Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
56 
рақобатбардошлиги, самарадорлиги ва яшаб қолишга қодирлигининг мезонига айланганлиги ҳеч 
кимга сир эмас. Инсониятга бўлаётган глобал таҳдидлар аҳлоқнинг асосий инсонпарвар
ижтимоий ва маданият шакллантирувчи ролини эътироф этишга мажбур қилмоқда. Шунга боғлиқ 
ҳолда эндиликда ахлоқни содда кўринишда, фақат кишилар хатти-ҳаракатини бошқариш ва 
йўналтириш воситаси сифатида тушуниш мумкин эмас.
Замонавий жамиятдаги маънавий-ахлоқий ўзаро муносабатлар кўриниши “қадриятлар 
пирамидасининг вайрон бўлиши”, “қадриятлар оламидаги бетартиблик, ахлоқнинг халокати”, 
“издан чиққан асаблар” ва ҳоказо тушунчалар билан билан баҳоланмоқда ва тасвирланмоқда. Бу 
глобаллашиб бораётган жамиятдаги барча қадриятли-меъёрий тизимнинг янгиланишидаги 
давомли мураккаб жараён натижасидир. 
Замонавий одобда прагматизм ва хусусий манфаатларга интилиш кучайиб бормоқда. 
Бизнинг фикримизча айнан, ахлоқий прагматизм, глобал жамиятдаги ахлоқнинг бошқарув 
функциясини таъминлайдиган ижтимоий одоб асосини ва аксиологик тизимларни яратиб 
берадиган ижтимоий ҳодисадир. 
Жамиятни бирлаштирувчи асосларни қидириш, унинг ривожланиш суръатларини ўрганиш 
ижтимоий одоб саноатлашувдан кейинги даврда, глобаллашув ва инновациялар асрида шундай 
бирлаштирувчи асос ва восита бўла оладими? деган саволни вужудга келтирмоқда. Жавоб эса 
ижобий. Бизнинг фикримизча, фақат ижтимоий одоб фанни ҳар ҳил бузилишлардан асрашга, уни 
технократизмдан ҳимоя қилишга қодир бўлган ягона дунёқараш пойдевори бўлиши мумкин. Бу 
глобал саноатлашувдан кейинги жамиятда кишилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга 
келтириш имконияти учун жавоб беришга қодир ҳодисадир. 
Ижтимоий одобнинг вужудга келиши – глобал саноатлашувдан кейинги жамият 
шаккланиши босқичидаги ахлоқ ва одоб ривожланишининг энг муҳим аломатларидан биридир. 
Ижтимоий одобнинг асосий аҳамияти у жамиятни бирлаштирувчи кучга эга бўлиб 
бораётганлигидир. Бу тушунча турли туман мезонлар мавжуд бўлган, оилаларнинг ҳар хил 
турлари вужудга келаётган, кўп сонли динлар ва эътиқодлар биргаликда мавжуд бўлган, 
чегаралари аниқ бўлмаган ҳамжамиятларнинг кўплиги, аниқ мезонларга эга бўлмаган таълим, кўп 
сонли маданиятчалар, эркин урф-одатлар ва ҳокозолар мавжудлиги билан хусусиятланадиган 
жамиятда алоҳида аҳамият касб этади. бу эса айнан замонавий, модернизациялашувдан кейинги, 
глобаллашаётган жамият бўлиб бундай жамият учун ижтимоий интизомнинг бошқача тури – 
ижтимоий одоб зарурдир. 
Агар анъанавий аграр жамиятда анъана, саноатлашган жамиятда эса мафкура 
бирлаштирувчи куч бўлиб хизмат қилган бўлса, саноатлашувдан кейинги глобаллашаётган 
жамиятда бундай куч сифатида маънавият хизмат қилиши мумкин ва лозим. Агар анъанавий аграр 
жамиятда ахлоқий мезонлар ва ахлоқий қатъийлик бирлиги, саноатлашган жамиятда – ахлоқий 
мезонлар релятивизми ҳамда ахлоқий “мослашувчанлик” ахлоқнинг ўзига хос белгиси бўлган 
бўлса, саноатлашувдан кейинги глобаллашаётган жамиятда (виртуал алоқаларнинг вужудга 
келиши билан бир қаторда) маҳаллий ва умумий меъёрлар пайдо бўлди ҳамда уларнинг 
устуворликлари кўзга ташланади. Саноатлашувдан кейинги глобал жамиятда ижтимоий одоб 
ролининг ортиш зарурати айнан мана шу устуворликларга урғу беришдан келиб чиқади. 
Маълумки, жамиятда доимо эзгулик, эркинлик, тенглик, масъулият, адолат, яхшилик, 
шаън, виждон, маънавий бурч, маданий анъаналар, инсоннинг ҳаёти ва шарафини сақлаш ва ҳ.к. 
сингари асосий тизимли маънавий-ахлоқий қадриятлар мавжуд. Ушбу объектив маъанавий 
қадриятларнинг мавжудлигининг ўзиёқ глобаллашув ва бағрикенглик сингари долзарб 
муаммоларга мурожаат қилишни тақозо этади. 
Сўнгги йилларда маънавий соҳа борасидаги тадқиқотларда глобаллашув нуқтаи назаридан 
маънавият муаммолари ва ахлоқий қадриятлар қизиқтирмоқда. Глобаллашув жараёнлари кўплаб 
олимлар томонидан тадқиқ қилинмоқда, бу борада кўплаб асарлар ёзилган, буларда глобаллашув 
турли томонлардан баҳоланган. Муаллифлар бу ишларда глобаллашувннинг ижобий, илғор 
жиҳатларини ҳамда унинг салбий томонларини кўрмоқда. Аксиология ва маънавийлик нуқтаи 
назаридан глобаллашувда ижобий қадриятлар билан бир қаторда салбий ахлоқий жиҳатлар ҳам 
бўлиши мумкин. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling