Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
74 Умуман олганда, Ганди номи бугунги кунда Ҳиндистонда бутун дунёда тинчлик, ижтимоий ҳамкорлик, динлараро бағрикенгликни англатади. Тамаддун келажаги ҳақида фикр билдираётиб, машҳур инглиз тарихчи-социологи А.Тойнби дунёда бир кун келиб урушлар, қирғинлар ҳам барҳам топади, ер юзи халқлари орасидаги кескинликлар бир кун келиб уларни ўз ихтиёрлари билан фақат бир йўлни танлашларига мажбур қилади. Бу йўл “Ганди йўли – тинчлик йўлидир”, деган эди. Махатма Ганди дунёни ўзгартириш ҳақида гапириб қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратади: 1. Ўзингизни ўзгартинг. “Дунёнинг ўзгаришини истасангиз, энг аввал ўзингиз ўша истаганингиз шаклда ўзгаринг. Агар сиз ўз фикру ҳаёлларингизни ўзгартирсангиз, сизнинг ҳисларингиз ва қилиқларингиз ҳам ўзгаради. Ана шунинг ҳисобига атрофингиздаги дунё ҳам ўзгаради. Бу атрофингизга янги ҳису туйғуларингиз дарчасидан қараётганлигингиздангина эмас, балки сизнинг чуқур ички ўзгаришларингиз сизни шундай қилишга бошқаради. 2. Ўзингиз ўзингизни назорат қила оладиган бўлинг. “Менинг розилигимсиз, менга ҳеч ким зарар келтира олмайди,” каби қоидага амал қилинг. Сиз нимани сезишингиз ва нималарга диққат қилишингиз доимо фақат ўзингизга боғлидир. Албатта, турли хил вазиятларда шаблонлашган тартиблар мавжуд. Бироқ, аксарият ҳолларда бутун нарсалар ҳақида қандай ўйлашингиз ва ҳис этишингизни ўзингиз танлайсиз, белгилайсиз. Бу дарҳол бўлавермайди ёки ҳар вақт ҳам бўлавермаслиги мумкин, эскича ўйлаш одати ўз асарини кўрсатиб туриши ҳам мумкин. Аммо аста-секин ишонч ҳосил қиласизки, ҳақиқатда ташқаридан бирор кимса, гуруҳ сизнинг фикрларингизни бошқаришга қодир эмас. Бу янгича ўйлашингизни ҳар кунги турмушингизда қўллайдиган бўласиз. 3. Кечиринг ва унутинг. “Кучсиз ҳеч қачон кечирмайди. Кечиримли бўлиш кучлиликнинг аломатидир. ”Қонга қон”, “Жонга жон” принципи жаҳонни кўр қилиши мумкин.” Ёвузликни ёвузлик билан енгиб бўлмайди. Бундан олдинги маслаҳатда айтилгани каби ҳар қандай ҳолат, вазиятга сиз қандай муносабатда бўлишни ўзингиз белгилайсиз. Сиз ҳаёт тарзига мана шунақа қарашга қанча кўпроқ берилсангиз, атрофда бўлаётганларга ҳам ўшандай қарашга ўрганасизки, бу эса ўзингизга ва бошқаларга ҳам фойдали бўлади. Агар сиз кечирмасангиз, ўтганларни ва қаршингиздаги одамни ҳамиша ўз ҳиссиётлари назоратида қолишга мажбур қиласиз. Кечирсангиз эса, энг аввал ўзингизни бу йўлдан қутқарасиз ва бошқа бирор ишлар билан машғул бўлишга йўл очган бўласиз. 4. Ҳаракатсиз ҳеч бир ерга бора олмайсиз. “Бир грамм ўз тажрибангиз, бошқаларнинг бир тонна панд-насиҳатидан қиммат туради.” Агар ҳеч бир ҳаракатингиз бўлмаса, ҳеч нарса қилмади, дейиш етарли бўлмайди. Сиз фикрларингизда ўзингизни тинчлантириш сабабларини излашингиз ёки чексиз кўп ўқишингиз ва ўрганишингиз ҳам мумкин. Сиз қилганларнинг барчаси сизга ишларингиз илгари кетаётгандек бўлиб кўринади. Аммо сизда аниқ бир натижалар бўлмайди ёки улар жуда арзимас бўлади. Шундай қилиб, истаганингизга эришиш учун ўзингизни ва ўз дунёнгизни ҳақиқатига тушуниб этишингиз лозим, яъни сизга амалиёт, амалий ишлар қилиш керак. Китоблар, китоб ўқиш сизга фақат билим беради, тажриба эмас. Сиз ҳаракат қилишингиз керак ва билимингизни аниқ натижаларда кўришингиз лозим бўлади. 5. Шу куннинг ҳаётини яшанг. “Мен келажакни олдиндан кўришни истамайман. Мени фақат ҳозир қизиқтиради. Тангри менга келажакда нималар бўлишини бошқариш имкониятини бермади.” Кўпинча бизга тўсқинлик қиладиган ички қаршилигимизни енгишнинг энг яхши усули ҳаракат қилиш, – ҳозиргидек қолишдир. Нега? Сиз бугун билан яшаб, келажакда нима бўлиши билан қизиқмасангиз, бу билан ҳар қандай ҳолни бошқариб бўлмайди-ку? Келажакдаги асаротлардан қўрқитадиган ёки ўтмишда бўлган ютуқсизликларни хотирладиган ҳаракатга ўтишни истамаслик ўз кучини йўқотади. Энди эса ҳаракат қилиш енгиллашади, ҳозир қилаётганларингизга кўпроқ диққат қилишингиз мумкин бўлади, дуруст томонлар кўринишига имкон туғилади. 6. Биз фақатгина одамлармиз. “Мен, ўлимга маҳкум бўлган ҳар бир одам каби хатоларга, адашишларга йўл қўядиган оддийгина бир одамман, холос деб баён қиламан. Бироқ менда ўз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling