Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
24 
инсонпарварлик механизмини ўз ичига қамраб олади. Шундай бўлсада, жаҳон тажрибасидан 
келиб чиқиб, сўнгги йилларда таълим соҳасини аҳоли орасида оммавийлаштириш масаласига ҳам 
жиддий эътибор қаратиладиган бўлинди. 
Таълимни гуманитарлаштириш таълим олувчиларда дунёни тўла тасаввур этиш, юксак 
маънавият, маданият ва жаҳон миқёсидаги тафаккурни шакллантиришга йўналтирилган. Кадрлар 
тайёрлаш миллий моделида қайд этилган вазифаларни бажариш, фақат фан, техника ва 
технологиядагина эмас, балки табиатшунослик, фалсафа, этика ва эстетика, тарих, 
сиёсатшунослик, ҳуқуқ, иқтисод, экология ва ҳ.к.ларга замонавий ютуқлар асосида давлат таълим 
стандартлари ишлаб чиқариш орқали кўзга тутилади. Ҳозирги замон мутахассиси кенг гуманитар 
билимга эга бўлиши лозим. Бу унинг маънавият ва маданиятини белгилайди. Ахлоқий таянчга эга 
бўлмаган мутахассис қабул қилаётган қарорлари бўйича на ўзига ва на жамият олдида ҳисоб 
беришга қобил бўлмайди. 
ХХ асрнинг 80-йилларидан бошлаб Европа иттифоқига кирувчи мамлакатларда 
университетларга ўқишга кириш учун фақат мактабни битирганлигини тасдиқловчи гувоҳнома 
ёки диплом талаб қилиниши жорий этилади. Бунинг натижасида университетларда талабалар 
сонига қараб профессор-ўқитувчиларнинг таркиби ҳам пропорционал ҳолатда кенгайтирилади. 
Университетларда бир вақтнинг ўзида талабалар билан бирга профессорлар сонининг ошиб 
бориши миқдор кўрсаткичларга нисбатан сифат белгиларини ҳам ифодалаб бериш имкониятини 
юзага келтирди. Натижада, ҳар бир ўқишга кирган талаба университетни бемалол тугата олиш 
имконидан маҳрум бўлади ёки фанларни ўзлаштира олмаслик туфайли олий ўқув юртларини 
ташлаб кетишга мажбур бўладилар. 
Бу хусусда россиялик таниқли социолог олим, академик В.С.Соколов ХХ асрнинг 90-
йилларидаги талабалар сонига нисбатан профессор-ўкитувчиларнинг миқдоридаги тафовут 
(баланс) ўзгаришини баҳолар экан, унга шундай изоҳ беради: “Бугунги кунда олий мактабларда 
ҳақиқий илм йўлида изланадиган олимлар эмас, тинкаси қуриган ўқитувчилар фаолият 
юритмокдалар. Улардан тараққиёт бобида бирон-бир самара кутиш қийин. Негаки, уларнинг 
талабаларга вақт ажрата олмасликлари натижасида жуда кўп ўртача савияли, баъзан эса яроқсиз 
мутахассислар етишиб чиқмоқдалар”. Агар 1950-80 йилларда Европа иттифоқи мамлакатларида 
дипломли мутахассис учун яхши иш жойи кафолатланган ва юқори маош белгиланган бўлса, энди 
дипломли, битирувчи мутахассисларнинг миқдори ошиб бориши эвазига биринчи ўринда сифат 
эътиборга олинадиган бўлди. Буюк Британия, Германия саноатчи уюшмаларининг мутасадди 
кишилари кўп ҳолатларда ўз мамлакатлари университетлари битирувчиларининг билим 
даражасидан қониқмасликлари натижасида, ҳориждан малакали мутахассислар жалб этишга 
мажбур бўлаётганликларини эътироф этадилар. Табиийки, мамлакатимиз миқёсида малакали 
экспертлар томонидан тараққий этган давлатларнинг тажрибасидан ўтган бу каби жиддий 
муаммолар атрофлича таҳлил этилиб, янада истиқболли режалар ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.
Ўзбекистон шароитида таълим ижтимоий маданият белгиси сифатида ўз ички 
имкониятларига 
таяниб 
истиқболни 
белгилашини 
режалаштирган. 
Таълимни 
инсонпарварлаштириш инсонни олий ижтимоий қадрият бўлиб етишишига, унинг қобилиятини 
очиш, турли-туман таълимий эҳтиёжини қондириш, умуминсоний қадриятлар устуворлигини 
таъминлаш, инсон ва атроф муҳит муносабатидаги уйғунликка эришишига йўналтирилган. 
Таъкидланган масалаларни ҳал этиш давлат таълим стандартларида инсон омилини ҳисобга олган 
ҳолда фанлар ўқув дастурини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали ҳал этилади. 
Таълимни назарийлаштириш олий маълумотли кадрлар табиатдаги барча жонивор ва 
нарсалар, жараён ва ҳодисалар ҳақидаги яхлит тасаввурлари билимнинг илмий усуллари ва 
тизимли ёндашиш асосида билимни яратиш, олға силжитиш ва ёйишлари мумкин. Мутахассис 
учун жиддий назарий тайёргарлик кўп илм талаб қилувчи ва информацион технологияларни 
ишлаб чиқиш, ўзлаштириш ва самарали татбиқ этиш учун зарур. 
Ворисийлик шуни англатадики, узлуксиз таълимнинг навбатдаги босқичига чиқиш 
олдинги босқичдан чиқиш табиий тарзда “боғланишини” тақозо этади. Ворисийлик туфайли 
узлуксиз таълим тизими барча босқичларининг ўзаро алоқаси ва боғлилиги таъминланади. 
Биринчи галда бу занжирнинг кейинги босқич халқаларига боғлиқ: ўрта махсус, касбий таълим – 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling