Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
64 
Бизнинг назаримизда ижтимоий соҳага категориал асосларда қуйидагича таъриф бериш 
ҳам мумкин: жамиятнинг тўлиқ инсон манфаатлари устуворлигига таянадиган, уни моддий-
қўллаб-қувватлаш, ҳаётий фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган тамойилларини ўзида 
мужассам этувчи, шахс ва фуқаролик жамиятига оид ижтимоий, маданий ва маърифий 
қадриятларни ўзида акс эттирувчи, ўзининг соҳавий йўналишлари ва инфратузилмасига эга 
ижтимоий макон ҳисобланади.
Шу маънода ижтимоий соҳа жамиятдаги турли ижтимоий муносабатларни ўзак қисми 
бўлиб, иқтисод, маданият, оила, сиёсат, бошқарув соҳаларида ижтимоий ривожланишнинг сифат 
даражасига олиб чиқадиган жараёнларни ўзида акс эттиради. Ижтимоий соҳа бунда ижтимоий 
сиёсат жорий этиладиган, инсон ва жамият ҳаёт-мамотида асосий ўрин тутадиган, аҳолининг 
асосий эҳтиёжларини қондириб борадиган ижтимоий феномен бўлиб майдонга чиқади.
Ижтимоий ривожланишни таъминлаш, жамиятни ҳар томонлама модернизация қилишда 
иштирок этадиган ижтимоий-фалсафий категория сифатида инновацияларни таҳлил этиш 
муҳимдир. “Новация ва инновация фалсафий-методологик тушунча сифатида ижтимоий 
ривожланиш жараёнининг узлуксиз хусусиятларини аниқлаб беради. У доимий равишда алоҳида 
ўзига хос бўлган тарихий-маданий анъаналарни жонлантириб туради. Шунинг учун новация ва 
инновациялар амалий жиҳатдан янгиликларни ҳаётга жорий этиш ва ижтимоий тараққиётни 
модернизация қилишда муҳим роль ўйнайди”.
Кўпгина хорижий олимларнинг тадқиқотларида кўпинча инновациялар иқтисод ва ишлаб 
чиқариш соҳаси билан боғлиқ ҳолда ўрганилган. Ижтимоий соҳадаги инновациялар эса, мазкур 
инновацион жараёнларни дастурий таъминлайдиган ва уларни қўллаб-қувватлайдиган соҳа деб 
тушунилади. Лекин, бизнинг назаримизда янги техника ва технологиялар ижтимоий соҳага оид 
муассасаларда илмий ишланмалар сифатида яратилади ва ўз навбатида кўп жиҳатдан ижтимоий 
соҳада ҳам қўлланилади. 
Ижтимоий соҳа инфратузилмаси ва таркибидан келиб чиқиб, ижтимоий соҳада 
инновациялар қуйидаги соҳалардаги фаолиятни янгилаш ва ўзгартириш билан боғлиқ ҳолда 
ривожланади: 
− бандлик, фойда олиш, аҳоли турмуш сифати; 
− соғлиқни сақлаш, оналик ва болалик, инсон ҳаёти ва фаолияти хавфсизлиги; 
− таълимнинг барча турлари; 
− маданият ва санъат; 
− ижтимоий ҳимоя; 
− фуқароларни уй-жойлар билан таъминлаш; 
− коммунал соҳа, ободонлаштириш ва йўллар қурилиши 
− инсон ҳуқуқлари ҳимояси; 
− атроф-муҳитни ҳимоя қилиш; 
− почта алоқалари ва бошқа коммуникация воситалари; 
− кексалар, ногиронлар ва кам таъминланганларни ижтимоий ҳимояси.
“Инновация” жамиятнинг барча соҳаларида, инсон ҳаёти фаолиятининг барча қирраларида 
учрайди. Илмий тадқиқотларнинг натижаси, салмоғи ва ҳаётий амалиётига асосан инновациялар 
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзининг жуда катта ҳиссасини қўшади. 
Инновациялар эса, янги билимлар, инновацияларнинг яратилиши, уни ҳаётга жорий этилиши ва 
самара даражасини ифода қилиш кетма-кетлигида намоён бўлади. Бу эса, янгича шароитда инсон 
ҳаётий фаолияти учун замонавий кўламдаги шарт-шароитларни яратилишига хизмат қилади. 
Жамиятда инновацияларнинг яратилиши ва жорий этилиши инновацион фаолиятни 
вужудга келтиради. “Инновацияларни бошқариш” китобида таъкидланишича, “Инновация – бу 
ижодий ва инвестицион фаолиятнинг натижаси бўлиб, асосий мақсад илмий тадқиқотлар 
ишланмаларни тижоратлаштиришдир. Мазкур фаолият юқори тажриба асосида корхона 
даражасида янги турдаги товарлар, хизматлар ва технологиялар, ташкилий асосларни замонавий 
концепцияларини ишлаб чиқишга қаратилади”.
Ижтимоий соҳаларда инновацион фаолият илмий фаолият билан узвий боғлиқ бўлиб, 
қуйидаги йўналишларда вужудга келиши мумкин: 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling