Фалсафанинг ўзи бир дунёқарашдир, одамнинг дунёга бўлган қарашларининг йиғиндисидир


Download 145.57 Kb.
bet1/3
Sana05.04.2023
Hajmi145.57 Kb.
#1276459
  1   2   3
Bog'liq
DUNYO QARASH VA UNIG SHAKLLARI


МАВЗУ: Дунёқараш ва унинг шакллари.

Фалсафанинг ўзи бир дунёқарашдир, одамнинг дунёга бўлган қарашларининг йиғиндисидир.


ДУНЁҚАРАШ
МИФОЛОГИК
ДИНИЙ
ФАЛСАФИЙ

Дунёқараш - инсоннинг теварак атрофини қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир.

Дунёқараш - инсоннинг теварак атрофини қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир.

Дунёқараш - оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва билишдир.

Дунёқарашнинг бир кишига ёки алоҳида шахсга хос шакли индивидуал дунёқараш дейилади.

Гуруҳ, партия, миллат ёки бутун жамиятга хос дунёқарашлар мажмуаси эса, ижтимоий дунёқараш деб юритилади.

Ижтимоий дунёқараш индивидуал дунёқарашлар йиғиндисидан дунёга келади, дейиш мумкин.


Дунёқарашнинг структурасида тўртта қатлам мавжуд:
Биринчи таркибий қисм - билиш. У кундалик, профессионал, илмий ва ҳ.к. билимларнинг йиғиндисига суянади;
Иккинчиси - қадриятли-меъёрий қатлам. Бу ўз ичига қадриятлар, идеаллар, эътиқодлар, маслаклар, меъёрлар, кўрсатмаларни олади;
Учинчиси - ахлоқий-иродавий қатлам. Билимлар, қадриятлар ва меъёрлар кишиларнинг амалий ҳатти-ҳаракатларида юзага чиқиши учун улар эмоционал-иродавий жиҳатдан ўзлаштирилиши, шахсий қарашларга, эътиқодларга, маслакларга айланиши зарур, шунингдек фаолият учун муайян руҳий йўл-йўриқ кўрсатмоқ ролини ўйнаши керак. Ана шундай йўл-йўриқнинг шаклланиши дунёқарашнинг эмоционал-иродавий қалами орқали амалга оширилади;
Тўртинчиси - амалий қатлам. Дунёқараш нафақат назарий билимлар, қадриятлар, эътиқодлар, маслаклар, балки шу билан бирга инсоннинг конкрет шарт-шароитда маълум ҳулқ-атворни амалга ошириш учун реал тайёргарлик даражаси ҳамдир. Амалиётсиз дунёқараш абстракт, мавҳум бўлиб қолади.
  • Мифологик (афсонавий) дунёқараш

  • Download 145.57 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling