Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
20 илм-фанга кирган) эга экан, шубҳасиз, улар ўзининг эстетикасига, яъни этноэстетикасига ҳам эга бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, этноэстетика, маълум бир халқнинг, миллатнинг эстетик тажрибаларини билиш, уларни умумий эстетикадан, умуминсоний эстетик тажрибалардан ажратиб олиш, уларга қарши қўйиш учун эмас, балки маълум бир халқнинг, миллатнинг умумий эстетикага қўшган ҳиссасини, умуминсоний эстетик тажрибадаги ўрнини билиш, аниқлаш учун зарурдир. Умуминсоний қадриятларга айланган эстетик тажрибаларнинг илмий, амалий аҳамиятини, позитив моҳиятини инкор қилиш мумкин эмас, ҳар қандай этноэстетика уларни бойитишга хизмат қилиши шарт. Этноэстетик идрок этноэстетиканинг билиш, ён-атрофни, оламни, кишилар фаолиятидаги эстетик жиҳатларни англаш усулидир. У халқнинг, миллатнинг генезисига, оламни билишга бўлган гносеологик изланишларига, воқеа ва ҳодисаларни бир-бирига қиёслаш, ажратиш, улардаги позитив ва негатив жиҳатларни англаш тажрибасининг шаклланишига бориб тақалади. Хуллас, этноэстетик идрок этногенез билан боғлиқ, у билан бирга шаклланиб келган, трансформацияга учраган. Ретроспектив таҳлил кўрсатадики, этноэстетик идрок ҳар доим ҳам мавжуд бўлмаган. Масалан, қадимги даврлардаги қоялардаги расмларда синкретизм кўзга ташланади. Турли ҳайвонлар, овчилар, ўсимликлар, хўжалик буюмлари тасвирларида ҳали миллий ўзига хослик, этноэстетик ёндашиш кузатилмайди. Энг қадимги даврлардаги кишилар оламни, воқеа- ҳодисаларни синкретик, бутун ифодалашга интилганлар, улар ҳам гўзаллик ва хунуклик, яхшилик ва ёмонлик, фожиа ва кулгулилик ўртасидаги фарқларни идрок этмай уларни бутун тарзда, бутун ҳодиса сифатида тасвирлаганлар. Кейинчалик бадиий ижодда, гносеологик изланишларда, оламни идрок этишда қабила, уруғ, этносга хос белгилар пайдо бўла бошлайди. Узоқ Шарқ халқларида аждаҳони, Марказий Осиё халқларида бўрини, Ўрта ер денгизи атрофидаги халқларда тимсоҳни культ даражада тасвирлаш мазкур ўзига хосликнинг илк кўринишлари эди. Кейинги ижтимоий-тарихий ва маданий тараққиёт этномаданий ва этноэстетик жиҳатларни чуқурлаштириш йўлидан борди. Айниқса тил, дин, урф-одатларнинг шаклланиши, меҳнат тақсимоти, фаолият турларининг дифференциаллашуви этноэстетик идрокни янада ёрқин акс эттирадиган бўлди. Тўғри, этноэстетик идрок негизида миллатнинг шаклланиши ётади, ушбу икки воқеликнинг диалектик таъсирини ўрганиш ғоят қизиқарли ва мураккаб мавзу. Аммо, бу ўринда бизни улар эмас, балки этноэстетик идрок, унинг хусусиятлари ва миллий маданиятнинг шаклланишига таъсири масалалари қизиқтиради. Этноэстетик идрок фалсафий-эстетик идрокнинг таркибий қисми сифатида маълум бир халққа, миллатга хос бўлган, уларнинг оламни, ён-атрофни эстетик категориялар орқали бадиий- ҳиссий, эстетик, гносеологик, экзестенциалистик билиш усулидир. У халққа, миллатга хос бўлган воқеликдир. Халқ, миллат мавжуд экан, этноэстетик идрок этномаданият ва этноэстетиканинг билиш усули сифатида сақланиб қолади. Этноэстетик идрок этнопсихологик воқелик ҳамдир. У имманент хусусиятига кўра ён- атрофни билишга йўналтирилган ҳодиса сифатида кишининг сенситив-когнитив ҳолатига боғлиқдир. Шундай хислатлар нафақат, шахсга, гуруҳга, худди шунингдек, бутун халққа, миллатга ҳам тааллуқлидир. Бу ўринда Г.Лебон ва В. Вундтнинг классик асарларини эслаш мумкин. Этноэстетик идрокнинг қуйидаги кўринишлари миллий маданиятларнинг шаклланишида сезиларли из қолдирган: - Этноэстетик идрокнинг маданий-хўжалик ҳаёт билан боғлиқлиги. Ҳеч қандай этноэстетик воқелик ён-атрофдан, айниқса халқнинг, миллатнинг хўжалик ҳаётидан, кундалик турмушидан ташқарида рўй берган эмас. Масалан, бугун халқимиз кийиб юрадиган енгил ва ихчам шимлар Марказий Осиёда яшаган кўчманчилар учун ўзига хос этноэстетик эҳтиёж бўлган. Яъни, ота-боболаримиз отда чопганида, ов қилаётганида халақит бермайдиган кийимни афзал кўрганлар. Бундай кийиниш энг аввало хўжалик фаолияти билан боғлиқ эдики, у аста-секин этноэстетик хусусият белгисига айланган. Овчилик билан асосан эркакларнинг шуғулланганини |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling