1999 –Б.93-94. Download 72.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling