Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)


Download 1.35 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/128
Sana04.02.2023
Hajmi1.35 Mb.
#1158186
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   128
Bog'liq
5e10401c8d8bc

Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2
57 
Глобаллашувнинг маданият соҳасига тарқалиши маданиятнинг ихчамлашувига ёки 
миллий маданиятлар ва қадриятларнинг йўқолиб кетишига олиб келиши мумкинлигини 
глобаллашувдаги салбий ҳодиса деб аташ мумкин. Айрим муаллифлар, сиёсий соҳадаги 
глобаллашув жараёнлари бутун жаҳон давлатини яратиш заруратини асословчи мондиализмни 
вужудга келтириши мумкин, деб ҳисобламоқда. Глобаллашув даври тармоқланган оламдаги 
глобал маънавиятнинг салбий, беқарор ва ўта шартли хусусиятларини вужудга келтиради, хатто 
ўта умумий бўлган ахлоқий тамойиллар ҳам булар учун тор бўлиб қолади. 
Маданиятнинг ворислилиги издан чиқарувчи ёрқин ифодаланган ижтимоий ўзгаришлар 
ижтимоий ва шахсий ҳаётнинг инсонпарварлашуви ва эркинлашувининг умумий жараёнини 
бузган ҳолда маънавий қолоқликка (регресс) олиб келади. Иқтисодиёт соҳасида глобаллашув 
янгича дунё тартиботини яратиши мумкин, глобаллашувнинг салбий жараёнлари нафақат 
назарий, балки ижтимоий асосларга ҳам эга. Ҳозирги вақтдаги глобаллашув жараёнларига 
моҳиятига кўра бир йўналишга – ихчамлашиш (унификация) йўлига эга бўлган америкача 
маданият жиддий таъсир кўрсатаётгани сир эмас.
Глобаллашувнинг ижобий жиҳатларига келганда эса, булар орасида бизнинг фикримизча, 
энг асосий, фундаментал ахлоқий қадриятлар умумий хусусиятга эга эканлигидир, шунинг ўзини 
глобал хусусият сифатида талқин қилиш мумкин. Ахлоқ, маълумки аввал бошданоқ умуминсоний 
бўлган, бироқ у миллий, тарихий, касбий ва бошқа ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши мумкин. 
Э.Гидденснинг фикрига, кўра глобал саноатлашувдан кейинги жамиятда умуминсоний ахлоқий 
қадриятлар йўқолиб кетмайди балки булар глобал ўзаро алоқадаги аниқ асосга эга бўлади. 
Ахлоқий қадриятлар доимо аниқ асосларга эга бўлганлигини таъкидлаш жоиз, акс ҳолда улар ҳом 
ҳаёлларга (масалан, ягона дунё дини, космополитизм ва бошқалар) айланган бўлар эди. 
Тамаддун ривожланишининг ҳозирги босқичида замона тақозоси кундан кунга аниқроқ 
англанмоқда ва кўп векторли глобаллашув шароитларида умуминсоний қадриятларни, глобал 
дунёқарашни, ер куррасидаги одобни қайта мулоҳазадан ўтказишнинг объектив зарурати вужудга 
келмоқда. Глобал жамиятда янгича ҳодисалар пайдо бўлиши билан биргаликда буларга мос 
келадиган янгича ахлоқий қадриятлар пайдо бўлиши мумкин. Глобал оламнинг янгича ахлоқий 
қадриятлари инсониятнинг ўзи томонидан яратилади, шу инсониятнинг ўзи ўз маҳаллий 
маданиятларини сақлаб қолади. 
Шунга боғлиқ ҳолда глобал маънавиятнинг имкони борми деган савол пайдо бўлади. 
Глобал маънавият ғояси айрим ташкилотлар ва ҳужжатларда (масалан, “умум жаҳон одоби” 
Глобал одоб тамойиллари декларацияси ва ҳ.к.) ўз аксини топган. Глобал одоб тамойиллари 
декларациясида “Глобал одоб дейилганда биз боғлаб турувчи қадриятлар, узил-кесил мезонлар ва 
шахсий ёндашувларга фундаментал розиликни тушунамиз. Одобда бундай фундаментал 
келишувсиз эртами кечми ҳар бир уюшмаган тартибсизлик ёки диктатура таҳдид солади ва ўзига 
хосликлар йўқ бўлиб кетиши лозим. Ҳар бир инсон ёши, жинси, ирқи, тери ранги, жисмоний ва 
ақлий салоҳиятлари, тили, дини, сиёсий қарашлари, миллий ва ижтимоий келиб чиқишидан 
қатъий назар ажралмас ва дахлсиз қадрга эга. Шу боис давлатдаги ҳар бир инсон бошқаларнинг 
шаънини ҳурмат қилиши ва унинг таъсирчан ҳимоясини кафолатлаши лозим. Ақл ва виждонга эга 
мавжудот сифатида ҳар бир инсон ўзини инсондек тутиши, эзгулик кўрсатиши лозим.
Хуллас, бу каби маънавиятни англаш, унинг амалий қилиши билан боғлиқ парадигмалар 
мазмунига саноатлашувдан кейинги барча тамаддунларнинг ягона маданий маконига асос бўлиши 
мумкин бўлган қадриятлар тизимини ўз ичига олади. Глобал маънавият барча маданиятларда 
мавжуд бўлган, барча элатлар, синфлар, ижтимоий гуруҳлар, турли динларга ишонувчилар ва 
дахрийларга мақбул ва яқин бўлган умумий қадриятларни топишга қодир назария бўлиши лозим. 
Инсоният муқаррар тарзда глобал умумий, умуминсоний маънавиятга, одоб-ахлоқ қоидаларига 
етиб келади деб фараз қиламиз. Бундай маънавиятни яратиш - маънавият назариясидаги 
замонавий илмий изланишнинг марказий йўналишидир. 



Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling