Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
18 
қилишдан иборат. Бунинг учун эл-юртимиз, аввало биз раҳбарларнинг фаолиятидан рози бўлиши 
керак. Бунинг учун ҳар бир раҳбар ўз аравасини ўзи тортиши, ўз соҳасидаги ишларнинг аҳволи 
учун ўзи шахсан жавоб бериши керак. Шундан кейин жамиятимизда ўзгариш бўлади, 
ривожланиш бўлади.” 
РЕЗЮМЕ: 
Мақолада давлат хизматчисининг мулоқот ўрнатиш маҳорати, ўзгаларни ишонтириш 
қобилиятининг аҳамияти ва зарурияти мамлакатимиз ва бутун жаҳон миқёсидаги мураккаб 
мафкуравий жараёнлар билан ҳам белгиланиши, тараққиётнинг асосий шарти мамлакатдаги 
барқарорликга ҳам боғлиқ эканлиги очиб берилган. 
Калит сўзлар: муомала маданияти, оғзаки нутқ, давлат хизматчиси, талаффуз, оҳанг, имо–
ишора, раҳбар нутқи, нутқни бошқариш. 
 
РЕЗЮМЕ: 
В статье раскрывается роль мастерства госслужащего в установлении коммуникации со 
слушателями, значение и необходимость способности убеждать слушателей. 
Ключевые слова: культура речи, устная речь, государсвенный служащий, произношение, 
тон, жест, речь руководителя, речевое управление.
 
 
RESUME: 
The article reveals the communication skills of civil servant, importance and necessity of ability to 
convince through complex ideological processes occurring in our country and abroad, the connection of 
basic demand for development of state. 
Keywords: а
culture of speech
, оral speech, 
place-holder
, pronunciation, tone, gesture, speech of 
the head, speech control. 
 


Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
19 
ЭТНОЭСТЕТИКА ВА ЭТНОЭСТЕТИК ИДРОК ТУШУНЧАЛАРИ 
 
Нишонова О.Ж. –
ЎзМУ профессори в.б., ф.ф.д. 
Ўзбекистон Республикаси жамиятни янгилаш ва демократлаштириш, мамлакатни 
модернизациялаш вазифасини амалга оширишга киришди. Ушбу вазифа миллий тараққиётимиз 
кафолатларидан бири - халқимизнинг ижтимоий-тарихий тажрибалари ва маънавий-маданий 
меросидан самарали фойдаланишни тақозо этади. Чунки, тарихий туб бурилишларда ҳар бир 
халқни, миллатни бўҳронлардан, мавҳумликдан, мутаассиблик таъсирига тушиб қолишдан, 
сиёсий ўйинлар қурбони бўлишдан унинг ижтимоий-тарихий тажрибаси, маънавий-маданий 
бойликлари ва орзу умидлари акс этган ҳаётий мақсадига мурожаат этиши қутқариб қолган. Ўзбек 
этномаданиятида халқимизнинг ўзига хос турмуш тарзи, ҳаётий тажрибаси, урф-одатлари, 
авлодлараро мулоқот анъаналари, дунёни англаш, идрок этиш усуллари, оилавий-маиший 
маросимлари, маънавий бойликлари, ижтимоий нормалар, эстетик ижод намуналари жамланган.
Этномаданият халқ, миллат яратган моддий ва маънавий бойликларнинг, қадриятлар, 
артефактлар ва оламни бадиий-эстетик идрок этишга қаратилган гносеологик изланишлар ҳамда 
тажрибаларнинг ўзак қисмидир. Миллий маданият мудом ушбу ўзакка қурилган, улар орқали 
миллий хусусият, шакл ва мазмун касб этган. Этномаданиятни билмай, англамай миллий 
маданиятнинг генезисини, имманент қонунларини, моҳияти ва вазифаларини тушуниш, тараққиёт 
йўлларини белгилаш, ундаги позитив тажрибаларни трансляция қилиш мумкин эмас. 
Ўзбек этномаданияти бир томондан, узоқ ривожланиш жараёнида тўплаган, муқим, 
барқарор тажрибаларни, қарашларни ўз ичига олса, иккинчи томондан, унинг жанр, тур ва 
шаклларидаги инновацияга, трансформацияга мойиллик диалектик тарзда бир-бирини тўлдириб, 
тарихий-маданий парадигмага айланган.
Этномаданиятни умрбоқий феноменга, авлодлар томонидан эъзозлаб келинаётган 
бойликка айлантирган, уни миллат қалбига, руҳига сингдирган омил – этноэстетик тасвири, 
ифодаси ва қадриятларидир. Айнан этноэстетик жиҳатлар этномаданий меросга гўзаллик ва 
хунуклик, улуғворлик ва тубанлик, фожиавийлик ва кулгилилик ҳақидаги тасаввурларни, 
ғояларни олиб кирган. Халқ ижоди ва санъатидаги борлиқни бадиий-эстетик англаш этноэстетик 
талабларга мувофиқ рўй берган. Бадиий образ, бадиий тасвир ва бадиий маҳорат халқ 
маданиятининг этноэстетик моҳиятини ифода этган. Демак, ўзбек этномаданиятини ундаги 
эстетик моҳият ва эстетик функцияларсиз тасаввур этиб, англаб бўлмайди. 
Ўзбек этномаданиятини ўрганиш унинг гўзал, бетакрор, ранг-баранг элементларга бой 
ижтимоий воқелик сифатида ривожланиб келганини, унда халқимизнинг оламни бадиий-эстетик 
идрок этиш, билиш ва англашга қаратилган тажрибалари мужассамланганини, этномаданиятда 
ўзбек халқининг ўзига хос идеали ифодаланишини, этномаданият халқнинг эзгулик билан 
ёвузлик, гўзаллик билан хунуклик, юксаклик билан тубанлик, фожиавийлик билан кулгулилик 
ҳақидаги эстетик тасаввурларини ифода қилишини, у шахсда гўзал, олижаноб туйғуларни, ижод 
қилиш истагини тарбиялаши мумкинлигини англашга ёрдам беради.
“Этномаданият”, “этнолингвистика”, “этник тарих”, “этник муҳит”, “этник алоқалар ва 
жараёнлар”, “этносиёсат” бугун илмий адабиётларда, оммавий ахборот воситаларида тез-тез 
учрайдиган атамалардир. Бироқ “этноэстетика” ва унга тааллуқли “этноэстетик идрок” тушунчаси 
ҳали илмий тамойилга кирмаган. Этноэстетика илм-фан соҳаси бўлишга лойиқ назариялар, 
қарашлар, концепциялар мажмуидир. У, шубҳасиз, эстетика фанининг таркибий қисми. Ўзининг 
категориялари, функциялари, тадқиқот усулларини эстетикадан олади. Эстетика соҳасида 
тўпланган гносеологик тажрибалар, ён-атрофни эстетик англаш ва ифода этиш борасида йиғилган 
ёндашувлар этноэстетика таянадиган интеллектуал, илмий базис ҳисобланади. Шу билан бирга 
этноэстетика айрим шахслар, ижодкорлар ёки гуруҳларнинг эмас, (тўғри, улар таъсирисиз эстетик 
воқелик йўқ) балки маълум бир халққа, миллатга хос бўлган эстетик қадриятларни ўз ичига олади. 
Унинг тадқиқот объекти маълум бир халқнинг, миллатнинг эстетик изланишлари, тажрибалари ва 
қарашларидир. Ҳар бир халқ, миллат ўз маданиятига (бу воқелик “этномаданият” атамаси билан 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling