Фалсафанинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Қўшимча ва тушунтирувчи матнлар


Download 68.94 Kb.
bet8/9
Sana14.12.2022
Hajmi68.94 Kb.
#1006299
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
doston

Қўшимча ва тушунтирувчи матнлар
Фан ва фалсафанинг мутаносиблиги. Айни шу ҳол фалсафа билан ҳам, ундан муайян фанлар илгари фалсафий тусга эга бўлган тадқиқот предметлари билан ажралиб чиққанида юз беришини тахмин қилиш ўринли бўлади. Бироқ, бундай ҳол юз бераётгани йўқ. Тарих фан фалсафадан қанча кўпроқ ажралса, унда шунча кўпроқ масала ва муаммолар пайдо бўлишини, яъни фалсафа нафақат камаймаслиги, балки, аксинча, кўпайишини кўрсатади. Бунинг сабаби нимада? Бу саволга жавобни фан ва фалсафанинг ўзига хос хусусиятларидан, уларни алоҳида-алоҳида тавсифловчи масалалар ва уларнинг ечимлари ўртасидаги тафовутдан қидириш, ўринли бўлади.
Фан фақат ўзи олган ҳаққоний билимларга ва масалаларни ёпувчи муайян натижаларга таяниши унда ўз муаммолари ва «очиқ» масалалари мавжуд эмаслигини англатмайди. Бироқ аниқ, шак-шубҳасиз жавобларга эга бўлмаган фалсафий масалалардан фарқли ўлароқ, илмий масалалар билимдонлик қилишни эмас, балки пухта ўйлашни талаб қилади, зеро улар пировардида дастлабки тахминларни рад этувчи ёки ишончли билимлар доирасини кенгайтириб тасдиқловчи муайян ечимлар олиш реал ёки потенциал имкониятига эгадир. Шу тариқа вужудга келадиган илмий фанлар қайнаётган сувдаги кўпиклар каби катталашиб, фалсафий мушоҳада юритиш жабҳасини, англаб етилган нарсалар англанмаган нарсалар билан юзма-юз келувчи соҳани ҳам кенгайтиради, чунки табиатшунослик доирасида жавоб беришнинг иложи бўлмаган янги масалаларни юзага келтиради.
Фалсафа ва фаннинг умумий жиҳатлари шундаки, улар:

  • аввало ақлга таянади ва оқилона билимни яратишга ҳаракат қилади;

  • ўрганилаётган объектлар ва ҳодисаларнинг қонунлари ва қонуниятларини аниқлашга қараб мўлжал олади;

  • категориялар аппаратини (ўз тилини) яратади, ўзлари илгари сурган қоидаларни асослайди, уларга далил-исбот келтиради ва яхлит тизимларни яратишга ҳаракат қилади.

Фалсафа ва фан ўртасидаги фарқ шунда намоён бўладики:
фалсафа доим у ёки бу файласуф номи билан боғланади, бунда унинг ғоялари, асарлари ўзига тўқ бўлиши ва уларга бошқа файласуфлар қўшилиши ёки қўшилмаслигига боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Фан эса, моҳият эътибори билан, жамоа меҳнати маҳсулидир;

  • фалсафада (муайян фанлардан фарқли ўлароқ) ягона тил ва ягона тизим мавжуд эмас. Бу ерда фикрлар ранг-баранглиги меъёр саналади. Фанда эса монизм ҳукм суради, чунки ҳеч бўлмаса фаннинг у ёки бу муайян соҳасидаги асосий тамойиллар, қонунлар ва категориялар тизими (тил)га нисбатан ёндашувлар бирлиги албатта мавжуд бўлади;

  • фалсафа илмий билимлар ва далиллардан кенг фойдаланади, бироқ унинг узил-кесил хулосалари ишончли деб ҳисобланиши мумкин эмас, зеро улар асосан файласуфларнинг субъектив фикрлари ва мулоҳазаларига асосланади. Фан эса моҳият эътибори билан исботланган ва синашта билимлар олишга ҳаракат қилади, бунда олинган билимларни текшириш ёки рад этиш имкониятининг мавжудлиги бу билимлар ҳақиқийлиги ва илмий жиҳатдан асослилигининг муқаррар шарти ҳисобланади;

  • фалсафий билимларни тажрибада синаш мумкин эмас (акс ҳолда улар илмий билимларга айланади);

  • фалсафа аниқ прогноз бера олмайди, яъни у ишончли билимларни келажакка татбиқ этишга қодир эмас, зеро унда бундай билимлар йўқ. Айрим файласуф фалсафий қарашларнинг муайян тизими ёрдамида фақат башорат қилиши мумкин, лекин у олим каби прогноз қилиш ёки моделлаштиришга қодир эмас.


Download 68.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling