Фалсафанинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Download 68.94 Kb.
bet1/9
Sana14.12.2022
Hajmi68.94 Kb.
#1006299
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
doston


ISLOM KARIMOV NOMIDAGI TOSHKENT DAVLAT TEXNIKA UNIVERSITETI OLMALIQ FILIALI "ENERGETIKA VA MASHINASOZLIK"
FAKULTETI
_____________________________kafedrasi
__________________________ fanidan

MUSTAQIL ISH


Guruh: __________
Bajardi: _________________
Tekshirdi: __________________


Фалсафанинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


«Фалсафа» тушунчасининг келиб чиқиши. Ҳар қандай номаълум сўз мазмунини унинг этимологиясидан, яъни у қачон, қандай ва нима учун юзага келганини аниқлашдан бошлаш ўринли бўлади. «Фалсафа» тушунчаси юнонча phileo – севаман ва sophia – донолик сўзларидан келиб чиққан бўлиб, мазкур атаманинг дастлабки маъносини доноликка муҳаббат деб талқин қилиш мумкин. Фалсафа сўзини илк бор қадимги юнон мутафаккири Пифагор милоддан аввалги VI асрда тайёр ҳолда (афсоналар, ривоятлар, анъаналар орқали) авлоддан авлодга ўтувчи билим ва инсон ўз ақлига таяниб, мушоҳада юритиш ва борлиқни танқидий тушуниш йўли билан олиши мумкин бўлган билимни фарқлаш мақсадида ишлатган.
Шуни таъкидлаш лозимки, Пифагор ҳам, қадимги даврнинг бошқа файласуфлари ҳам дастлаб «фалсафа» тушунчасига унинг кейинчалик пайдо бўлган ва моҳият эътибори билан, фалсафани «барча фанлар подшоси» даражасига кўтарган маъносидан бошқачароқ маъно юклаганлар. Аммо илк файласуфлар ўзларини донишманд деб ҳисобламаганлар ва доноликка даъво қилмаганлар, зеро, ўша даврда кенг тарқалган тасаввурга кўра, ҳақиқий донишмандлик аждодлардан мерос қолган, асрдан асрга ўтиб келаётган афсоналар, дин ва ривоятларда мужассамлашган. Донишмандлар деб, асрлар синовидан, энг сўнгги ҳақиқат манбаи сифатидаги билимларга эга бўлган башоратгўйлар, коҳинлар ва оқсоқоллар эътироф этилган. Уларнинг сўзлари шак-шубҳасиз ва бирдан-бир тўғри деб қабул қилинган. Файласуф эса, қадимгилар фикрига кўра, изланувчи, донишмандлик мухлиси бўлиши, эътиқод сифатида қабул қилинган тайёр ҳақиқатларга эмас, балки ўз ақлига таяниб, ижодий йўл билан, шу жумладан бошқа файласуфлар томонидан олинган билимлар ва тажрибадан фойдаланган ҳолда мақсадга интилиши лозим бўлган.
Ҳаёт тажрибаси ва эмпирик билимлар асосида шаклланадиган дунёқараш оддий ёки эмпирик дунёқараш деб аталади ва инсоннинг дунё ҳақидаги тасаввурларининг қисмларга ажралмаган, тизимсиз мажмуи сифатида амал қилади. У ҳар қандай дунёқарашнинг негизи ҳисобланади ва одамларга кундалик ҳаёти ва фаолиятида йўл кўрсатиб, уларнинг хулқ-атвори ва аксарият қилмишларини белгилаб, муҳим регулятив функцияни бажаради.
Тўлиқроқ, кенгроқ таъриф берадиган бўлсак, дунёқарашинсоннинг ўзини қуршаган борлиққа ва ўз-ўзига бўлган муносабатга нисбатан ёндашувлар тизими, шунингдек одамларнинг мазкур ёндашувлар билан белгиланган ҳаётий идеаллари, эътиқодлари,, билиш ва фаолият тамойиллари, қадрият ва мўлжалларидир.
Шу тариқа таърифланадиган дунёқараш фақат инсонга хос бўлиб, бу унда шаклланган онг ва оқилона фаолият мавжудлиги билан боғлиқдир. Бунда инсон нафақат тушунчалар яратиш ва мулоҳаза юритиш, хулосалар чиқариш ва қоидаларни таърифлаш қобилиятини касб этади, балки тайёр билимдан янги билим олиш учун фойдалана бошлайди. Инсоннинг бундай фаолиятини, унинг ижодий фаоллигини тавсифловчи ақл одамзот ва жамият эволюциясини жадаллаштиришнинг қудратли омилига айланади ва пировардида инсонни ҳайвондан ажратиш имконини берувчи асосий белги сифатида амал қилади.

Download 68.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling