Фалсафанинг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли


Download 68.94 Kb.
bet3/9
Sana14.12.2022
Hajmi68.94 Kb.
#1006299
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
doston

Диний дунёқараш. Дунёқарашнинг тариҳан иккинчи шакли диндир. (Дин сўзи арабчадан таржимада эътиқод, ишонч, ишонмоқ деган маъноларни англатади.) Миф каби, дин замирида ҳам эътиқод, туйғулар ва эмоциялар ётади. Гарчи дин куртаклари «ақлли одам» дунёқараши шаклланишининг дастлабки босқичларида, яъни тахминан 40-60 минг йил муқаддам пайдо бўлган бўлса-да, умуман олганда у дунёқарашнинг мустақил шакли сифатида кейинроқ, жумладан миф таъсирида инсоннинг абстракт фикрлаш қобилияти сезиларли даражада кучайган даврда вужудга келган.
Диний дунёқараш одамларнинг ғайритабиий нарсалар (худолар, «олий ақл», қандайдир абсолют ва ш.к.)га бўлган эътиқодига асосланувчи тегишли хулқ-атвори ва ўзига хос ҳаракатларидир. Агар мифологияда анъанага, ривоят қилувчининг, яъни оқсоқолнинг обрўсига эътиқод кучли бўлса, динда ғайриоддий нарсаларга эътиқод биринчи ўринда туради, олий кучлар номидан ривоят қилувчи руҳонийлар обрўси эса иккинчи даражали рол ўйнайди.
Хуллас, дин мураккаб маънавий тузилма ва ижтимоий-тарихий ҳодиса бўлиб, унда эътиқод муқаррар тарзда биринчи ўринга қўйилади ва ҳамиша билимдан устун туради.
Диннинг асосий илдизлари. Дин қонуний ҳодиса сифатида вужудга келган бўлиб, у инсоннинг ғайриоддий нарсалар ва ҳодисаларга бўлган эътиқодини тўйинтирувчи чуқур илдизларга эгадир. Диннинг психологик илдизи аввало инсон табиатида мавжуд бўлиб, у инсон интеллектининг ривожланиш даражаси ва танқидий фикрлаш қобилиятидан қатъий назар, нафақат тушуниш, англаш, балки эътиқод қилиш истаги ва ҳаттоки эҳтиёжининг ҳамиша намоён бўлишидир.
Диний эътиқодларнинг тарихий шакллари. Инсоният тарихига кўп сонли турли-туман динлар маълум. Хусусан, маданият ва билимлар даражаси жуда паст бўлган инсон ўзига қудратли, ёт ва сирли бўлиб туюлган табиатнинг фавқулодда кучларига қаршилик кўрсата олмаган ибтидоий жамоа даврида диннинг анча содда шакллари: фетишизм, анимизм, тотемизм, магия ва бошқалар юзага келган.
Фетишизм у ёки бу предметни мўжизакор хислатларга, одамлар ҳаётига таъсир кўрсатиш қобилиятига эга деб ҳисоблайди. Бундай предмет илоҳийлаштирилади, сиғиниш ва топиниш объектига айланади.
Анимизм (лот. anima – жон) – нафақат одамлар, балки ҳайвонлар, предметлар ва борлиқ ҳодисаларини ҳам гўё руҳ, жон бошқариб туришига ишониш. Анимизм нуқтаи назаридан бутун дунё руҳли ва жонлидир.
Тотемизм негизини муайян одамлар гуруҳининг тотем, яъни сиғиниш объекти саналган аждод деб эълон қилинадиган у ёки бу ҳайвон, ўсимлик, предмет билан умумий келиб чиқишига бўлган ишонч ташкил этади, зеро тотем мазкур жамоа ёки уруғнинг қудратли ҳомийси, ҳимоячиси ҳисобланади, уни озиқ-овқат ва шу кабилар билан таъминлайди. (Ҳиндистонда Хонумон маймуни, сигир, турли қабилаларда у ёки бу илоҳий предмет )
Магия (юнон. mageia – сеҳргарлик) ҳам ибтидоий дин шаклларидан бири бўлиб, унинг замирида табиий кучлар ёрдамисиз сирли тарзда, расм-русумлар, ўзига хос амаллар мажмуи билан нарсалар, одамлар, ҳайвонлар ва ҳатто ғайритабиий кучлар – руҳлар, инсу жинслар ва шу кабиларга таъсир кўрсатиш мумкинлигига бўлган ишонч.

Download 68.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling