Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
- Ключевые слова
- Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 77 КАРЛ ЮНГ ИЖОДИДАГИ АЙРИМ ТИМСОЛ ВА ТУШУНЧАЛАР ТАҲЛИЛИ Кабулниязова Г. Т.
РЕЗЮМЕ: Ушбу мақолада Махатма Гандининг ҳинд халқи учун қилган қаҳрамонлиги ҳамда ўзининг кечинмаларга бой маънавий жасорати билан Ҳиндистон ҳалқи учунгина эмас, бутун дунё ҳалқлари учун намуна бўлиб қолганлиги батафсил ёритиб берилган. Калит сўзлар: Махатма Ганди, ғайризўравонлик, музокара, тинч-тотувлик, ҳақиқат, худбинлик, ғазаб, ҳаракат, бахт, кураш. РЕЗЮМЕ: В статье расскрывается духовная смелость Махатмы Ганди, совершенная во имя народа Индии и ставшая примером не только для индийского народа, но и для всего человечества. Ключевые слова: Махатма Ганди, ненасилие, обсуждение, мир, истина, эгоизм, ярость, движение, счастье, борьба. RESUME: This article reveals the spiritual courage of Mahatma Gandhi, perfect in the name of the people of India and setting an example not only for the Indian people, but also for all humanity. Keyword: Mahatma Gandhi, nonviolence, discussion, peace, truth, selfishness, anger, action, happiness, struggle. Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 77 КАРЛ ЮНГ ИЖОДИДАГИ АЙРИМ ТИМСОЛ ВА ТУШУНЧАЛАР ТАҲЛИЛИ Кабулниязова Г. Т. - ЎзМУ доценти. Машҳур француз файласуфи А.Бергсоннинг инсон руҳий қиёфаси ҳақидаги қарашлари ХХ асрнинг ўрталарида Европада кенг тарқалган фалсафий оқимларга катта таъсир қилди. Шулардан бири экзистенциализм бўлса, бошқа бири неофрейдизм таълимотининг машҳур вакили Карл Юнгнинг аналитик психологияси эди. Ушбу таълимотни ривожлантириб Карл Юнг инсоннинг ички дунёсида содир бўладиган мураккаб психик ҳолатларини ўрганди. Ўзининг қарашларини асослаб беришда К.Юнг руҳий касалликларнинг ҳолатларини ўрганишдан келиб чиқди. Ушбу машҳур швейцариялик, психолог, психиатор олим К.Юнг Ғарбий Европа фалсафасини ниҳоятда яхши билиши билан бир қаторда, Шарқ фалсафасини, хусусан, буддизм ва даосизмни ҳам чуқур ўрганди. Ўзининг ёшлик давридаги хотираларида К.Юнг фалсафага қизиқиши сабабли касб танлашда қийналганлигини ёзади. У фалсафа ёки психиатрияни танлаш муносабатида қийналган. К.Юнг бу ҳақда шундай ёзади: «Менинг илмий изланишларимни кўп бўлишига қарамай, вақти - вақти билан фалсафий китобларни ўқишга қизиқар эдим».[1] К.Юнгнинг фалсафий дунёқарашига Платон, И. Кант, Шопенгауэр, Ницше, Гартман каби машҳур файласуфларнинг асарлари катта таъсир кўрсатган. Лекин унинг устози З. Фрейднинг қарашларини қайта кўришга Юнгнинг клиник тадқиқотлари мажбур этди. К.Юнг “Либидо” тушунчасига З.Фрейднинг тушунчасидан туб фарқ қилувчи таҳлил берди. “Либидо” тушунчаси деб, К.Юнг инсон онгини ташкил этувчи юксак космик энергияни тушунади. Ушбу космик руҳий куч инсонни ҳар хил руҳий холатлари ва фаолияти орқали намоён бўлади. Онгсизлик ҳолатларини тушунтириш учун К.Юнг “архетип” тушунчасини киритади. Архетип деб К.Юнг бутун одамзодга хос бўлган ички онгсиз руҳий кучларни тушунади. Архетип – шундай бир символик формулаки, у инсоннинг фаолиятида яққол намоён бўлади, лекин инсон онгсиз кучни тафаккур орқали англаб етмайди.[1] Бу онгсизлик ҳолатлари асосида инсон онгида тимсоллар пайдо бўлади ва улар муайян маънога эгадир. Ўз ҳаёти давомида инсон бу символ ва тимсолларга асосланади. Архетип инсоннинг онгсиз руҳий ҳолатида минг йиллар давомида табиат билан бирга муносабатлар ва ўз ҳаёти учун кураши натижасида шаклланиб борган. Шундай архетип тимсолларни инсониятнинг ниҳоятда қадимий руҳий куч – қувватини ўзида мужассам этган ва сақлаб қолган. Энг қизиғи шундаки, К. Юнг архетипларни фақат инсон онгигагина эмас, балки бутун табиатга ҳам хос деб ҳисоблайди ва уни психик феномен ёки ҳодиса деб таърифлайди. К.Юнг инсоннинг руҳий фаолиятида “коллектив” ва “индивидуал” онгсизлик ҳолатларини ажратади. “Индивидуал” онгсизлик ҳолатини К.Юнг айрим инсоннинг ҳаётий тажрибасида мавжуд бўлган англаб етилган билим бўлиб, вақти ўтиши билан бу билим сиқиб чиқарилган ва онг остига ўтиб кетган. Бу ҳолат онгсизлик ва онглилик чегарасида мавжуд бўлади. Аналитик психологиянинг марказий тушунчаларидан бири “коллектив онгсизлик” тушунчасидир. “Коллектив онгсизлик” тушунчаси инсониятнинг бутун тарихий, ижтимоий, миллий, ирқий хотирасини ва жамийки ўтмишдаги тирик мавжудотлар хотирасини ўз ичига қамраб олган. Бу “коллектив онгсизлик” хотираси инсоннинг бутун ижтимоий фаолияти ҳамда миясининг тузилиши ва генларнинг тартибини ўз ичига олади. Айнан “коллектив онгсизлик” барча бошқа архетипларнинг асосини ташкил этади ва бу асосдан улар озуқа оладилар. “Архетип” ва “коллектив онгсизлик” тушунчаларини К.Юнг бутун инсониятга хос бўлган тасаввурни тимсоллар орқали ифода этиш учун киритади. Коллектив онгсизлик тушунчасини амалий жиҳатини К.Юнг диний қарашлар орқали очиб беради. Коллектив онгсизлик тушунчаси мифологик тушунчаларни ўз ичига олади. Бу тимсоллар орқали эса у инсониятнинг руҳий ҳаётини ташкил этади. Шундай қилиб, коллектив онгсизлик ва архетип тушунчалари бутун инсониятнинг руҳий ҳолатини ифодалайдиган ғоя ва символлардир. Аналитик психологиянинг асосий тушунчаларидан бирини “комплекс” назарияси бўлиб, у онгсиз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling