Фалсафий тафаккур тараққиёти босқичлари. Ғарб фалсафаси


Download 0.69 Mb.
bet14/22
Sana08.03.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1249676
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
3-mavzu slayd

  • Уильям Оккам (тахминан 1300-1350) номинализмнинг йирик вакилларидан биридир. Унинг фикрича, яққол хиссий билимгина фактларнинг мавжудлигидан гувоҳлик бера олади. Уни ҳиссий интуиция деб атаб, билишнинг қолган икки талаби: тушунтиришнинг соддалиги (тежаш принципи) ва якка предметларнинг мавжудлигини тан олиш тамойили билан боғликлигини кўрсатишга уринади. Оккам фикрича, билишнинг вазифаси – якка предметларни тушуниб етиш. Универсалийлар (тушунча, ғоя) якка предметларга хос эмас, улар фақат онгда мавжуд.
  • Оккам зарурият бўлмаса, ақл билан ҳосил қилинадиган билимларни ўринсиз кўп ишлатиш керак эмас, деган тезисни илгари суради. Бу фалсафа тарихида “Оккам устараси” деган ном билан машхурдир.

Фома Аквинский
(1225-1274)
Асарлари:
«Теология йиғиндиси»,
«Фалсафа йиғиндиси»,
«Мажусийларга қарши йиғиндир»
“Подшолар бошқаруви ҳақида” .
Онтологияси:
борлиқ ҳам эҳтимол тутилган,
ҳам амалда мавжуд;
борлиқ - айрим нарсаларнинг
мавжудлиги, яъни субстанциядир;
материя - имконият,
шакл – воқелик
Материя шаклсиз мавжуд бўлмайди, шакл эса олий шаклга ёки «шаклларнинг шакли» - Худога боғлиқдир. Худо эса соф маънавий мавжудот. Шаклнинг материя билан бирикуви моддий дунё учунгина зарур. Боз устига материя (Аристотелдаги каби) пассивдир. Унга шакл фаол тус беради.
Фома Аквинский «илоҳий борлиқ»,
ҳамонки у ўз-ўзидан
равшан нарса эмас экан,
тафаккуримиз англашга қодир
бўлган нарсалар орқали
исботланиши лозим.
У Худо борлигининг ҳозирги
замон католик черкови ҳам
фойдаланувчи ўз далил-
исботини таклиф қилади.
Фома Аквинскийнинг
ижтимоий-фалсафий қарашлари
Шахс - «оқилона табиатдаги
энг олижаноб» ҳодиса,
Шахс ақл-заковат, сезгилар ва
ирода билан тавсифланади.
Ақл-заковат иродадан
устун туради.
Худони билишни Худога бўлган
муҳаббатдан кейинги ўринга қўяди,
яъни сезгилар, агар улар оддий
нарсаларга эмас, балки
Худога қаратилган бўлса,
ақлдан устун бўлиши мумкин.
Инсонга аввало ижтимоий мавжудот сифатида, давлатга эса халқ фаровонлиги ҳақида ғамхўрлик қилувчи ташкилот сифатида ёндашади. Ҳокимиятнинг моҳиятини ахлоқ, хусусан яхшилик ва адолат билан боғлайди ва ҳатто халқнинг адолатсиз подшоларга қарши бош кўтариш ҳуқуқи тўғрисида сўз юритади

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling