Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
13 манфаатларимизни, узоқ ва давомли мақсадларимизни кўзлаб, иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар билан ўсишини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини, халқаро майдонда ватанимизнинг обрў-эътиборини муносиб даражага кўтариш эканини ёшларнинг қалби ва онгига сингдиришдан иборатдир. Ушбу йўналишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим: - миллий ғоя назарияси асосида истиқлол йилларида мамлакатимизда амалга оширилган туб ислоҳотларнинг мақсад-муддаолари ва бу борада эришилган ютуқларнинг халқимиз ҳаёти, бугуни ва келажаги учун нақадар муҳимлигини чуқур англаш, бу жараённинг таркибий қисми бўлган Ўзбекистоннинг тараққиёт йўл и ва ривожланиш стратегиясининг мазмун-моҳияти ва унинг жамият ҳаётидаги аҳамиятини ёшларга ҳар томонлама тушунтириш; - юртимиз тинчлиги, ватанимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида фаол хизмат қиладиган, ким учун ва нима учун яшаётганини яхши англайдиган, эртанги кунимизни янада юксалтиришга мустаҳкам замин яратиш, бошланган буюк ишларни давом эттиришга қурби етадиган, ҳеч кимдан кам бўлмасдан ҳаётга кириб келаётган етук ва баркамол, мустақил фикрлайдиган янги авлодни камол топтириш; - глобаллашиб бораётган бугунги дунёда онгли яшайдиган, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий савияси тобора ўсиб бораётган, ўз келажагини аниқ тасаввур этадиган, миллий манфаатларимиз ва жамиятимиз хавфсизлигини таъминлаш зарурлигини яхши англайдиган, халқимиз ҳаётининг осойишталиги ва барқарорлигини асраб-авайлайдиган ёшларни тарбиялаш; - мустақиллик даврида эришилган улкан ютуқ ва натижаларга маҳлиё бўлиб қолмайдиган ва хотиржамлик кайфиятига берилмайдиган, глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги замонда дунёда юз бераётган ўзгаришлар жараёнида эгаллаб турган ўрнимизни холисона ва танқидий баҳолай оладиган, ислоҳотларда фаол қатнашадиган, ўзгаришлар ва янгиланишларга дахлдорлигини чуқур ҳис қиладиган, огоҳ ва хушёр авлодни вояга етказиш. Шу билан бирга, миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини ўрганишда истиқлол йилларида амалга оширилган туб ислоҳотлар нафақат жамият ҳаёти, балки халқимизнинг онги ва тафаккурида, маънавияти ва фалсафасида ҳам улкан ўзгаришлар рўй беришига сабаб бўлганига эътибор бериш лозим. Бу эса, ўз навбатида, ижтимоий фанлар, жумладан фалсафий фанларнинг янги тизими шаклланиши учун шарт-шароит ва имконият яратди. Ушбу ўқув курсини ўрганишда яна шунга эътибор бериш керакки, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва янгилашга қаратилган туб ўзгаришларни амалга оширишда миллий қадриятларимиз, урф- одат ва анъаналаримизни сақлашга, халқимизнинг асрлар давомида шаклланган менталитетига ҳурмат билан муносабатда бўлишга катта эътибор қаратилди. Шу билан бирга, ушбу жараёнда замонавий демократик давлат қуришнинг ўзини оқлаган жаҳон тажрибасини чуқур ўрганиш ва қабул қилиш, фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг сиёсий фаоллигини янада ошириш, ижтимоий институтларнинг аҳамиятини кучайтириш ҳам давлатимиз фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлди. Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини ўрганиш ёш авлоднинг қалби ва онгига миллий истиқлол ғояларини, ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдиришга хизмат қилади. Бу борада ёшларни мустақил тараққиёт йилларида ҳаётимиз сифати, мамлакатимиз қиёфасида қандай ўзгаришлар юз бераётгани, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган эркин демократик давлат ҳамда фуқаролик жамиятини барпо этиш йўл ида қандай ютуқ ва натижалар қўлга киритилаётгани хусусида фикр юритишга ўргатиш ўқув курсининг предметини ташкил қилади ва унинг асосий мазмун-моҳиятини очиб беришга имконият яратади. Шу маънода, бугунги ҳаёт талабларига жавоб бериш, давр билан ҳамқадам бўлиш, истиқболдаги устувор вазифаларни аниқ-тиниқ белгилаб олиш ва уларни амалга ошириш бойича изчил чораларни кўриш масалалари ҳам “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” ўқув курсининг таркибий қисмидир. Хуллас, жамиятимиз тараққиётининг умумий қонуниятлари ва ватанимиз истиқлолининг бугунги кунига хос демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидаги ислоҳотларнинг ўзига хос жиҳатларини фалсафий ўрганиш, хусусан ушбу жараённинг “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” шаклланиши ва унинг ривожи билан боғлиқ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling