Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
73 МАХАТМА ГАНДИ ВА УНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ МЕРОСИ Инағомова Ф.Х. - УзМУ ўқитувчиси Ер юзидаги соғлом фикрли кишилар ҳамма вақт инсониятнинг, тинч-тотув, бирдам, фаровон, ҳамкор яшашлари тарафдори бўлганлар. Қирғинбарот урушларга қарши курашда фаол иштирок этганлар, тарғибот ишлари олиб борганлар. Шундай ватанпарвар инсонлардан бири Ҳиндистоннинг давлат арбоби Мохандас Карамчанд Ганди эди. Ганди “Махатма” (“Буюк қалб”) тахаллуси билан машҳур бўлган. Айниқса унинг гандизм таълимоти Ҳиндистон Миллий Конгресси (ҲМК) расмий мафкураси сифатида тан олинган. Ўз пайтида Ҳиндистон мустақиллигининг ашаддий рақибларидан бири бўлган У.Черчиль Гандига “исёнкор фақир” номини берганди. Ганди Ҳиндистон тарихидаги бутун бир давр мазмунини ўзгартиришга эришган десак муболаға бўлмайди албатта. Чунки айнан у “Сатияграха” “қатъийлик ҳақиқатда”, яъни “куч ишлатмасдан курашиш” ғоясини жамият ҳаётига татбиқ эта олган. Сатияграха таълимотида ахлоқий идеализм ва сиёсий прагматизм бир-бири билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Гандини бутун умри бўйи ахлоқ ва сиёсат муносабатлари масаласи ўзига жалб этиб келган. Зўрликка қарши сабр-тоқат, чидамни тан олмаса-да, унга қарши барча воситаларни ишга солиш унинг ахлоқий принципларига мос келмаган. Ганди Ҳиндистон Миллий Конгресси лидерларидан фарқли равишда ўз таълимотини нафақат авом халқ орасида балки давлат бошқарув тизимида ҳам тарғиб эта бошлаган. Нотўғри иш қилма, виждонингга қарши борма, адолатсизликда иштирок этма, унга бўйсунма каби даъватлар оммага тушинарли бўлган. Сатияграха ҳар бир шахсга умумий иш иштирокчиси бўлишга имкон бериб, уни сиёсий ҳаёт уммонига тортган. Шунинг учун ҳам сатияграха аҳолиси сиёсий курашда унчалик тажриба орттирмаган, жамоа катта тўсиқлари билан ажратиб ташланган Ҳиндистонда бебаҳо қуролга айланган. Ҳиндистон мустамлака қилинган давлатлар ичида, иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи озод бўлган мамлакатлардан бири бўлиб, янги уруш хавфини тугатиш, халқаро кескинликни юмшатиш, бетарафлик ва умуман тинчликсевар ички ва ташқи сиёсатни олиб борган давлат эди. Бу ишда Моҳандас Карамчанд Гандининг ҳиссаси катта бўлган. Шунинг билан бир қаторда Ганди умрининг охиригача диний бағрикенглик учун кураш олиб борган. 1948 йил 30 январида Ганди Индус шовинистик-террористик ташкилоти “Раштрия сваям севак сингх” аъзоси Н.Годзе томонидан ўлдирилган. Ганди Ҳиндистон тарихида буюк роль ўйнаган шахс, уни бекорга “миллат отаси” деб аташмаган. Унинг сатияграхаси этник, диний каста, тил, минтақавий тўсиқларни бузиб ташлаганди. Ҳиндистон бирлиги, истиқлол масаласи Гандининг ҳаёти мазмунини ташкил этган. Бизга маълумки, ер юзида “сарвадойя”, яъни (“умумий фаровонлик жамияти”) қуриш сатияграха ғоясининг моҳиятини ташкил этган. Унда демократик ва гуманистик кайфиятлар ўз ифодасини топган. Шу боисдан Ганди “сарвадойя” учун курашни мустақиллик учун кураш ғоялари билан боғланган. Иқтисодий соҳада гандизм таълимоти “свадеши”, яъни миллий ишлаб чиқариш дастури ғоясини илгари сурган. Шунинг учун ҳам Ганди ахлоқий қоидаларни намоён бўлиши ва аниқлашда муҳим соҳалардан бири сифатида кишилар орасидаги мулкий муносабатлар тураришини исботлашга ҳаракат қилган. Бу масалани у жайнизм (Қад. Ҳиндистонда юзага келган ва оламнинг асосида икки ибтидо: материя ва жон ётади, деб ҳисоблайдиган таълимот) қоидасидаги манфаатпарастликдан қутилиш ёрдамида ҳал қилади. Унинг фикрича, миллионлаб кишилар ўз мавжудликлари учун тирикчилик воситаларидан маҳрум бўлган бир вақтда, қандайдир кишининг бойиб кетишига йўл қўйиб бўлмайди; «ҳамма эгалик қилиши мумкин бўлган ягона нарса, - бу манфаатпарастликдан қутилишдир. Ахлоқий етукликнинг қоидалари ўзининг мажмуа сифатидаги ифодасини ғайризўравонлик алоҳида аҳамиятга эга. Ғайризўравонликни Ганди муайян вазиятларда фақатгина хатти-ҳаракат меъёри сифатидагина эмас, балки сиёсий кураш воситаси сифатида қараб чиқади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling