Фалсафа ва ҳуқуқ 018/2 фалсафа ва ҲУҚУҚ Ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, фалсафий-ҳуқуқий журнал 2018/2 (№12)
Download 1.35 Mb. Pdf ko'rish
|
5e10401c8d8bc
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ключевые слова
- Keyword
АДАБИЁТЛАР: 1. Қўшоқов Ш.С. Креативность как характеристика семантической виртуальности//Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари: Аллома Омонулла Файзуллаев илмий назарий - семинари материаллари. – Тошкент, “MUMTOZ SO’Z”, 2016. -32 б.) 2. Жбанков М.Р. Игра\\Новейший философский словарь. Минск, 1999. – С. 252 3. Витгенштейн Л. Философские исследования//Новое в зарубежной лингвистике. Вып.ХVI.- М.,1985. 4. Уварова Н.Л. Логико-семантические типы языковой игры, Автореферат дис.канд.филол,наук.– Горький, 1986. 5. Можейко М.А. Языковые игры//Новейший философский словарь. Минск, 1999. –С.870. 6. Жбанков М.Р. Ҳавола қилинган асар. -252 б. 7. Гуревич П.С. Мышление //Психологический словарь. Москва: ОЛМА Медиа Групп, 2007. – С. 385. РЕЗЮМЕ: Мақолада инсон тафаккурини шакллантиришда инновацион ўйинларнинг ўрни ва аҳамияти ўрганилган. Калит сўзлар: инновация, тафаккур, мантиқ, семантика, интеллектуал фаолият. Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 54 РЕЗЮМЕ: В статье изучается место и значение инновацинных игр в формировании мышления личности. Ключевые слова: инновация, мышление, логика, семантика, интеллектуальная деятельность. RESUME: In this article place and value of innovation games to the formation of person thought is studied. Keyword: innovation, thought, logics, semantics, intellectual activities. Фалсафа ва ҳуқуқ 2018/2 55 ГЛОБАЛ АХБОРОТЛАШГАН ЖАМИЯТДА МАЪНАВИЙ МЕЗОНЛАРНИНГ ЯНГИЧА ПАРАДИГМАЛАРИ Парпиев М. – АнДУ катта ўқитувчиси Жамият ва шахснинг маънавий ривожланиши борасидаги мулоҳазалар таҳлилида айтиш мумкинки, маънавий соҳага бозор мезонларини қўллаб бўлмайди. Замонавий ахборот технологияларига таянаётган маънавий қадриятлар соҳасининг тижоратга мойиллашиб бораётганлиги ижтимоий тараққиётнинг маънавий асосларига путур етказади ва жамиятнинг издан чиқиши таҳдидини вужудга келтиради. Маънавий соҳадаги беқарорликнинг кучайиши ва одатдаги ҳаёт тарзи ҳамда қадриятли мақсадларнинг издан чиқиши билан боғлиқ тушкунлик босими, руҳий эзилишлар инқироз бошланишига имкон яратади. Кўплаб ривожланган мамлакатларни, жамиятларни бу инқирозга олиб келган нарса ривожланишнинг устуворликларига – шахсий манфаат, рақобат ва курашга эга бўлган анъанавий парадигмадир. Буларнинг барчаси техно соҳали ҳодисаларга чамбарчас боғлиқ бўлган янгича парадигманинг вужудга келиш заруратини аниқлаб берди, бу парадигмада биринчидан, этно- миллий тамойилларга техноген тамойилларнинг жорий этилиши юз беради, иккинчидан, жамиятнинг маданий ёки бошқа турдаги мавжудлик шароитлари ва геоиқтисодий макон турли ўзгаришларни бошидан кечиради, бу ўзгаришларни вужудга келаётган таҳдидлар ва хатарларга нисбатан ўзига хос муносабат деб қараш мумкин. Маънавиятнинг асосий мезонлари, одоб, ахлоқ билан боғлиқ муаммоларини юқорида тилга олинган парадигмалар билан чамбарчас ва хатто ирсий боғлиқликда кўриб чиқиш зарур. Булар кишиларнинг ҳаракатларини, фаолиятини ва жамиятдаги ўзаро муносабатларни барқарорлаштиришга йўналтирилган ижтимоий бошқарувнинг самарали воситаларидир. Бугунги оламдаги одоб, маънавият ва ахлоқ бошқа кўплаб нарсалар сингари саноатлашувдан кейинги, глобал ахборотлашган жамият шаклланиши ва ривожланишига боғлиқ ҳолда сезиларли даражада ўзгариб бормоқда. Кўплаб мутахассислар эътироф этаётган “янгича одоб” тушунчасини ўз ичига ижтимоий ҳаётдаги кўпфикрлилик, глобал техноген оламдаги коммуникацияларнинг кўп қиёфалилиги ва ўзига хосликларини акс эттирувчи “етук ахлоқ” тушунчаси ўзида тўлароқ акс эттириши мумкин. Глобаллашув жараёнлари ижтимоий ҳаётнинг деярли барча соҳаларидаги халқаро адолатнинг ўзига хосликларини акс эттирувчи бир қатор маънавий муаммоларни келтириб чиқаради. Глобал жаҳон ҳамжамиятининг вужудга келиши бу жамият аъзоларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа манфаатларини адолатли ҳамда тенг ҳисобга олиш заруратини келтириб чиқаради. Маънавий мезонларнинг янгича парадигмалари қаторида янгича тартибдаги маънавий кўрсатма “халқаро адолат” тушунчасига алоҳида эътибор қаратиш мумкин. Халқаро адолат муаммоси турли ижтимоий тизимларда турлича ифодаланади: бу маданиятда – умумий инсонпарвар мезонларни қарор топтириш ва муайян даражада чекланган ҳамда минтақавий маданиятларнинг ўзига хослигини сақлаб қолиш муаммоси, иқтисодиётда – жаҳондаги иқтисодий жараёнда тақсимлаш ва иштирок этиш муаммоси, сиёсатда – жаҳон сиёсий тартиботининг тенглиги ва демократиклиги муаммоси тарзида ифодаланмоқда. Замонавий, глобаллашиб бораётган жамият маънавияти эса - бу билимлар ва хатти-ҳаракат меъёрларининг синтетик, кўп босқичли тизимидир. Бу тизим тобора муракаблашиб бормоқда ҳамда мазкур жараён нафақат билимларнинг табиий ортиб бориши ва жамланиши, балки одоб предмети бўлган ахлоқнинг ўзгариши билан бирга кечмоқда. Мумтоз, меъёрий одоб қоидалари ўзгармоқда, унинг тадбиркорлик одоби, журналистлик одоби, ҳуқуқий ва сиёсий одоб ва бошқалар сингари амалий тармоқлари билан кенгайиб бормоқда. Глобал жамиятдаги одоб ва ахлоқнинг ўзгариши шахс ҳамда турли маҳаллий ҳамжамиятларнинг аъзоси сифатидаги инсонга ташланаётган янги таҳдидлардан келиб чиқади. Бугунги кунда шахс ва жамиятнинг ахлоқий-маънавий ривожланганлик даражаси барча ижтимоий тизимларда: сиёсат, иқтисод, маънавий соҳада ва ҳатто фанда субъектларнинг |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling