Фалсафанинг ўзи бир дунёқарашдир, одамнинг дунёга бўлган қарашларининг йиғиндисидир


Булар айни пайтда диний дунёқарашнинг асосий тамойилларини ҳам ташкил қилади


Download 145.57 Kb.
bet3/3
Sana05.04.2023
Hajmi145.57 Kb.
#1276459
1   2   3
Bog'liq
DUNYO QARASH VA UNIG SHAKLLARI

Булар айни пайтда диний дунёқарашнинг асосий тамойилларини ҳам ташкил қилади.

  • Жамият ҳаётида ҳар қандай, шу жумладан, диний дунёқарашнинг ўрни ва аҳамиятини ҳам сунъий равишида мутлақлаштириш, салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳол айниқса, диний фундаментализм ва экстремизм инсоният учун жиддий хавфга айланган ҳозирги даврда яққол намоён бўлмоқда.
  • Диний дунёқарашни теология деб аталадиган фалсафий фан ўрганади. Теология олам ва одам муносабати, умрнинг мазмуни, ҳаёт ва ўлим муаммоси каби масалаларни илоҳиёт, диний эътиқод тушунчалари билан боғлаб таҳлил қилиш ҳамда ўзига хос мукаммал тизимини яратган. Бугунги кунда диний дунёқарашнинг бир талай асосий вазифалари орасида, унинг ҳаёт зиддиятларини бартараф қилиш билан боғлиқ регулятив фаолияти ниҳоятда муҳимдир. Умуман, диннинг баркамол авлодни тарбиялашдаги ўрни ва аҳамияти катта ва у тобора ортиб бормоқда.

Мифологик дунёқараш афсонавий кучларни эътироф этиш билан боғлиқ бўлса, диний дунёқараш илоҳий қудратларга эътиқод қўйиш билан боғлиқ.

Фалсафий дунёқараш

  • Фалсафий дунёқараш. Даставвал “философия” тушунчаси кенг маънода инсоният томонидан тўпланган назарий билимларнинг йиғиндисини билдирган.
  • Фалсафа мифология ва диндан нималарни мерос қилиб олди, деган савол туғилиши мумкин. Фалсафа уларнинг дунёқараш характерини, дунёқараш схемаларини, яъни умуман оламнинг пайдо бўлиши, унинг тузилиши, инсонниг юзага келиши ва унинг борлиқдаги ўрни ҳақидаги масалаларни мерос қилиб олди.

Фалсафий дунёқараш

  • . Бу тушунчанинг мазмуни инсоннинг оламга, воқеа ва ҳодисаларга, ўзгаларга ва уларнинг фаолиятига, ўз умри ва унинг мазмуни каби кўпдан-кўп тушунчаларга муносабати, уларни англаши, тушуниши, қадрлашида намоён бўлади.

Фалсафий дунёқараш

Фалсафий дунёқараш кундалик фаолият, дунёвий, диний, илмий билимлар, ҳаётий кузатишлар ва ижтимоий тарбия таъсирида шаклланади ҳамда ривожланади. Фанда ижтимоий борлиқнинг барча жиҳатлари акс этади. Дунёқарашнинг шаклланишида ҳис-туйғу, ақл-идрок ва тафаккур ҳам муҳим ўрин тутиши табиий. Унинг шаклланиши кишиларнинг ҳиссий кечинма ва кайфиятларига ҳам боғлиқ бўлиб, инсон кайфиятида унинг ҳаёт шароитлари, ижтимоий аҳволи, миллий хусусияти, маданий савияси, шахсий тақдири, ёши ва ҳоказолар акс этади. Муайян давр дунёқарашида замон руҳи, ижтимоий кучларнинг кайфияти, интилиши ҳам ўз ифодасини топади. Масалан, бугунги ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш зарурати истиқлол дунёқарашини шакллантиришга улкан таъсир кўрсатмоқда.

Фалсафий дунёқараш

Фалсафий дунёқараш мураккаб тузилишга эга. У муайян билимлар, келажакка қаратилган ғоя ва мақсадлар, табиий ва ижтимоий фан ютуқлари, диний тасаввурлар, қадриятлар, ишонч, эътиқод, фикр, ҳиссиёт каби таркибий қисмлардан иборат.

Фалсафий дунёқараш

  • Фалсафий дунёқарашнинг тамойиллари
  • - илмийлик;

    - тарихийлик;

    - мантиқийлик;

    - универсаллик;

    - мақсадлилик;

    - ғоявийлик;

    - назария ва амалиётнинг бирлиги.


ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ!
Download 145.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling