Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

 
Рахимшикова М.К.–
Жанубий Қозоғистон ДУ доценти.
Қозоғистон Республикаси 
Бугунги кунда давлат тизимида ишлаётган ҳар қандай давлат хизматчиси учун, у бирон 
бир корхона, ташкилот, жамоа раҳбари бўладими ёки сиёсий арбоб бўладими, инсонлар билан 
мулоқот қилиш маданиятини ўзлаштириш, жонли сўз воситасида кишиларга юртимизда бўлаётган 
туб ислоҳотлар, давлатимиз сиёсатини тўғри тушунтира олиши, мамлакатимизда олиб 
борилаётган жараёнлар хақида фикр билдириши ва уларни фуқаролик бурчларини чуқур англаб 
етишларига ёрдам беришлари муҳим аҳамиятга эга.
Муомала қилишни билиш – авваламбор ўзаро суҳбат олиб бориш қобилиятидир. 
Мутахассисларнинг фикрича, раҳбарлар иш вақтнинг 45 фоизини ўзгаларни тинглашга сарф қилар 
экан. Муомала қилишнинг энг қийин соҳаларидан ҳисобланган айни шу жиҳат раҳбарнинг 
шаклланишида муҳим ўрин тутади. Шунинг учун немис файласуфи А. Шопенгауэр “Одамларнинг 
ўзингиз тўғрингизда яхши фикрга эга бўлишларини хоҳласангиз, уларни тингланг” деган эди. 
Раҳбарнинг тинглаш маҳорати кўпчилик тасаввур қилгани каби унча ҳам пассив жараён эмас. 
Чунки тинглаш қобилияти гапирувчини илҳомлантиради, руҳлантиради. Ҳар бир соҳанинг сир-
асроридан ташқари раҳбарлик учун мулоқот устаси, кишиларни тушуниш қобилияти, мулоқот ва 
муомала сирларини ҳам билиш шарт ҳисобланади. 
Айтиш мумкинки, бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг 
муваффақияти ҳам бошқарувда ахлоқий тамойиллар устуворлигига эришишда фақат чиройли 
мулоқотга киришгандагина мақсадларга эриши мумкин. “Биз мамлакат ҳаётига доир ҳар бир 
қарорни халқимиз билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилмоқдамиз. “Халқ 
давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя бу 
борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда. Давлат ходимлари, аввало, биринчи раҳбарлар фақат 
кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб, аҳолини безовта қилаётган энг долзарб муаммоларнинг 
амалий ечими билан шуғулланмоқда” – деб бежизга Президент Ш.М.Мирзиёев раҳбар шахснинг 
ўз ходимлари ёки аҳоли билан бевосита мулоқоти унинг тинглай олиш қобилиятини ошириш 
билан биргаликда ўзаро муомала маданиятини ҳам ошишига хизмат қилади деб айтмаганлар. 
Муомала маданиятининг ҳам умумқабул қилинган қоидалари мавжуд. Суҳбатдошингизни 
гапини бўлмасдан уни эшитишни ўрганинг. Зеро суҳбатдошингизни ҳамдардлик, лаёқатлилик, 
яхши ниятли эканлигингизни кўрсатиб, диққат ва сабр-тоқат билан эшита олишнинг ўзи - бу 
истеъдод. Лекин бу истеъдод туғма эмас – ҳар бир инсон уни ўзида ҳамда фарзандларида 
мужассам этиб, тарбия топтириши мумкин. Суҳбатдошингизни тинглаётиб иложи борича унинг 
кўзига қарашга ҳаракат қилинг. Суҳбатдошингизнинг гапларига тасдиқ сифатида ё бошингизни 
силкитиб ёҳуд сўзлар билан суҳбатга бўлган жонли қизиқишни кўрсатишга ҳаракат қилинг. Ҳеч 
қачон суҳбатдошингизни гапини бўлиб, у билан баҳслашишга ва раддия билдиришга интилманг. 
Агар суҳбатдошингиз сизни унга бўлган эътиборингизни суиистеъмол қила бошласа, чиройли 
қилиб узр сўраган ҳолда вақтингиз озлигини, бандлигингизни айтиб суҳбатни бошқа кунга 
кўчиришни сўранг. Фақатгина ўзини дардини гапириш учунгина суҳбатлашадиган одамдан ёмон 
суҳбатдош чиқади. Зеро, охир оқибат у тингловчиларсиз қолиши мумкин.
Муомала одоби бошқа кишилар қадр-қимматини, иззатини жойига қўйишни, анъанавий 
ахлоқий меъёрий талабларини бажаришни тақозо этади. Шунинг баробарида, у инсондаги яхши 
жиҳатларни намоён этиши, кўзга кўрсатиши билан ҳам ажралиб туради. Унинг энг ёрқин, энг 
сермазмун ва энг ифодали намоён бўлиши сўз, нутқ воситасида рўй беради. Сўзлаш ва тинглай 
билиш, суҳбатлашиш маданияти муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу боис 
муомала одоби ўзини, энг аввало, ширинсуханлик, камсуқумлик, босиқлик, хушфеъллик сингари 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling