Фалсафанинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти


Download 68.94 Kb.
bet9/9
Sana14.12.2022
Hajmi68.94 Kb.
#1006299
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
doston

Ҳозирги дунёда фалсафанинг аҳамияти. Бугунги кунда, тезликлар ва юксак технологиялар асрида фалсафа керакми, у эскиргани йўқми? Узлуксиз ахборот оқими ва сурункали вақт танқислиги шароитида муайян билим фалсафани сиқиб чиқармайдими? Бундай саволлар мутлақо ўринлидир, лекин уларга жавобни ҳаётнинг ўзи беради, у ҳозирги замон одами олдига кўп сонли, шу жумладан илгари ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, бутунлай янги фалсафий муаммоларни қўяди.
Жаҳон ҳамжамияти III минг йилликнинг бошланишини ўз бирлигини, биосфера ҳолати ва Ерда ҳаётнинг давом этиши учун ўз жавобгарлигини тобора теранроқ англаган ҳолда қарши олди. Айни шу сабабли инсоннинг баркамол ривожланиши, одамлар, халқлар ўртасида, шунингдек жамият ва табиат ўртасида инсоний, яхши қўшничилик муносабатларини ўрнатиш масалалари азалий фалсафий мавзулар билан бир қаторда фалсафий тадқиқотларда биринчи ўринга чиқмоқда. Шу муносабат билан файласуфлар аввало Ер юзида таълимнинг ҳолати ва ривожланиш даражасидан қаттиқ ташвишда эканликларини билдирмоқдалар. Кўпгина файласуфлар фикрига кўра, ҳозирги муаммоларнинг аксарияти замирида айнан қониқарсиз таълим ва лозим даражадаги тарбиянинг йўқлиги ётади. Бу муаммоларни ечишда фалсафа ҳам ўз ролини ўйнаши лозим.

Хулосалар.
Дунёқараш бу инсоннинг дунёга, ундаги воқеаларга муносабатлари ва ундаги ўрни ва ҳаёт мазмуни ҳақидаги энг умумий қарашлари тизими.
Инсоният тарихида дастлаб мифологик дунёқараш шаклланган бўлиб, унда инсон атроф муҳит билан бирлашади ҳамда на табиат ва на ўз уруғидан ажралмаган ҳолда намоён бўлади. Диний дунёқарашга оламни бу дунё, у дунё ва ғайри табиий дунёга бўлиш хос. Диннинг асоси ғайритабиий кучларга ишонч билан йўғрилган.
Фалсафа мифологик ва диний дунёқарашдан ўзининг атроф муҳитга танқидий муносабати асосидаги дунёқарашли функциясини бажаради, гносеологик ва онтологик категорияларга мурожаат қилиб мантиқий хулосалар чиқаради.
Фалсафа назарий асосланган дунёқараш, умумий категориялар, инсоннинг оламга фаннинг табиат ва жамият ҳақидаги ютуқларига таянилган назарий муносабати .
Фалсафанинг аҳамияти, унинг инсонни ўз- ўзини, оламни англашга, ижодий баркамолликка йўналтира олишидадир.


Foydalanilgan adabiyotlar

  1. Davronov Z., Shermuhamedova N, Qahharova M, Nurmatova M, Husanov B,

Sultonova A. Falsafa. -Toshkent: TMU, 2019

  1. Jonathon A.C. Brown. hadith. -Ehgland, 2000

  2. Samuel Guttenpion. Philosophy selected tekts with a method forbeginners.

  3. Гилазиев З.З. Углубленное изучение истории и культуры ислама. -Казань: Издво ДУМ РТ. 2009.

  4. Жалилов Б. Диншунослик. -Тошкент: 2019.

  5. Зиновьев А. Логика. Москва, МГУ, 2006.

  6. Иззетова Э., Пўлатова Д. Философия. -Ташкент: Шарқшунослик, 2012. 340-б

  7. Под редакцией. Пржиленского В.И. Философия для бакалавров. Ростов-на

Дону: Феникс, 2007

  1. Чумаков А.Н. Философия. учебник. 2-издание.-Москва: ИНФРА-М, 2018 10. Шермухамедова Н.А. Фалсафа -Тошкент: Ношир, 2012.

  1. Шермухамедова Н.А. Фалсафа. 2-нашр. Тошкент: Ношир, 2020. 667 бет

  2. Шермухамедова Н.А.Диний фанатизм феномени./Инсон фалсафаси. Тошкент: Ношир, 2016 314-499 бетлар.

Download 68.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling