Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
22 
Этноэстетикани илм-фан соҳаси сифатида шакллантириш ва қараш қандай муҳим бўлса, 
этноэстетик идрокни ўрганиш, перцептив жараёнларнинг миллий маданиятга таъсирини тадқиқ 
этиш ҳам шундай аҳамиятга эгадир.
Глобаллашув шароитида дунё ҳамжамиятида этномаданиятларни турли салбий 
таъсирлардан асраш ҳақида даъватлар эшитилмоқда. Баъзи бир тадқиқотчилар “маданиятлар 
тўқнашуви”ни башорат қилса, иккинчилари “этномаданиятнинг глобаллашув хавфи остида 
қолаётганини” таъкидлашади, учинчилари эса, “ҳозир аксилмаданият шаклланган”, деб уқтиради. 
Мазкур даъватлар Ғарб оламида, маданиятида юз бераётган инқирозларнинг инъикосидир. Шунга 
қарамай, айрим Ғарб давлатлари глобаллашув ва демократия байроғи остида ўз маданиятини 
жаҳонга ёйишга интилмоқдаки, бу ҳол кўпчиликда эътироз уйғотмоқда, миллатпарвар кучларни 
ўз этномаданиятларини ҳимоя қилишга ундамоқда. Зиддиятларга бой бўлган бундай муаммоларни 
бартараф этиш учун ёшларни этномаданий мерос, анъаналар ва қадриятлар воситасида тарбиялаш, 
уларда этноэстетик идрокни шакллантириш талаб этилади. Ўзбек этномаданиятида бетакрор 
бадиий образлар, гўзал ва олийжаноб фазилатларга эга қаҳрамонлар, халқ орзу-умидлари 
мужассам бўлган эстетик идеаллар мавжудки, улар юксак маънавиятга эга ёшларни тарбиялашга 
хизмат қилади.
 АДАБИЁТЛАР: 
1. Арасту. Поэтика (Нафис санъатлар ҳақида), Ахлоқи кабир (Катта ахлоқ китоби), Риторика 
(Хитоба). –Тошкент: Янги аср авлоди, 2012. 
2. Хантингтон С. Столкновение цивилизаций. –М.: АСТ, 2005. 
3. Шмайс Й. Культура под угрозой: от эволюционной онтологии к экологической политике. –
Новосибирск: РАН, 2012.
РЕЗЮМЕ: 
Мақолада этномаданият, этноэстетика ва этноэстетик идрок тушунчалари, шунингдек, 
этноэстетик идрокнинг ёшлар тарбиясидаги роли ёритилган. 
Калит сўзлар: этномаданият, этноэстетика, этноэстетик идрок, миллий маданият, 
глобаллашув, халқ, миллат, қадрият, эстетика, гўзаллик, олижаноблик. 

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling