Фалсафанинг ўзи бир дунёқарашдир, одамнинг дунёга бўлган қарашларининг йиғиндисидир


Download 145.57 Kb.
bet2/3
Sana05.04.2023
Hajmi145.57 Kb.
#1276459
1   2   3
Bog'liq
DUNYO QARASH VA UNIG SHAKLLARI

Афсоналарда оламнинг вужудга келиши, тузилиши, табиат ҳодисаларининг сири, дунёвий уйғунлик, одамнинг табиат ва космик ҳодисалар билан алоқаси, ўсимлик ва ҳайвонларнинг одамга хос сифатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Афсоналарда одамнинг пайдо бўлиши, ҳаёти босқичлари, ўлими, ҳаёт синовларидан ўтиши ҳақида фикр юритилган. Ундан ташқари, оловни топиш, ҳунар эгаллаш, деҳқончилик, турли урф-одатлар, расм-русмлар ҳақида афсоналар тўқилган.

  • Ҳар қандай афсонавий онг хаёлда ва хаёл ёрдамида стихияли кучларни енгади, аммо табиатдан ўзини устун қўймайди.
    • Афсонавий дунёқарашнинг характерли белгилари: эмоционал- образли шакл. Бу хусусият қаҳрамонлар, худоларнинг образларини яратишда намоён бўлади; табиатни жонлантириш.

    Дунёқарашнинг мифологик моҳияти бугунги фан-техника тараққиёти, инсоннинг ақлий салоҳияти бағоят юксалиб кетган даврда жуда жўн ва ибтидоий бўлиб кўринади. Аммо афсона ва ривоятлар ўзининг кучли жозибаси, инсонпарварлик ғоялари билан ҳозирги кунда ҳам кишиларни эзгу фазилатлар руҳида тарбиялашнинг таъсирчан ва самарали омили бўлиб қолмоқда.

    Дунёқарашнинг мифологик моҳияти бугунги фан-техника тараққиёти, инсоннинг ақлий салоҳияти бағоят юксалиб кетган даврда жуда жўн ва ибтидоий бўлиб кўринади. Аммо афсона ва ривоятлар ўзининг кучли жозибаси, инсонпарварлик ғоялари билан ҳозирги кунда ҳам кишиларни эзгу фазилатлар руҳида тарбиялашнинг таъсирчан ва самарали омили бўлиб қолмоқда.

    Диний дунёқараш

    • Муайян дунёқараш таркибида диний-илоҳий қарашлар ўзига хос аҳамият касб этади. Улар инсоннинг илоҳга бўлган эътиқоди билан боғлиқ бўлиб, вужудга келишига кўра, бошқа дунёқараш шакллари каби, муайян асосларга эга.
    • Мифологик дунёқараш афсонавий кучларни эътироф этиш билан боғлиқ бўлса, диний дунёқараш илоҳий қудратларга эътиқод қўйиш билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам бу дунёқараш шаклини инсон қалбидаги қуйидаги ҳолатлар белгилайди:
    • - эмоционал-руҳий ҳолатлар;
    • - иймон-эътиқод;
    • - иймон-эътиқоднинг хатти-ҳаракатларда ифода этилиши.

    • Download 145.57 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
    1   2   3




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling